1- кисм indd



Download 3,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/60
Sana25.02.2022
Hajmi3,57 Mb.
#289754
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   60
Bog'liq
Дарслик 1-қисм

2.4-расм. Меҳнатни тадқиқ этиш ва тартибга солишда 
методологиянинг роли
Мазкур фан жамиятнинг инновацияга асосланган меҳнат салоҳиятини ку-
чайтириш, ижтимоий меҳнат муносабатларини такомиллаштириш, миллий 
иқтисодиёт самарадорлигини ошириш, аҳоли моддий фаровонлигини таъ-
минлашнинг глобаллашув шароитларидаги муаммоларини «рақамли иқтисо-
диёт» усулида тадқиқ қилади ва уларни ҳал этишнинг оқилона концепцияла-
рини тақдим этади.


72
III БОБ. МЕҲНАТ БОЗОРИ: 
МОҲИЯТИ, ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ
3.1. Меҳнат бозорининг қисқача тавсифи
Ҳар бир жамият ўзининг бойлиги, ҳукумат шакли, иқтисодиёт формасидан 
қатъи назар, халқ фаровонлиги йўлида мақбул қарорларни амалга ошириши 
лозим. Шу билан бир қаторда, у нимани, қанча ва қандай ишлаб чиқаришни 
ва ишлаб чиқарилган маҳсулот қандай тақсимланиши зарурлигини 
ҳисоблаб бориши керак. Бу қарорларни қабул қилиш учун истеъмолчилар 
нимани хоҳлаётганлигини, маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун қандай 
технологиялар кераклигини, ишчилар қандай малакаларга эга бўлиши ва нима 
ишлаб чиқариш лозимлигини аниқлаб олиши зарур. Олинган маълумотлар 
асосида шундай қарор қабул қилиш керакки, натижада, мамлакат пойтахти 
ҳамда унинг чекка ҳудудларида жойлашган вилоят ва туманларда яшайдиган 
аҳоли бир хил миқдорда ва бир хил сифатда сут, нон, гўшт, ёғ, тухум ва бошқа 
бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш имкониятига эга бўлишсин. 
Координация жараёни натижасида керакли сондаги инсонлар ўзларининг 
керакли миқдордаги пул маблағи билан керакли жойда ва керакли вақтда 
керакли маҳсулотни ишлаб чиқаришдан манфаатдор бўлиши керак.
Албатта, бундай қарорлар мамлакат Президенти, ҳукумат, тармоқ вазир-
ликлари ва бошқа ҳудудий идоралар томонидан қабул қилинади. Қарорларни 
тўғри қарор қабул қилишда зарур маълумотларни тўплаш ва уларни солишти-
риб чиқиш жуда қийин вазифадир. Кўп сонли ишлаб чиқарувчилар тўланиш-
га тайёр бўлган товар нархларининг, истеъмолчилар эса иш ҳақи ва даромад-
нинг ўзгаришини кузатиб борадилар. Олинган маълумотларни бирлаштирган 
ҳолда, ишлаб чиқарувчилар нимани, қанча ва қаерда ишлаб чиқаришни, бу-
нинг учун кимни ёллашни ҳал қилишади. Бунга ҳеч ким жавобгар эмас. Бо-
зор механизми ресурсларни тенг тақсимлай олганлиги боис, одамлар ўзлари 
хоҳлайдиган нарсаларни сотиб олиш имконини берадиган иш ҳақи эвазига 
ишга жойлашадилар. Маҳсулот, иш билан бандлик ва истеъмол борасида қа-
бул қилинган қарорлар бозордаги нархлар натижасида юзага келади.
Меҳнат ресурсларини тақсимлайдиган ва иш билан бандлик борасида 
қарорлар қабул қиладиган бозор меҳнат бозори деб аталади. 
Мана шундай муҳим жараённи тушуниб етиш учун меҳнат бозори ҳақидаги 
умумий тушунчаларни ва меҳнат бозорининг моҳиятини билишимиз зарур. 


73
3.1. Меҳнат бозорининг қисқача тавсифи
Бутун бозор бўйича мавжуд талаб ва таклифлар ўзаро қандай кесишишини 
кўрганимиздан сўнг, ҳар бир томоннинг индивидуал қарорларини пухта 
муҳокама қилиб олишимиз зарур.
Ҳар қандай бозорда сотувчи ва харидор бўлади, меҳнат бозори ҳам 
бундан мустасно эмас: бунда харидорлар – иш берувчилар, сотувчилар эса 
ишчилардир. Бу иштирокчиларнинг баъзилари муайян вақтда меҳнат бозорида 
фаол иштирок этмаётган бўлиши мумкин, аммо ихтиёрий олинган ҳар бир 
кунда кўплаб корхона ва ташкилотлар меҳнат бозорида ўзларига маъқул 
вариантдаги ишчи ва ходимларни қидириб юришади. Шифокорлар ва механик 
инженерлар ҳолатидаги каби харидор ва сотувчилар бутун халқ орасида бир-
бирини қидириб юрса, бундай бозор миллий меҳнат бозори деб аталади. Агар 
харидор ва сотувчилар ўзларининг қидириш ҳудудини фақатгина маҳаллий 
ҳудуд билан чекласа, бунга маҳаллий меҳнат бозори дейилади.
Таҳлил қилинаётган барча меҳнат бозорлари тармоқларининг тури, 
географияси, трансакция қоидалари ва иш турига кўра жуда мураккаб бўлади. 
Тасаввурни соддалаштириш учун уларнинг барчасини битта меҳнат бозорида, 
деб фараз қиламиз. 
Агар компания ичида иш билан бандлик муносабатлари учун алоҳида қои-
далар белгиланган бўлса, бунда ички меҳнат бозори шаклланган ҳисобланади.
Ҳар қандай меҳнат бозорида категориясига кўра ишчиларнинг хусусияти 
ва сони мунтазам равишда ўзгариб туради. Айни пайтда бир категориядан 
бошқасига ўтувчи ишчилар миқдори хам жуда кўп бўлади. Меҳнат бозорида 
4 та асосий оқим бўлиши мумкин:
1. Иш билан банд ишчилар ўзлари ишлаётган ишни ташлаб кетиб ёки 
ундан ҳайдалиб, ишсизларга айланишади (яъни мажбурий тарзда вақтинча 
ёки буткул ишдан ҳайдалади).
2. Ишсизлар эса янгидан ишга жойлашиб, яна иш билан бандликка эриша-
дилар.
3. Ишчи кучи таркибига кирган ишчилар ишсиз ёки иш билан банд экан-
ликларидан қатъи назар, пенсияга чиқиш ёки шунчаки ишлашни хоҳламаган-
ликлари туфайли ишлаб чиқаришда иш билан банд бўлган ходимлар тоифа-
сини тарк этиши мумкин.
4. Илгари ҳеч ҳам ишламаган ишчилар ўзларига иш топиш ёки уни 
қидириш орқали яна меҳнат бозорига киришлари мумкин.
Аҳоли ишсиз қатламининг жами ишчи кучига нисбати аҳолининг ишсизлик 
даражасини аниқлашда ёрдам беради. Гарчи бунда бир қанча ноаниқликлар 
бўлса ҳам, у меҳнат бозоридаги ҳолатни ўрганиш учун энг универсал кўр-
сатгич ҳисобланади. Агар ишсизлик даражаси 7 % ни ташкил этса ёки ундан 
юқори бўлса, бу меҳнат бозорининг эркин эканлигидан далолат беради: бун-
да ишчилар учун иш топиш қийинроқ, иш берувчилар учун эса ишчиларни 


III боб. Меҳнат бозори: моҳияти, шаклланиши ва ривожланиши
74
ишдан бўшатиш ва янгисини олиш осонроқ кечади. Аммо меҳнат бозорининг 
эркин эканлиги барча соҳаларда иш топиш қийин эканлигидан далолат бер-
майди. Баъзи ҳолларда ишсизлик даражаси юқори бўлса ҳам, баъзи турдаги 
ишчилар учун талаб таклифдан ортиқ бўлиши мумкин.
Сўнгги ярим аср давомида баъзи иш турларига талаб ошган бўлса, баъ-
зиларига қисқарди. Ишчилар ва иш берувчилар эса меҳнат бозоридаги мана 
шундай ўзгаришларга мунтазам равишда мослашиб боришлари керак бўлади.
Иқтисодиётда меҳнат бозори дейилганда, иш кучи такрор ҳосил қилини-
шининг узлуксизлигини ва меҳнатдан самарали фойдаланишни таъминлашга 
даъват этилган жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатлар, 
нормалар ва институтлар тизими тушунилади.
Биз эса уни кенгроқ маънода: «Меҳнат бозори деганда, иш кучи такрор ҳо-
сил қилинишининг барча босқичлари: унинг шаклланиши (ижтимоий-демо-
график жиҳат – янги ишчи кучи пайдо бўлиши), айирбошланиши (сотиш-со-
тиб олиш), тақсимланиши (ишчи кучининг ижтимоий, касбий ва худудий 
тақсимланиши) ва меҳнат соҳасида фойдаланилиши босқичларида ходим би-
лан иш берувчи ўртасида кечадиган ижтимоий муносабатлар тизими тушуни-
лади», деб талқин этамиз. 
Меҳнат бозорининг ўзига хослиги шундан иборатки, унда меҳнатнинг 
ўзи эмас, балки меҳнат хизмати – меҳнат сарфи сотилади. Меҳнат хизмати-
нинг миқдори ва сифати эса кўплаб омиллар: ходимнинг касбий тайёргар-
лиги, малакаси, тажрибаси ва ҳоказолар билан боғлиқ. Айни пайтда меҳнат 
бозорида:
– сотувчи ва харидорнинг ўзаро муносабатлари узоқ муддатли хусусиятга 
эгалиги;
– пул шаклида бўлмаган омиллар (меҳнат фаолиятининг нуфуз лилиги, му-
раккаблиги, меҳнат шароитлари, саломатлик учун хавф сизлиги ва бошқалар)
нинг катта роль ўйнаши;
– институционал тузилмаларнинг кўплиги (меҳнат қонунчилиги, иш би-
лан бандлик бўйича давлат сиёсати, касаба уюшмалари, иш берувчиларнинг 
жамоат бирлашмалари ва бошқалар) ҳисобга олиниши керак.
Шунинг учун меҳнат соҳасида бозор муносабатларининг шаклланиши ва 
ривожланишининг назарий асослари ҳар тарафлама тадқиқ этилади. Одат-
да, меҳнат бозорига доир илмий қарашларнинг классиклар, янги классиклар, 
кейнсчилар, институционалчилар, монетарчилар каби йўналишлари ажратиб 
кўрсатилади (3.1-жадвал).
Ҳозирги пайтда меҳнат бозори постиндустриал (ахборот), яъни саноат ри-
вожланишидан кейинги жамият нуқтаи назаридан тадқиқ этилмоқда. Постин-
дустриал (ахборот) жамият назариясининг асосчиси Д. Белл унинг қуйидаги 
ўзига хос хусусиятларини кўрсатиб берган:


75
3.1. Меҳнат бозорининг қисқача тавсифи
3.1-жадвал

Download 3,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish