Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқаролик жамиятининг асосий қоида ва талабларини акс эттирувчи принципиал аҳамиятга эга бўлган нормалар сифатида давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканлиги (2-модда), халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи ҳисобланиши (7-модда), Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими - ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланиши (11-модда), Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланиши, ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмаслиги (12-модда) кабиларда фуқаролик жамиятининг асосий принципиал масалалари юридик жиҳатдан мустаҳкамланганлигини кўришимиз мумкин. Ўзбекистонда фуқаролик жамияти асослариини яратиш ва ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишларни Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан уч босқичга бўлиб таҳлил қилиш тавсия этилади. Ўзбекистонда фуқаролик жамияти асослариини яратиш ва ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишларни Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан уч босқичга бўлиб таҳлил қилиш тавсия этилади. Биринчи босқич ўз ичига 1991-2000 йилларни қамраб олади. Бу даврда, биринчи навбатда фуқаролик жамиятининг шаклланишининг асослари яратилди; Иккинчи босқич (2000-2010 йиллар) дамамлакатни демоератлаштириш ва модернизациялаш бўйича фаол жараёнлар давом эттирилди. Учинчи босқични - 2010 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг “Мамлакатда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”эълон қилинди. Тўртинчи босқич – 2017 йил “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси” қабул қилингандан кейинги давр.
ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИГА ТАЪРИФ
Иқтисодиёт фанлари доктори, академик М.Шарифхўжаев
Ўзбекистонда очиқ фуқаролик жамиятининг шаклланиши.-Шарқ, 2003. Б-20.
“Фуқаролик жамияти бу - эркин, демократик, ҳуқуқий цивилизациялашган жамият бўлиб, унда якка ҳокимлик режимига, волюнтаризмга, синфий адоватга, тоталитаризмга, одамлар устидан зўравонлик қилишга ўрин йўқ, Бундай жамиятда фақат ва фақат қонун, ахлоқ, инсонпарварлик, адолат устуворлик қилади. Бу жамиятда кўп укладли рақобатга асосланган бозор иқтисодиёти, ташшаббускор тадбиркорлар иқтисодий ривожланишнинг асосини ташкил этади, турли ижтимоий қатламлар манфаатлари мувозанатга келтириб турилади”
Do'stlaringiz bilan baham: |