1 – mavzu: boshqaruv jarayonini tashkil etishning psixologik omillari reja: Ташкилотлар фаолиятини ва персонални бошқаришнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари 2


Музокара якунига салбий таъсир этувчи психологик омиллар



Download 405,31 Kb.
bet36/115
Sana02.03.2022
Hajmi405,31 Kb.
#477734
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   115
Bog'liq
BOSHQARUV PSIXOLOGIYASI MAJMUA

Музокара якунига салбий таъсир этувчи психологик омиллар. Қарор қабул қилиш жараёнига салбий таъсир ўтказувчи психологик омил сифатида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин:
Юзага келиши кутилаётган номаълум шароитдан қўрқиш. Келажакда нима бўлишини билмаслик ва бундай номаълумликни қандай қилиб ҳал этиш муаммоси тўғри ечимни кечикиб қабул килишга олиб келади. Айни шароитда энг мақбул воситалардан бири кутилаётган музокарга ижобий муносабатда бўлишдир. Нотаниш вазиятда ишонч билан ҳаракат қилишнинг асосий усули - ижобий тарзда фикр юритишдир.
Ўзга томоннинг тасодифан қаршилик кўрсатиши. Бир қараганда текис ўтаётган музокара иштирокчиси учрашув охирлаган пайтда яна қаршилик кўрсатиши ҳар қандай одамни ғазабга, ҳам саросимага солади. Бундай вазиятда давомли пауза сақлаш орқали муносабатга бир оз масофа киритиш маслаҳат берилади. Чуқур нафас олиб, хотиржам ҳолатда сабру тоқатда баъзи ибораларни такрорлаш орқали («Мен хотиржамман», «Ўзимни ўз қўлимда ушлаб турибман», «Вазиятни тўла-тўкис бошқараяпман») нафақат ўзимизни, балки хавотирда турган ўзга томоннинг кайфиятида ҳам ўзгариш пайдо қилоламиз ва суҳбатни давом эттириш пойдеворини қайта тиклаймиз. Вазият бир оз осойишталаниб, руҳий ишонч қайтгандан сўнг ўзга томонга уни нима безовта қилаётгани, нега кайфияти бирданига ўзгаргани ҳақида савол билан мурожаат этиш мумкин. Айнан шу услуб орқали мавжуд зўриқиш сабабини аниқлаш ва уни бартараф қилиш имконияти туғилади.
Кутилмаган фикр ва таклифлар. Одатда томонлар музокарага тайёрланар экан, юзага келиши мумкин бўлган ҳамма ечим вариантларини кўриб чиқадилар. Бу жараёнда ўзга томон айни ечимга қандай муносабатда бўлиши ҳақида бош қотирилади. Лекин, бу тахминлар доим ҳам музокара иштирокчисини қониқтирмаслиги аниқ ва аксинча, баъзан музокара мантиғига мутлақо тўғри келмайдиган фикр ва таклиф билан чиқиш ҳоллари ҳам учраб қолади. Бундай вазиятда музокара иштирокчисидан ўзга томонни тўлароқ тушунишга, янги ечим тафсилотини аниқлашга интилиш кузатилгани маъқул. Бизнинг тафаккуримиз одатда, ноанъанавий ва тасодифий ечимларга дарҳол ўз туғёнини намойиш қилади. Психиканинг бундай хусусиятини билиш, кези келганда учраган қийинчиликни тезда енгиб ўтиш ва фаолликни янада ошириш имконини беради. Демак, кутилмаган таклифни иложи борича пухта ўрганиш ва уни асословчи далилларни талаб этиш лозим. Бундай вазиятдан қутулиш имконини берадиган яна бир усул қатъийятдир. Бу услуб, ўзга томоннинг баъзи камчилиги туфайли узилиб қолиши кутилаётган музокарани охирига етказишга ва ҳатто муваффақиятли якунлашга асос бўлади.

Download 405,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish