42. Жисм 10 м/с тезлик билан юқорига тик отилди. Қандай баландликда унинг потенциал ва кинетик энергиялари тенг бўлади(м)?
А) 4 В) 5 С) 1 Д) 3,5 Е) 2,5
43. Жисм h баландликдан эркин тушмоқда. Унинг потенциал энергияси кинетик энергиясига тенг бўлган нуқтада тезлиги қанчага тенг бўлади?
А) В) С) Д) Е)
44. Жисм 30 см радиусли ўлик сиртмоқ шаклидаги траекторияни чизиши учун у қандай минимал баландликдан ишқаланишсиз тушиши керак (см)?
А) 90 В) 95 С) 55 Д) 60 Е) 75
45. h баландликдан бошланғич тезликсиз эркин тушган тўп ерга урилиб, h/4 баландликка сакради. Ерга урилишда унинг тезлиги неча марта камаяди?
А) В) 2 С) 3 Д) 4 Е) 8
46. 8 м баландликдан ерга эркин тушган тўп ер билан тўқнашиш натижасида 40 фоиз энергиясини йўқотса, у ердан қандай баландликка (м) сакрайди?
А) 6 В) 6,2 С) 4,8 Д) 3,2 Е) 4
47. Қуйидаги тенгламалардан қайси бири деформацияланган пружина потенциал энергиясини ифодалайди?
А) W=mv2/2 B) W=mgh C) W=kx2/2 Д) W=I2Rt E) W= СU2/2
48. Бикирлиги 200 Н/м бўлган пружинага 200 Н куч таъсир қилмоқда. Пружинанинг потенциал энергиясини топинг (Ж).
А) 2000 В) 1000 С) 200 Д)100 Е) 50
49. Массаси 2 кг бўлган юк таъсирида 2 см га чўзилган пружинанинг потенциал энергиясини топинг(Ж).
А) 2 В) 4 С) 0,2 Д) 0,4 Е) 1
50. Юк осилган пружинанинг чўзилиши 2,5 см, потенциал энергияси 0,5 Ж бўлса, осилган юк массасини аниқланг (кг).
А) 5 В) 4 С) 3 Д) 2 Е) 1
51. Узунлиги 5см бўлган пружина 40 Н куч таъсирида 1см га чўзилди. Пружинанинг потенциал энергиясини топинг (Ж).
А) 0,2 В) 0,4 С) 0,5 Д) 1 Е) 1,2
52. Эластик деформацияланган жисмнинг деформацияси 2 марта камайганда, унинг потенциал энергияси қандай ўзгаради?
А) 4 марта камаяди В) 2 марта камаяди С) 2 марта ортади
Д) 4 марта ортади Е) Ўзгармайди
53. 0,5 кг массали юк осилганда, 10 см узунликдаги пружина 2 см га чўзилди. Пружинанинг потенциал энергиясини топинг (Ж).
А) 5 В) 0,5 С) 0,05 Д) 0,1 Е) 0,01
54. Деворга горизонтал махкамланган, бикирлиги к бўлганда пружинага m масали шарча v тезликда келиб урилди. Пружина деформациясининг катталигини топинг.
А) В) С) Д) Е)
55. Массаси 1 кг ва тезлиги 4 м/с бўлган жисм бикрлиги 400 Н/м бўлган пружинага урилиб, худди шундай тезликда қайтди. Бунда пружина қанча кесилган (см)?
А) 10 В) 20 С) 25 Д) 15 Е) 30
56. Агар горизонтал силлиқ стержинга ўралган пружинанинг учига махкамланган жисм 8 см масофага тортиб, қўйиб юборилса, жисмнинг максимал тезлиги (м/с) қанча бўлади? Пружинанинг бикрлиги 40 Н/м, жисмнинг массаси 0,1кг
А) 0,2 В) 0,4 С) 0, 8 Д) 1,6 Е) 4
57. Тезлиги 2 м/с бўлган жисм бикрлиги 400 Н/м бўлган пружинага урилиб, ҳудди шундай тезликда қайтди. Бунда пружина 10 см га сиқилган бўлса, жисмнинг массасини топинг (кг).
А) 5 В) 4 С) 3 Д) 2 Е) 1
58. Бикрликлари k1= 0,5 кH/ м ва k2 =1 кH/ м бўлган иккита пружина кетма- кет уланган. Агар деформация натижасида биринчи пружина х1=2 см га чўзилган бўлса, пружиналар потенциал энергияларининг нисбати W1/W2 ни аниқланг.
А) 2 В) 1 С) 0,5 Д) 0,25 Е) 4
59. Массаси 12 кг бўлган снаряд тўпдан 500 м/с тезлик билан учиб чиқди. Агар тўпнинг массаси 1500 кг бўлса, у орқага неча метр масофага силжийди? Тўпнинг ер билан ишқаланиш коэфициенти 0,4 га тенг.
А) 1 В) 2 С) 1,5 Д) 2,5 Е) 1,2
60. Горизонтал учаётган ўқ силлиқ горизонтал текисликда ётган ва массаси ўқ массасига тенг бўлган ғўлачага кириб қолади ва унга қандайдир тезлик беради. Агар ўқ массаси 3 марта оширилса, ғўланинг тезлиги қандай ўзгаради?
А) 3марта камаяди В) 3 марта ортади С)1,5 марта ортади
Д)1,5 марта камаяди Е) 4/3 марта ортади
Do'stlaringiz bilan baham: |