1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари


C – солиқ ставкаси (коэффициентда берилади); A



Download 1,27 Mb.
bet77/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   115
Bog'liq
маъруза

C – солиқ ставкаси (коэффициентда берилади);
AB, AA –активларнинг йил бошидаги ва йил охиридаги қиймати. Бу иккала миқдор ўртасидаги фарқ инвестиция харажатлари ҳажмини кўрсатади.
ROI – кўрсаткичининг қўлланиши унинг ҳисобланган даражасини ташкилот учун стандарт бўлган рентабеллилик даражалари билан солиштиришга асосланган. Агар бу кўрсаткич ташкилот томонидан стандарт деб қабул қилинган кўрсаткичдан катта бўлса, лойиҳа маъқул деб ҳисобланади. Бу кўрсаткич ҳозиргача дунёнинг кўпчилик мамлакатларида кенг қўлланиб келинишига қуйидагилар сабаб:
Биричидан, уни ҳисоблаш осон ва дисконтлаш каби мураккаб ҳисоб-китобларни талаб этмайди. Шу билан бирга айрим шарт-шароитлар мавжуд бўлса, ҳисобланган ROI миқдори IRR миқдорига жуда яқин бўлади. Бу шарт-шароитлар қуйидагилардир:

  • агар инвестициялар перпетуитет (ингл. perpetuity) кўринишида йиллик пул тушумларининг тенг миқдордаги суммалари сифатида амалга оширилса;

  •  тўпланган амортизация қўшимча маблағларсиз эскирган ускуналарни янгилаш учун етарли бўлса;

  • инвестицияларни амалга ошириш даврида айланма капитал миқдорида ўзгариш рўй бермаса.

Лойиҳаларни баҳолашнинг статистик усуллари лойиҳа бўйича қўшимча маълумотлар олиш имконини бериши билан қадрлидир.
Иккинчидан, акциядорлик компанияларида бу кўрсаткич менежерларни инвестициялашнинг акциядорларни энг кўп қизиқтирадиган бухгалтерия рентабеллиги кўрсаткичи билан боғлиқ бўлган вариантларига йўналтиради.
ROI – кўрсаткичи камчиликлари унинг афзалликлари аксини ташкил этади. Яъни бу кўрсаткич воситасида инвестиция лойиҳалари таққосланганда:

  • пулнинг турли вақтларда қиймати бир хил бўлмаслиги эътиборга олинмайди;

  • лойиҳалар турлича муддат хизмат қилиши инкор қилинади, яъни бир хил рентабелликка эга икки лойиҳадан бири 5 йил, иккинчиси 10 йил даромад олишини таъминлаши бу кўрсаткичда акс этмайди.

Шунингдек, инвестицияларнинг бухгалтерия рентабеллилиги фирма бойлигининг реал ўзгаришини характерламасдан, акциядорлар ва “четдаги” бошқа шахсларнинг талабларига мос натижа олишга қаратилган.
Кўриб чиқилган инвестиция лойиҳаларини баҳолашнинг барча усулларини биргаликда қўллашгина лойиҳаларнинг самарали ёки самарасиз эканлиги тўғрисида аниқ хулоса олиш имконин беради.
Компанияларда инвестиция қарорларини қабул қилиш молиявий менежерлар ҳал қилиши керак бўлган асосий масалалардан бири ҳисобланади. Бизга маълумки, инвестиция лойиҳаларини баҳолаш масаласига корпоратив молия, ёки молиявий менежментга оид адабиётларда етарли даражада эътибор қаратилган.
Назарий жиҳатдан, бу масала ўз ечимига эга. Деярли барча муаллифлар инвестиция лойиҳалари бўйича қарор қабул қилишда қуйидаги баҳолаш усулларини қўллашни таклиф қиладилар: оддий ва чегирилган қоплаш муддати (Payback Period - PP ва DPP), бухгалтерия даромадлилик меъёри (Average Rate of Return – ARR, ёки ROI), соф жорий қиймат (Net Present Value - NPV), ички даромадлилик даражаси (Internal Rate of Return - IRR), даромадлилик индекси (Profitability Index - PI). Ўтган асрнинг бошларида қоплаш муддати ва бухгалтерия даромадлилик меъёри каби усуллардан фойдаланиш жуда оммабоп бўлган.
Инвестицион лойиҳаларни баҳолаш методологияси ривожланиши билан, кейинчалик, NPV ва IRR каби баҳолаш усуллари ихтиро қилинди. Бугунги кунда инвестицияларни лойиҳалаштириш жараёнида юзага келадиган бир-қанча масалаларни ҳал қилишда қўлланилиши мумкин бўлган бир қатор кўрсаткичлар (EVA, CFROI) яратилган. Умуман олганда, компания менежерлари инвестиция лойиҳаларини баҳолашда тўртта асосий капитал бюджет тузиш усулларидан фойдаланишмоқдалар.
NPV ва IRR усуллари пул оқимларини чегириш (DCF) усуллари сифатида классификацияланса, PP ва ARR кби усуллар эса, пул оқимларини чегириш орқали ҳисобланмайди (яъни, non-DCF)75. Ҳозирги кунга келиб, капитал бюджет тузишда жараёнида лойиҳаларни самарадорлигини баҳолашда қўлланиладиган у ёки бу кўрсаткичларнинг компания молиявий менежерлари томонидан фойдаланишининг амалий жиҳатлари борасида кўплаб чет эл олимлари тадқиқотлар ўтказганлар. Бу борадаги илк тадқиқот ишлари Пайк ва бошқа бир қатор олимларга тегишли. Аммо, тадқиқот ишларида компания молиявий менежери у ёки бу усул тарафдорликлари таҳлилида фақат менежер танлови ёритилган (гоҳида алоҳида мамлакат мисолида уларнинг динамикаси келтирилган). Молиявий менежер нима сабабдан ва нимага асосланиб бу танловни амалга оширгани тўлиқ ўрганилмаган76.
Кўплаб натижалар йирик компаниялар менежерлари инвестиция лойиҳаларини баҳолашда NPV ва IRR каби илғор усуллардан фойдаланишни афзал кўрадилар. Эҳтимол, бу йирик компаниялар кўпинча, кенг миқёсдаги инвестиция лойиҳалари бўйича қарор қабул қилишга тўғри келиши ва мос равишда, NPV ҳамда IRR каби усулларни қўллаш орқали солиштирма харажатлар (cost per unit) камайтирилиши билан боғлиқдир. Унчалик катта капитал айланмасига эга бўлмаган компанияларда, аксинча, молиявий менежерлар инвестиция лойиҳаларини баҳолашда РР фойдаланишни афзал кўришадилар. Бунга асосий сабаблардан бири, кичик компанияларда ликвидлилик масаласи муҳим ҳисобланади. Бир қанча кичик компаниялар чегирилган қоплаш муддати (DPP) усулидан фойдаланадилар. Бу усулда пулнинг вақт қиймати (Time Value of Money) ҳисобга олинади ва шу тариқа оддий қоплаш муддати (PP) усулининг камчиликлари бартараф этилади.
Хорижий тадқиқотчиларнинг изланишлари шуни кўрсатадики, очиқ шаклдаги компаниялар ёпиқ шаклдаги компанияларга нисбатан NPV ва IRRни кўпроқ ишлатадилар. Шу билан бирга, компаниянинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари билан унинг ҳажми ўртасидаги ўзаро алоқадорлик кўпчилик тадқиқотчилар томонидан рад этилади. Мадомики, регрессион таҳлил мазкур тавсифлар бир-бири билан корреляцияланмаслигини кўрсатади77.
Инвестиция лойиҳаларини баҳолашда чегирилган кўрсаткичларнинг қўлланилиши молиявий менежернинг юқори билим даражасига ва ёшига боғлиқ деган гипотеза тадқиқотчилар томонидан илгари сурилган. Уларнинг фикрига кўра, молиявий менежернинг билим даражаси қанчалик юқори бўлса, улар чегирилган усуллардан шунчалик кўп фойдаланганлар. Ёш менежерлар янги усулларни ўзлаштиришлари ва қўллай олиш имкониятлари ёши катта менежерларга нисбатан юқори. Таҳлил шуни кўрсатадики, молиявий менежерлар томонидан у, ёки бу баҳолаш усулини танлаш уларнинг ёшига эмас, балки, компания ҳажмига боғлиқдир.
Молиявий менежерлар томонидан у ёки бу усулни танлашга компаниянинг молиявий левережи таъсир кўрсатади. Бу борада қуйидаги боғлиқлик кузатилади: қарз капитали улуши юқори бўлган компаниларда NPV ва IRR кўрсаткичлари қарз капитали улуши паст бўлган компанияларга нисбатан кўпроқ ишлатилади (қарз капитали улуши юқори бўлган компанияларда қарз кўрсаткичи 30%дан юқори). Бизга маълумки, қарз капиталидан фойдаланишнинг афзалликларидан бири tax shield (қарз капиталидан солиқ чегирмаси) ҳисобланиб, унинг ҳисоби айнан NPV ва IRR кўрсаткичларини ҳисоблаш жараёнида юзага келади. Кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсатадики, tax shield асосан, йирик компаниялар, қарз капитал улуши юқори бўлган фирмалар, паст риск даражасига эга компаниялар учун муҳим ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, tax shield юқори фойда солиқ ставкаси тенденциясига ва шу билан бирга, қарз капиталидан фойдаланишда асосли рағбатларга эга бўлган компаниялар учун муҳимдир78.

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish