Россия Миллий Электрон Кутубхонаси НТТР://www.nns.ru Дунёдаги энг йирик рус тилидаги оммавий информация воситаларининг электрон тўпламидир. (4.22расм) Унда матбуотдаги нашрлар, Информация Агентликлари хабарлари, теле ва радио программалар изоълари ва аналитик маълумотлар келтирилган. Маълумотлар 2.500 дан кўп Москва, Россия регионлари, СНГ ва Болтиқ давлатлари информация манбаларидан олинади ва доимо янгиланиб турилади. Кутубхонага кунига 6.500 дан ошиқ хужжатлар келиб тушади ва улар тўла хажмда кутубхонага киритилади. Кутубхонада 4.000.000 дан ошиқ хужжатлар йиьилган. Кутубхонада қидирув системаси мавжуд, у маълумотларни сўз ва иборалар бўйича топиш имкониятига эга. Кутубхонадан ихтиёрий пайтда фойдаланиш мумкин. Кутубхона манбаларидан тижорий усулда фойдаланиш мумкин. Кутубхона Россиядаги энг йирик оммавий сиёсий ва янгиликлар сервери хисобланади.
Молиявий Информациялар Агентлиги Виртуал Кутубхонаси. 2000 йилда Евросиё фондининг молиявий кўмаги ёрдамида ташкил этилди. Виртуал Кутубхона бизнес журналистлар ва оммавий информация воситалари мутахассисларини информация билан таъминлаш учун яратилган. Кутубхона информацияни олиш, йиғишва узатиш учун замонавий компьютер ва информацион воситалар билан таъминланган. Виртуал кутубхона замонавий усулларда информация тарқатади. Виртуал кутубхона китобхонларга республикамизда ва ъорижда юз бераётган замонавий технологиялар, хамда иқтисодий жараёнлар хақида маълумотлар олиш учун махсус тўпламлар яратилган.
Интернетда электрон иш биржалари мавжуд. Электрон биржаси ёрдамида ўзингизга иш ёки ишчи топишингиз мумкин. Бунинг учун махсус электрон биржа сахифалари мавжуд.
Одатда ўзингизга мос иш топиш учун газеталардаги эoлонлардан фойдаланасиз, ёки корхоналарга ва мехнат биржаларига борасиз. Бунда сон саноқсиз эoлонларни ўқиб ва таълил қилиб ўзингизга мосини топишга харакат қиласиз. Ундан кейин топилган манзилга қўньироқ қиласиз. Учрашувга борасиз, ўзингизни таништирасиз. Бу жараён иш ва ишчи қидирувчидан анчагина харакат ва вақт талаб қилади.
Электрон иш биржаси бу жараённи анча енгиллаштирди ва қулайлаштирди. Эндиликда корхона мутаххассисга муқтож бўлса, вакансия хақида Интернетда эолон қилади ва танлов ўтказади. Ёки иш биржасидаги таклифлар орасидан ўзига мосини топиши мумкин. Худди шундай мутаххассис ўзига мос вакансияни топиши ёки ўз номзодини таклиф этиш имкониятига эга.
Бунинг учун у махсус шаклда ўзи хақидаги маълумотларни ёки резюмени мос сахифага биржага киритиши мумкин.
Интернетда анчагина иш биржалари мавжуд. Иш биржаларида маълумотлар категорияларга қараб ажратилади. Яъни мутаххассисликка мос иш жойлари келтирилади. Информацион технологияга оид , ишчи ёки бошқа вакансиялар рўйхат келтирилади. Ўзингизга мос ишни категорияларга қараб топиб олишингиз мумкин.