1- мавзу. Мамлакатнинг молия тизими: моҳияти ва мазмуни


Молиявий бозорлар ва институтлар



Download 103,15 Kb.
bet5/14
Sana22.02.2022
Hajmi103,15 Kb.
#99675
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
2 5364229628024064186

5. Молиявий бозорлар ва институтлар.
Иқтисодиётни модернизациялашнининг ҳозирги шароитида молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёж ва уларни самарали инвестициялаш масалалари долзарб аҳамият каб этади. Бунда бевосита молиявий бозорларнинг аҳамияти ғоят юксакдир.
Молиявий бозорларда молиявий ресурслар ҳаракати турли молиявий инструментлар орқали жамғарувчи ва фойдаланувчи амалга оширилади. Шу сабабли молия бозори орқали молиявий ресурслар иқтисодиёт тармоқлари ўртасида тақсимланади ва қайта тақсимланади. Ўз навбатида бу тақсимлаш жараёнида молиявий ресурслар нисбатан самарали инвестицияларга йўналтирилади. Турли молия-кредит муассасалари ёрдамида молиявий ресурслар харакати қандай амалга оширса‚ молиявий бозор орқали молиявий ресурслар ҳам капитал етказиб берувчилардан(инвестордан) капитал истеъмол қилувчиларга турли молиявий инструментлари воситасида тўғридан-тўғри ҳаракатланади.Шунинг учун молия муассасалари капитал (молиявий ресурслар)нинг нисбатан самарали ҳаракатига имкон туғдирувчи институтлар ҳисобланади.
Молиявий бозор – бу савдо объекти молиявий инструментлар ҳисобланувчи ташкиллашган иқтисодий-хуқуқий механизм билан таъминланган, иқтисодиёт субъектлари учун зарурий бозор шароитларини яратиб берувчи мажмуа сифатида намоён бўлувчи тизим.
Молия бозори тушунчаси кенг маънони ва мураккаб иқтисодий категорияни ташкил этади. Молия бозори ўзида ўзаро таъсирда бўладиган мулк эгалари билан сармоя, қарз олувчилар ўртасидаги муносабатларини тавсифлайди. Молия бозорида кредитлар, векселлар, акциялар, облигациялар, инвестициялар ва бошқа турдаги қимматли қоғозлар олди-сотди ва ҳаракат объекти ҳисобланади.
Молиявий бозор қуйидаги турларга бўлинади:
- қимматли қоғозлар бозори;
- ссуда капитали ёки кредит бозори;
- валюта бозори (пул бозори);
- инвестиция бозори (капитал бозори) ва бошқалар.
Ривожланган мамлакатлар бутун молия тизимида марказий ўринни молиявий воситачи муассасалар молияси марказий ўринни эгаллайди. Юқори даражадаги такомиллашган молияий инфраструктура тизимини мавжудлиги ва молиявий воситачиликни ривожланганлиги натижасида уларда инвестицион мақсадлардаги йирик молиявий ресурслар концентрацияси содир бўлган.
ХХ асрнинг охирги 10 йилидаги молиявий инновацияларнинг шиддат билан ривожланишига қарамасдан ранг-баранг молиявий воситачилик турлари молиявий ресурсларни охирги истеъмолчилари учун самарали жойлашувини таъминловчи «молиявий маҳсулот»ни жалб қилиш ва сотиш каби умумий функцияларни бажаради.
Молиявий воситачилар яъни том маънода молиявий институтлар таркибида тижорат банклари, кредит иттифоқлари, суғурта компаниялари, хусусий пенсия фондлари, молиявий компаниялар ва бошқалар ҳисобланади. Улар иқтисодиётнинг молиявий секторини асосини ташкил қилади.
Иқтисодиётнинг молиявий секторини кенг ва тор маънода тушуниш мумкин. Биринчи ҳолатда молиявий сектор билан биргаликда назорат қилувчи органлар ва молиявий иттифоқларни тушунишимиз мумкин.
Назорат қилувчи органларнинг асосий вазифалари молия тизимини барқарор фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ҳукумат томонидан чиқарилган қонун ва қарорлар ҳамда меъёрий ҳужжатларни амалда қўллаш ва бевосита молиявий институтлар фаолияти устидан назоратни амалга ошириш ҳисобланади.
Молиявий иттифоқларнинг асосий вазифалари давлат ва жамият олдида молиявий институтлар гуруҳларининг манфаатларини тақдим этиш ва ҳимоя қилиш ҳисобланади.
Молиявий секторнинг молиявий иннситутларига банк тизими ва нобанк молиявий воситачи муассасаларни киритишимиз мумкин. Ўз навбатида банк тизими таркибида марказий банклар алоҳида ўринга эгадир. Марказй банклар давлатнинг пул кредит сиёсатини амалга оширишда масъул муассаса ҳисобланади. Шунингдек, тижорат банклари устидан назорат ва уларни кредитлашни амалга оширади, эмиссия(пуллар, банкноталар ва бошқа кредит инструментларини муомалага чиқариш), давлатни кредитлаш ва ҳукумат учун ҳисоб-китоб операцияларни амалга ошириш, олтин-валюта заҳираларини сақлаш ва бошқа функцияларни бажаради.
Тижорат банклари универсал молиявий муассасалар ҳисобланиб, кредит, инвестицион, молиявий воситачилик, ҳисоб-китоб операцияларни амалга оширади. Замонавий тижорат банклари асосан акционерлик шаклида ташкил қилинади. Тижорат банклари: актив операциялар, пассив операциялар, воситачилик ва ишонч операциялари ҳамда бошқа қатор операцияларни бажаради.
Молиявий воситачи муассасалар таркибида суғурта муассасаларининг аҳамияти юксакдир. Умуман, суғурта муносабатлари молиявий муносабатларнинг таркибий қисми сифатида аксарият иқтисодчи олимлар суғуртани молия тизиининг алоҳида бўғини сифатида қарайдилар.
Суғурта муносабатлари - унда қатнашувчи субъектлар ўртасидаги хўжалик субъектлари иқтисодий фаолияти натижасида вужудга келувчи эҳтимолли зарарларни қоплаш ёки суғурта ҳолатларини содир бўлиши оқибатлари билан боғлиқ хўжалик субъектлари йўқотишларини тенглаштириш учун мўлжалланган суғурта фондига мақсадли бадаллар ҳисобига алоҳида пул фондларини шакллантириш бўйича қайта тақсимлаш муносабатлари мажмуасидир.

Download 103,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish