1 – mavzu: boshqaruv jarayonini tashkil etishning psixologik omillari reja: Ташкилотлар фаолиятини ва персонални бошқаришнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари 2



Download 405,31 Kb.
bet37/115
Sana02.03.2022
Hajmi405,31 Kb.
#477734
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   115
Bog'liq
BOSHQARUV PSIXOLOGIYASI MAJMUA

Кутилмаган ҳамкорлик. Баъзан ўзга томон биз кутганимиздан эртароқ шартимизни қабул қилиши, ҳамда биз билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини намоён этиши мумкин. Айни пайтда ортиқча шубҳа ва ишончсизлик қарор қабул қилишимиз йўлидаги тўсиққа айланади. Мазкур вазиятга шубҳа билан қараш қулай имкониятни бой беришга олиб келиши мумкин. Аммо, кутилмаган розилик ортида яширин ниятнинг борлиги эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Бундай вазиятда юзага келган шубҳани ва ўзга томоннинг самимийлик даражасини аниқлаш лозим. Самимиятни аниқлаш музокара жараёнидаги анча мураккаб ҳолат ҳисобланади. Мавжуд имкониятлардан бири ўзга томон ҳаракатидаги новербал сигналларни таҳлил этиш орқали яширин, юзага чиқолмаётган маълумотларни олишдир.
Қарор қабул қилиш кўпинча вақт танқислиги вазиятида ўтади ва музокара иштирокчиларида маълум зўриқишни уйғотади. Ҳатто, музокара иштирокчилари ўзга томонни ноқулай вазиятга қўйиш ва имкониятни ўзлари томонга буриш мақсадида турли найрангларга ҳам борадилар. Шулардан бири ўзга томон учун вақт танқислиги шароитини юзага келтириш услубидир. Юзага келиши мумкин бўлган бундай нохуш вазиятга нисбатан раҳбар маълум даражада қарши тура олиш малакасига эга бўлиши лозим. қуйида шундай малака ҳақида айтиб ўтилади ва бу кези келганда нафақат вақтни ютиш, ҳатто навбатдаги мақсадни бажариш учун ҳам ёрдам беради. Масалан, вақт танқислиги шароитида вақтдан ютишдаги услублардан бири – суҳбатдош таклиф этаётган ечим ёки қарорни батафсил такрорлашдир. Одатда бу усул психологияда «вербализация» деб, аталади ва бу орқали нафақат ўзга томон қарашини аниқлаш, балки, такрорлашга сарфланаёган вақт орқали «пауза» каби қўшимча муддатга эга бўлинади. Бундай шароитда қўлга киритилган ҳар қандай пауза ўйлаш учун яна бир муддатдир. Шу каби усуллар қаторига вақтдан ютиш мақсадида қисқа муддатли танаффус эълон қилиш, ойнани очиб қўйиш баҳонасида бир оз вақтни чўзиш, бир пиёла чой билан чалғиш ва ҳоказо услубларни санаб ўтиш мумкин.
Музокара олиб бориш шароитида тўсиқ пайдо бўлишининг яна бир манбаи - ўзга томонга хос шахсий муаммолардир. Бунинг натижасида ўртада зўриқиш, тушунмовчилик ва ҳатто, ўзаро шубҳа, ишончсизлик пайдо бўлади. Суҳбат чоғидаги бундай тўсиқларни олиб ташлаш малакаси жуда зарур хислатдир. Шу мақсадда қуйида бир неча услубни таклиф этамизки, уларни қўллаш нафақат муносабатларни ойдинлаштиради, балки музокара олиб борувчи шахснинг ниятини самимийлаштириш имконини ҳам беради. Масалан, орада бирон зўриқиш вазияти пайдо бўлса, ҳазил-мутойибага мурожаат этиш, музокара иштирокчиларини ёқимли бирон-бир тадбирга таклиф қилиш, суҳбатни бошқа йўналишга буриш каби услублардан фойдаланиш керак.
Кўп ҳолларда ўзга томон музокара давомида асоссиз равишда ўз салбий муносабатини намоён қилади, ёки суҳбат иштирокчиларига ишончсизлик билан қарайди. Бундай киши келаётган маълумот ичидан фақатгина ўз шубҳасини тасдиқловчи далилларни излайди, масала муҳокамасига кўпинча бир томонлама қарайди. Шуни унутмаслик керакки, ўзга томоннинг бундай муносабатини танқид остига олмаслик зарур ва имкон бўлган пайтда орадаги ишончсизлик булутини тарқатишга ҳаракат қилиш лозим. Бунинг учун, авваламбор мазкур инсоннинг ички ҳолатини иложи борича тўла акс эттиришга, уни тушунишга интилиш зарур. Бу ерда «Хўш, мен унинг ўрнида бўлсам, нима қилган бўлардим, унга хос характер хислатлари ва имкониятлари менда бўлганда вазиятни қандай идрок этардим?», деган саволни ўз-ўзига бериши керак. Умуман, суҳбат чоғидаги ҳар қандай салбий ҳолат мақбул ечим топиш имкониятини камайтиради ва музокарани боши берк кўчага киритади. Шунинг учун, иложи борича салбий ҳолатларни камайтириш ва уларни ҳатто бартараф этиш устида доимий иш олиб бориш лозим. Бу йўналишдаги оддий тадбирлардан бири – иложи борича ўзганинг салбий ҳолатига нисбатан шу тарзда жавоб беришга интилмасликдир. Суҳбатдошингиз қанчалик зўриқишига қарамай иложи борича ўзингизни хотиржам тутинг. Ундаги салбий ҳолат такрорланаверса, энг мақбул йўллардан бири – бу ҳолат натижасида пайдо бўлаётган ўз ҳиссиётингиз ҳақида очиқ-ойдин гапиришдир1. Бундай услуб вазиятни ойдинлаштириш орқали, суҳбатдошнинг ишончсиз ва салбий муносабати суҳбатга қандай тўсқинлик қилаётгани ҳақида унга аниқ маълумот беради.

Download 405,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish