1 – Амалий машғулот


Маҳсулотларга қўйиладиган талаблар



Download 25,02 Kb.
bet2/3
Sana21.02.2022
Hajmi25,02 Kb.
#76969
1   2   3
Bog'liq
1 – Амалий машғулот

Маҳсулотларга қўйиладиган талаблар.
Барча маҳсулотлар саноат ёки майда фирма корхоналарда ишлаб чиқарилишига қарамай маълум талабларга жавоб бериши керакдир. Талабга қўйиладиган талаб уни маълум шароитда кераклик вақт мобайнида ўз вазифасини бажара олишидир. Иқтисодиётни фан-техникани ривожланиши, аҳолини маҳсулотларга бўлган талабини ҳам ўзгартириб боради ва янги-янги талабларни қўяди.
Товаларга қўйиладиган талаблар ўткинчи, келажакка йўналтирилган, умумий ва специфик бўлиши мумкин.
Ўткинчи (мунтазам) талаб одатда кўплаб ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга қўйилади. Техник-экономик имкониятларига қараб маълум бир муддатга қўйилади ва қайта кўриб турилади. Одатда бу талаб техник шароитлардан келиб чиққан ҳолда давлат стандарти томонидан тавсия қилинади. Бу талаб вақти-вақти билан текшириб ва ўзгартириб турилади.
Келажакка қаратилган талаб кенг ва юқори кўрсаткичларга эга бўлган маҳсулотларни яратишдан иборатдир. Келажакка қаратилган талабни шакллантиришда, истеъмолчини талабларини тўла қондириш, ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, янги турдаги хом-ашё ва маҳсулот олишдан иборатдир. Бу талабни бажаришда фан-техника ва ишлаб-чиқариш ташкилотларига турли хилдаги тавсиялар берилади. Келажакка қаратилган талаб ҳар бир маҳсулотшуносни эътиборида бўлиши шарт ва доимо маҳсулот сифатини жиддий назорат остида ушлаб туриш керак.
Умумий талаблар алоҳида маҳсулот учун ҳам, комплекс маҳсулотлар учун ҳам баробардир. Маҳсулотни ўз вазифасини бажаришда, хавфсизлиги, физик-кимёвий хусусиятлари, пишиқлиги, мустаҳкамлилиги, таъминлаш мумкинлиги ва бошқалар. Маҳсулотларни функциясига қараб талаблар бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Масалан, муайян маҳсулотларга, пишиқлик базисига эстетик чирой, бошқасига эргонометрик талаб устивор бўлади. Маҳсулотларга қўйиладиган талаблар ичида энг устивори бу инсон саломатлигига зарарсиз эканлиги ҳаттоки фойдалилик тарафларидир.
Специфик талабар маҳсулотларни бажарадиган ишига қараб ҳар хил бўлиши мумкин. Масалан, фарфор учун иссиқга чидамлилик бўлса, порфюмерия маҳсулоти учун хушбўй хиддир.
Ижтимоий талаб асосий талаб жамият эҳтиёжини қондириш, жамият тараққиёти билан ҳамоханг бўлиши шарт. Талабни шакллантириш социологик сўровлар асосида келиб чиқса, маҳсулот ассортименти кўпайишига олиб келади.
Функционал талаб агарда маҳсулот ўз функциясига, бажарадиган вазифасига мос келмаса, бу маҳсулот ўз ўрнини топа олмайди ва харидор эътиборидан қолади. Масалан, темирдан ясалган пичоқ, қошиқ (занглайди, оксидланади).
Эргономик талаб маҳсулотнинг фойдаланишдаги қулайлигини, маҳсулот ўз вазифасига тўла мос келиши, агарда маҳсулот ўз вазифасига мос келмаса, ишлатиш ноқулай бўлса у эргономик талабга жавоб бермайди.
Гигиеник талаб маҳсулотни одам аъзоларига зарарсизлиги табиатга, атроф-муҳитга зиён етказмаслиги киради. Маҳсулот юқоридаги нормаларга жавоб бериши ҳақида махсус «Сертификат» ёрлиғига ва хавфсизлик чоралари кўрсатишга эгадир.
Эстетик талаблар маҳсулотни ташқи кўриниши, конструкцияси, фасони, ранги, жилоси ва бошқаларда намоён бўлади. Ҳар бир маҳсулот гўёки саноат асари бўлиб кўринсин, шунда маҳсулот харидорни эътиборини тортади, адамларга яхши кайфият бахш этади. Маҳсулотни ташқи кўриниши ички дунёси билан ҳам мос келиши керак.
Технологик жиҳатига талаб энг аввало бу талабни асосини хом-ашё, бошланғич маҳсулот сифати ўз зиммасига олади. Технология қанчалик замонавий бўлмасин, хом-ашё сифатсиз бўлса тайёр маҳсулот ҳам шунга яраша бўлади.
Олий тоифадаги матодан тикилган костюм, пальто ва бошқа маҳсулотлар албатта чиройлик, бенуқсон эстетик бўлади. Хом ғиштдан қуорилган иморат билан пишиқ ғиштдан қурилган иморатни фарқи бордек гап.
Маҳсулотни ишончлилиги (пишиқлиги, бенуқсонлиги). Маҳсулотни ишлатилиш (истеъмол) пайтида ишончлик, бенуқсон бўлиши керак. Бу талаб қандай намоён бўлади? Маълум бир муддат ичида ўз вазифасини бажара олиши, таъмирсиз узоқ вақт хизмат қилиши, инсон саломатлигига салбий таъсир этмаслиги, таъмир қилиш қулайлиги ва бошқалар.
Маҳсулотни сақлаш ва сақланишига талаб. Бу талаб аввало, шароитга сўнг маҳсулот сифатига қаратилган бўлади. Маълум бир муддат ичида ўзини истеъмол хусусиятини сақлаши ва қолаверса ундан ҳам чидамлик, ундан ҳам сифатлик бўлиши лозим. Масалан, маҳсулотни кафолат сақлаши даври 2 йил, 3 йил шу даврда у ўз сифат ва хусусиятини сақлаб қолиши зарур. Фотомаҳсулотлар, электор батареялар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқалар.
Иқтисодий талаб нафақат ишлаб чиқариш учун кетган сарф ҳаражатни иқтисод қилиш шу билан бир қаторда истеъмолчи вақти, соғлиги, сармояси фойдаланиш давридаги ҳаражатларни иқтисод қилишдан иборатдир.



Download 25,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish