Расм 18.3. Коммутациявий ўта кучланишдан ҳимоялагичнинг
соддалаштирилган схемаси (а) ва тиристорли ҳимоя бошқаруви блоки
схемаси (б)
Баъзибир авария ҳолатларида генератор якори Я1 асосий чулғами
тўғрилагич В1 га уланганда (масалан, эритилувчи ҳимоялагич П
р
куйганда),
диод V1 ўз ҳимоялаш функциясини бажармай қўяди. Бунда коммутациявий
ўта кучланишнинг таъсир вақти тезкор тиристорли ҳимоялагич билан
чекланади. Ҳимоя тиристори V2 пастомли резистор R1 орқали тўғрилагич В1
чиқиш қисмига параллел уланади. Тиристор V2 нинг бошқаруви бошқарув
блоки БУ дан юклама кучланишини назорат қилган ҳолда олиб борилади.
Ўта кучланиш пайдо бўлганда ва унинг қиймати аккумулятор
кучланишдан катта бўлса, БУ дан бирнеча микросониядан сўнг сигнал
юборилиб, тиристор V2 ишга туширилади ва у, ўз навбатида, юклама
занжирига R1 ни параллел улайди, натижада ўта кучланиш таъсири тўхтайди.
Тиристор V2 уланиш билан юклама автоматик равишда тўғрилагич В1 дан
узилади. Бу мақсадда реле Р1 дан фойдаланилади. Унинг ғалтаги тиристор
V2 туфайли қисқа туташади. Реле Р1 узилганда, унинг контактлари
контактор К1 ва реле Р2 лар ғалтакларини узиб қўяди. Контактор К1 юклама
R
n
ни генератордан ажратса, реле R2 генератор уйғотиш чулғами занжирини
узади.
Контактор К1 ишлаш шароитини яхшилаш ва қўшимча коммутацион
ўта кучланишларни йўқотиш учун контактор К1 реле Р2 га нисбатан маълум
бир вақт ўтказиб узилади. Бунинг учун К1 ғалтаги ва резистор R2
конденсатор С1 билан шунтланади. R2-С1 занжири вақт доимийлиги шундай
танланадики, К1 контакторининг узилиши тўғрилагич В1 кучланиши ва
юклама токи кескин камайгандан сўнг рўй берсин. Контактор К1 узилгач
ҳимоя занжири V2 – резистор R2 дан кучланиш олинади ва тиристор V2
ўзининг беркитиш қобилиятини тиклайди. Тиристорли ҳимоя ишлашдан сўнг
носозлик тўғрилагич схемасининг ишлаш қобилиятини тиклаш учун тугма К
н
ни босиш зарур. Бунда реле Р2 ва контактор К1 уланадилар, генератор
уйғотиш чулғами уланади ва ҳимоя занжири асосий тўғрилагичга уланган
бўлади. Тиристорли ҳимоянинг бошқарув блоки БУ (расм 9.6,б) қуйидаги
бўлаклардан иборат: юклама кириш қисмидаги кучланишни ўлчовчи блок ва
кучайтиргич блоки. Ўлчов бўлаги ўлчов кўпригидан ва стабилитрондан
иборат. Ўлчов кўпригининг биринчи иккита елкасини кетма-кет уланган R3,
R4 ва R5 резисторлари, иккинчи иккита елкасини кетма-кет уланган резистор
R6, диодлар V3 ва V4 лар ва стабилитрон V5 лар ташкил этган. V3, V4 ва V5
занжирларига параллел равишда конденсатор С2 уланган. Кўприк
диагоналига транзистор V6 нинг база-эмиттери ва ҳимоя диодиV7 уланган.
Транзистор V6 нинг коллектори резистор R7 орқали манфий симга уланган.
БУ нинг кучайтиргичи транзистор V8 ва тиристорлар V9 ва V10 ларда
йиғилган. Блок БУ ажратувчи диодлар V11 ва V12 лар орқали юкламага
параллел равишда а ва б нуқталарига уланган. У қуйидагича ишлайди:
Ўлчов бўлаги элементлари параметрлари шундай танланганки, нормал
холатда транзистор V6 эмиттери потенциали база потенциалидан катта
бўлиши керак. Шунга кўра транзистор V6 очиқ, транзистор V8 эмиттер-база
бўлган кучланиш берилади ва у ёпилади. V6 ва V10 тиристорлари бошқарув
занжирларида таъминот йўқлиги туфайли улар ёпиқ ҳолда бўлади ва Т2 нинг
уланишига сигнал келмайди.
Юклама занжири (а ва б нуқталари) ўта кучланиш даражасининг рухсат
этилувчи қиймати резисторлар R3, R4 ва R5 қийматларини танлаш ва
ростланувчи резистор R4 нинг қўзғолувчи контактларини суриш йўли билан
амалга оширилади. Ўткинчи режимда транзистор V6 базаси потенциали
амалда оний ўзгаради, эмиттер потенциали эса поғонали равишда ўзгаради,
чунки бунга конденсатор С2 тўсиқлик қилади. Шунга кўра юклама
занжирида ўта кучланиш пайдо бўлиши ва унинг қиймати рухсат этилувчи
миқдордан катта бўлса, транзистор V6 базаси потенциали эмиттер
потенциалидан катта бўлади. Натижада, транзистор V8 базаси резистор R7
орқали шинанинг манфий қисмига уланди, ҳамда унинг потенциали
транзистор V8 эмиттери потенциалидан паст бўлади. Транзистор V8 очилади,
тиристор V2 нинг бошқарув электродига таъминловчи манба мусбат симидан
диод V11 – резистор R6 – диодлар V3, V4 – транзистор V8 нинг эмиттер
коллектор ўтуви – диод V13 – бошқарув электроди, V9 тиристори катоди –
диод V14 – бошқарув электроди, тиристор V10 катоди, орқали очувчи
кучланиш импулси берилади. Бунда тиристор V9 уланади, айтиб ўтилган
занжирнинг бир қисмини шунтлайди ва тиристор V10 нинг уланиш
шароитини яхшилайди. Шундан сўнг ҳимоя тиристори V2 уланади. Кўриб
ўтилган бошқарув блоки етарли даражада коммутациявий ўта кучланишдан
тезкорлик билан ҳимоялашни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |