генераторда
1
E
S
статик хатолик ўз – ўзини уйғотувчи генератордагига
қараганда кичикроқ (0
E
<1).
Ростлаш жараёнида статик хатодан ташқари яна регулятор
конструкциясининг такомиллашгани сабабли қўшимча хатоликлар бўлади
(кўмир регуляторида ишқаланиш туфайли магнит тизимининг гистерезиси,
пружина гистерезиси материаллар “қариши”, атроф – муҳит ҳароратининг
ўзгариши, магнит кучайтиргичли регуляторларида ва ярим ўтказгичли
кучайтиргичларда ўзгарувчан ток, кучланиш частоталари ўзгариши, ярим
ўтказгичли қурилмалар элементлари, конденсаторлар
параметрларининг
ўзгариши ва б.). Вақт ўтиши билан пружина хоссаларини ўзгариши, ярим
ўтказгичлар параметрларининг ўзгариши ва шунга ўхшаш жиҳозлар
ўзгариши оқибатида пайдо бўлувчи аниқсизликлар регуляторнинг
номуътадиллиги деб юритилади.
Кўмир столбини абсолют эгилувчан деб бўлмайди, у қисман қолдиқ
деформацияга эга, шунга кўра унинг қаршилиги куч Р га нисбатан шаклан
гистерезис сиртмоғига ўхшайди. Бу ҳолат ва ишқаланиш борлиги, электр
магнит ва пружина тизимларидаги гистерезислар регуляторда маълум бир
зонада сезгирлик йўқлигини келтириб чиқаради. Натижада кучланиш U нинг
юклама ёки айланиш тезлигига бўлган муносабати битта эмас, балки иккита
график билан аниқланишини кўрсатади (расм 5.8,а). Бу ҳолдаги
кучланишнинг энг катта фарқи
U
кўпаяди. РНГ
барча турларининг статик
режимдаги ростлашлари аниқлиги
3% ни ташкил қилади. Кўмир столби
гистерезисини камайтириш мақсадида кўмир халқаларини кам қолдиқ
деформацияга эга материаллар (электр графитланган кўмир) дан ясалади.
Магнит тизими гистерезисини камайтириш учун, регулятор ўзаги ва якорини
коэртицив кучи кам бўлган ферромагнит материалдан тайёрланади. Титраш
таъсирини йўқотиш мақсадида якорни айланувчи ўққа нисбатан симметрик
равишда жойлаштирилади, бу регуляторни
тебраниш ва титрашга кам
таъсирчан қилади.
Регулятор ишлаганда ва атроф – муҳит ҳарорати кўтарилганда, электр
магнит чулғами ҳарорати ортади ва унинг қаршилиги кўпаяди, Шу боис
чулғамдан ўтувчи ток камаяди ва у ўз навбатида якорни ўзакка тортилиш
кучини камайтиради; натижада регулятор генератор кучланишини оширади
(кўмир столби қисилади). Ҳарорат ўзгаришининг регулятор ишига таъсирини
камайтириш учун, электромагнит чулғами билан кетма –
кет равишда
нихром, константан ёки магнаниндан ясалган қўшимча резистор R
ТК
улаш
тавсия этилади; бундай материаллардан ясалган қаршиликлар қиймати
ҳароратга боғлик бўлмайди. Резистор R
ТК
қаршилиги электр магнит чулғами
қаршилигига қараганда бир неча баробар катта қиймат билан олиниши
туфайли шу занжирнинг умумий қаршилигига ҳарорат ўзгариши жуда кам
таъсир кўрсатади. +изиш давомида кўмир столб узунлигини ўзгариши столб
эгилувчи деформацияси кучи F
СТ
ни
ошишга ва магнит М
мех
ни ўзгаришига
сабабчи
бўлади.
Бу
ходисани
компенсациялаш
учун
махсус
компенсацияловчи қурилмалар ишлатилади.
Хатоликларнинг ички тури – ўрнатилган ва динамик турлари мавжуд,
бошқача айтганда, кучланишнинг ўрнатилган қиймати U даги хатолик ва
ўсиш давридаги,
яъни берилувчи кучланиш U
бер
, юклама токи ёки айланиш
частоталари кескин ўзгарганидаги хатоликлар. Масалан, берилувчи
кучланиш U
бер
маълум бир график бўйича (расм 5.8,а) ўзгарганда, кучланиш
U унинг кетидан худди ундек эмас, балки бошқа график бўйича ўзгаради.
Бунда регулятордагининг инерция натижасида ростланиш жараёни вақт
бўйича маълум бир кечиш билан ўтади; U
бер
ва U ораларидаги фарқ динамик
режим U
дин
да статик режимдагига қараганда анчагина катта.
Расм 13.4 Ростловчи кучланишнинг юклама токи берувчи
сигналга боғлиқлиги
Регулятор хатолиги динамик режимда кучланиш ростланишида
“жарлик”лар ва ўзгаришлар билан ўтиши кузатилади (расм 5.8,в). Масалан,
регулятор кечикиши
туфайли юклама токи I
1
дан I
2
гача ўзгарганда,
кучланиш U биринчи кескин ўзгаради. Сўнгра регулятор генераторга таъсир
этиб, унинг кучланишини кўтаради, бироқ, унинг қиймати I
1
токидаги
қийматдан кичик бўлади. Бунга сабаб – статик хатолик
U
дир, юклама
токини I
2
дан I
3
гача камайтирилса, кучланиш қиймати “қалқиши”
кузатилади. Кучланиши “жарлиги” ва “қалқиши”
U
дин
юкланиш нолдан то
номинал қийматгача ўзгарганда, 15 – 20 % дан ошмаслиги керак.