Фуқаролик жамияти фанининг предмети фуқаролик жамиятининг шаклланиши, ривожланиши, ҳар бир миллий давлатда фуқаролик жамияти қарор топишининг умумий, ўзига хос қонуниятларини ва тамойилларини ўрганишд
Фуқаролик жамияти фанининг предмети фуқаролик жамиятининг шаклланиши, ривожланиши, ҳар бир миллий давлатда фуқаролик жамияти қарор топишининг умумий, ўзига хос қонуниятларини ва тамойилларини ўрганишдан иборатдир.
Фуқаролик жамияти фанининг предмети фуқаролик жамиятининг шаклланиши, ривожланиши, ҳар бир миллий давлатда фуқаролик жамияти қарор топишининг умумий, ўзига хос қонуниятларини ва тамойилларини ўрганишдан иборатдир.
Фуқаролик жамияти фанининг объекти – бу ривожланган мамлакатларда ва Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шаклланиш ва ривожланиш жараёни ҳисобланади. Бу жараён ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳалардаги туб ўзгаришларни ифодалайди ва бир неча ўн йилликларни ўз ичига олиб, унда фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий давлат билан ўзар уйғунликда ривожланиш босқичлари назарий ва амалий нуқтаи назарлардан ўрганилади.
Фуқаролик жамияти фанининг предмети – бу узоқ ва босқичма-босқич тарздаги тарихий ривожланиш натижасидан иборат бўлиб, фуқаролик жамияти шаклланган ва ривожланган оралиқ давр – бир неча авлодларнинг янги жамият қуришдаги иштироки, жамиятшунос олимларнинг бу жамиятни ривожлантиришга доир назарий ишланмалари, Президент И.А.Каримов томонидан Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуришнинг “Ўзбек модели”га хос назарий қарашлар, мамлакатда фуқаролик жамиятининг ривожланиш жараёнидан иборатдир.
Фанни ўқитишдан мақсад -талаба ёшлар онгида фуқаролик жамиятига доир тасаввурларни сингдириш, уларда жамиятни ривожлантиришга доир мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, Ватанга садоқат ҳис-туйғуларини юксалтириш кабилардан иборатдир. Фаннинг вазифалари қуйидагиларда намоён бўлади:
Фанни ўқитишдан мақсад - талаба ёшлар онгида фуқаролик жамиятига доир тасаввурларни сингдириш, уларда жамиятни ривожлантиришга доир мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, Ватанга садоқат ҳис-туйғуларини юксалтириш кабилардан иборатдир. Фаннинг вазифалари қуйидагиларда намоён бўлади:
-жаҳон тажрибаси ва миллий воқеликларни ўрганиш асносида фуқаролик жамиятига доир концепциялар мазмун-моҳиятини очиб бериш;
-талабаларга фуқаролик жамиятига доир тушунчаларни таҳлил қилишда, унга доир назарияларни ўрганишда ҳар томонлама кўмаклашиш, уларнинг жамиятга доир қарашларини бойитиш;
-фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотларида шахснинг ролини очиб бериш асносида талабаларда шахсий фуқаролик нуқтаи назарларни шакллантиришга ёрдамлашиш;
-талабалар онгига фуқаролик жамияти қуриш жараёнида пайдо бўладиган муаммолар ва уларнинг ечимларига доир билимларни сингдириш;
талабаларга фуқаролик жамиятига доир назарий ишланмаларни таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиришларида уларга ҳар томонлама кўмклашиш;
тараққиётнинг “ўзбек модели” ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг илмий-методологик асосларига доир билимларни ўзлаштиришларига кўмаклашиш;
талабаларга ҳуқуқий давлат вафуқаролик жамиятининг асосий белгилари ва ўзаро таъсир этиш механизмларига доиртушунчаларга доир билимлар бериш;
фуқаролик жамиятини барпо этишнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий асосларини очиб бериш;
фуқаролик жамиятининг иқтисодий таянчи – нодавлат ва шахсий мулкчилик, тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантиришга доир билимлар бериш;