1 – mavzu: boshqaruv jarayonini tashkil etishning psixologik omillari reja: Ташкилотлар фаолиятини ва персонални бошқаришнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари 2



Download 405,31 Kb.
bet40/115
Sana02.03.2022
Hajmi405,31 Kb.
#477734
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   115
Bog'liq
BOSHQARUV PSIXOLOGIYASI MAJMUA

4.3. Раҳбар ва оила
Раҳбар ва оила муаммоси. Инсон улғайган сари унинг ҳаётида оиланинг ўрни ва аҳамияти кучайиб боради. Катта ёшли ҳар бир инсон учун оила ҳиссий сокинлик маскани, умид ва мақсадлари манбаига айланади.
Оилавий муҳитнинг раҳбар кайфиятига таъсирини, ҳатто унинг ходимларига бўлган муносабатда акс этишини инкор этиш қийин. Шу муносабат билан оилавий ҳаётнинг ички қонунлари, оиладаги ўзаро муносабат шакллари ҳақида хабардор бўлиш раҳбарнинг ўз-ўзини бошқариш имкониятини кенгайтиради.
Ишлаб чиқариш соҳасини тадқиқ этувчи психолог М. Фейнберг изланишлари асосида аниқланган маълумот шундан иборатки, раҳбарларнинг тўртдан уч қисми ишхонадаги ишларини уйга олиб кетишар экан. Улар мунтазам равишда оилага тааллуқли йиғин ва маросимларда иштирок этолмайдилар, ишхонада кўп вақт ушланиб қоладилар, меҳнат сафарларига кетадилар ва оилага етарли вақт ажратолмайдилар. Раҳбар лавозим поғонасидан канчалик юқорига кўтарилса, бу белгилар шунчалик аниқ ифодаланиб бораверади. Чет эл тадқиқотлари орқали аниқланган бу маълумотлар ўз моҳиятига кўра шароитимизга татбиқ этилиши мумкин. Ёш раҳбар ходимлар орасида ўтказган тадқиқотларимиз кўрсатишича, уларнинг аксарият кўпчилиги оилага кам вақт ажратишади. Ҳатто якшанба кунлари ҳам ишга борадиган, дам олиш вақтини эса оиласига бағишлай олмайдиган раҳбарлар кўп учрайди. Албатта, ишлаб чиқаришни жадаллаштириш ва корхона олдидаги вазифаларни самарали ҳал қилиш раҳбардан нафақат оиласи, балки шахсий ҳаётидаги ва ҳатто соғлигига тегишли кўпгина чекловларни талаб қилади. Раҳбарнинг ташкилот ва оила ўртасида бўлиниши унда иккиланиш ҳолатини туғдиради ва ҳатто оилавий муносабатларда айрим йўқотишлар эвазига ўз ишига, ишлайдиган муассасага нисбатан совуш ҳам кузатилиши мумкин. Натижада раҳбар ишхона ва оила манфаатлари гирдобига тушиб қолади, икки қутб орасида руҳий ва жисмоний саломатлигини йўқота бошлайди.
Раҳбар инсон сифатида ҳиссий яқинлик эҳтиёжида бўлади. Баъзи бир тадқиқотлар орқали ҳатто бундай яқинликнинг меъёри ҳам ўлчаб қўйилган. Аниқланишича, ўзини бахтли деб ҳисоблайдиган оилаларда эр-хотин ҳафтасига 10-12 соат вақтни биргаликда ўтказарканлар. Ўзбек оилаларига хос кўп фарзандлилик ва буви-бувалар билан биргаликда яшаш эса ушбу кўрсаткич орқали ифодаланувчи омилни янада кўпроқ инобатга олишни талаб қилади.
Зиддиятни ҳал этиш имконияти. Раҳбар ходимнинг оиласи ва хизмати ўртасидаги зиддиятни ҳал этиш кўп жиҳатдан ташкилотнинг юқори бўғин раҳбариятига боғлиқ. Ташкилот миқёсида оқилона юритилаётган кадрлар сиёсати ҳар бир ходимнинг оиласидаги туб бурилишлардан хабардор бўлишни, оилавий қийинчиликлар даврида унга ёрдам қўлини чўза олишни назарда тутади. Бу борада баъзи бир чет эл илғор компанияларида амалга оширилувчи тадбирлар ҳақида эслаб ўтиш лозим деб топилади. Масалан, баъзи бир ташкилотларда, раҳбарга меҳнат татилида у рафиқаси билан дам олиши учун қўшимча йўлланма ва йўл чипталари тақдим этилади, янги уйланган ёки фарзанд кўрган ходимларни маълум вақт давомида ҳамда узоқ муддатга меҳнат сафарига жўнатилмайди, фарзандларни турли таълим муассаларига жойлаштиришда кўмак кўрсатилади, оила аъзоларининг раҳбар ишидан хабардор бўлиб туришлари мақсадида уларни баъзан ишхонага олиб келишга рухсат берилади.
Раҳбарнинг ўз ходими ҳаёти билан қизиқиши ва эътиборли бўлиши унинг оиласида содир бўлаётган ўзгаришларнинг хизмат юзасидан юз берувчи ўзгариш билан мос келиб қолмаслигини таъминлайди. Масалан, ходимнинг уйида фарзанд дунёга келиши ёки оила аъзоларидан кимнингдир бетоблиги ёхуд йирик оилавий маросимлар тараддуди каби омиллар ходимнинг хизмат поғонасидаги ўзгаришлар билан мос келиб колмаслиги лозим. Ушбу мазмунга қуйидаги тасвир ўринли келиши мумкин:




Download 405,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish