Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан фуқаролик жамиятига қуйидагича таъриф берилди: “Фуқаролик жамияти – бу қонун устуворлиги қиладиган; инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоялашнитаъминланадиган, шахснинг ривожланиши ва ўзлигини намоён қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратилган; аҳолиниг кенг қатламлари томонидан қўллаб-қувватланидиган мустақил қва барқарор институтлар амал қиладиган ижтимоий макондир”.

Юртимиздаги жамиятшунос олимлар ҳам фуқаролик жамиятини “Фуқаролар ўртасидаги муаайян компромисс, давлат ва нодавлат ташкилотлпр ўртасида консенсус маданияти вудулга келганда, шунингдек, дунёқарашлар плюрализм, давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро таъсирга киришишга лаёқатли жамоатчилик институтлари вужудга келганда шаклланиши мумкин. дея тарифлайди. Фуқаролик жамияти тушунчасига тарифларнинг турли-туманлиги фуқаролик жамияти шаклланиши ва ривожланишининг мураккаб, кўп қиррали жарайён эканлиги билан характерланади.
Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши бўйича қўйидаги хулосалар чиқариш мумкин:
Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши бўйича қўйидаги хулосалар чиқариш мумкин:
- фуқаролик жамиятининг шакилланиши узоқ давом этиб келаётган мураккаб тарихий жараёндир.Фуқаролик жамиятининг баъзи бир унсурлари қадимги Юнонистон ва Римда намоён бўлган вақтданбошлаб Янги даврда шаклланиш элементлари ва хозирги кунда бир бутун тизим сифатида пайдо бўлиши.
- фуқаролик жамияти ғояси инсониятнинг антик даврдан бери давом этиб келаётган тафаккури махсулидир. Авесто манбаларида, Қадимги юнон файласуфлари фикрларида, Ўрта аср мутафаккирларининг қарашларида, Уйғониш ва Реформация даври ғоялари ва бугун ХХI аср жаҳон хамжамияти томонидан умуминсоний ижтимоий маданий қадриятлар сифатида эътироф этилиши. Ҳар қандай фан,ўз моҳиятига кўра умумбашарийдир.Дунёнинг барча халқлари катта-кичиклигидан қатъий назар унинг ривожига турли хил даражада ҳиссаларни қўшган.Шу нуқтаи назардан фуқаролик жамиятининг шакилланиши ва ривожланиши тўғрисидаги ғоялар қарашларни бир ёқлама бўрттириш ёки камситиш хато ёндашувдир.
- фуқаролик жамиятининг хусусиятлари, белгилари,тамойиллари ҳар қандай ижтимоий тизимда мавжуд, бироқ уларнинг ривожланиш даражаси турли хил бўлиши мумкин.
- фуқаролик жамиятининг шаклланиш жараёнлари холати ижтимоий ҳаётнинг ва давлат ҳокимияти бошқарувининг демократлашиб бориши билан биргаликда кечади.
- фуқаролик жамиятининг шакилланиши ҳуқуқий давлатчиликнинг шакилланиш жараёни билан такомиллашиб боради.
- ҳар бир давлатда фуқаролик жамиятининг ривожланиши ва шакилланиши ўзига хос ментал хусусиятларга боғлиқ ҳолда тадрижий ривожланиш моделлари асосида амалга оширилади.
- ҳозирги дунёда бирон бир мамлакат фуқаролик жамият қуришнинг етуклик босқичига эришмаган ва бу узулуксиз давом этадиган жараёндир.