Фуқаролик жамиятининг институтлари ва ташкилотлари инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини реал кафолатлашларини давлат ва жамоат ишларида тенг иштирокини таъминлашга қаратилади
Фуқаролик жамиятининг институтлари ва ташкилотлари инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини реал кафолатлашларини давлат ва жамоат ишларида тенг иштирокини таъминлашга қаратилади.

Фуқаролик жамияти ўз аъзоларига нисбатан ижтимоий назорат функцияларини бажаради: у давлатдан мустақил равишда восита ва санкциялар беришга эга бўлиши мумкинки, уларнинг ёрдамида у индивидларнинг жамоа талабларига риоя қилишларига мажбурлаши, фуқароларнинг ижтимоийлашувини ва тарбияланишини таъминланиши мумкин.
Фуқаролик жамияти коммуникациявий вазифани бажаради. Бу жамият давлат органларига фуқароларнинг конкрет манфаатлари ҳақида хабардор қилиб туради, бу манфаатларни амалга ошириш эса фақат давлат органларига тегишли бўлади.
Фуқаролик жамияти ўз институтлари ва ташкилотлари билан барқарорлаштирувчи вазифасини бажаради. У давлат олдида танг ҳолатлар юз берганида унга ёрдам беради, жамият ҳаётини яшашини таъминлайдиган мустаҳкам структураларини яратади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқаролик жамиятининг асосий қоида ва талабларини акс эттирувчи принципиал аҳамиятга эга бўлган нормалар сифатида давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканлиги (2-модда), халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи ҳисобланиши (7-модда), Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими - ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланиши (11-модда), Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланиши, ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмаслиги (12-модда) кабиларда фуқаролик жамиятининг асосий принципиал масалалари юридик жиҳатдан мустаҳкамланганлигини кўришимиз мумкин.