1 – АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
Қуйма материалларнинг технологик хоссаларини ўрганиш.
Ишдан мақсад ва вазифалар.
1.
Қуймалар олишда фойдаланиладиган асосий материаллар билан танишиш.
2. Қуйма материалларининг хоссалари ўрганиш.
3. Қуйма материалларининг кимёвий таркиби билан танишиш.
Умумий маълумотлар
Техника-иктисодий талабларга жавоб берадиган қуймалар
олишда
фойдаланиладиган асосий материалларга чўян, пўлат ва рангли металл
қотишмалари киради. Айникса, буларнинг ичида чўяннинг суюқданиш
температураси пастлиги, оқувчанлигининг яхшилиги, хажмий киришувининг
кичиклиги, кимёвий таркибининг текис бўлиши хамда арзонлиги билан жуда
қўл келади.
Маълумки, қуймаларнинг хоссалари ва
сифати уларнинг материалига,
кимёвий таркибига, металлнинг шлак ва газлардан тозалигига, колипнинг бир
текисда равон тўлишига, унда совуш тезлигига ва бошқа кўп кўрсаткичларга
боғлиқ.
Масалан, соф металл ва эвтектик қотишмаларнинг оқувчанлиги қаттиқ
эритмаларникидан, қаттиқ эритмаларники эса кимёвий бирикмаларникидан
юқори бўлади. Қолип суюқ чўян билан тўлиб боришида ва унинг қолипда
совишида кремний углероднинг графит тарзда ажралишига кўмаклашса,
марганец аксинча қаршилик кўрсатади. Олтингугурт
углероднинг графит
тарзда ажралишига қаршилик кўрсатиши билан механик хоссаларига путур
етказади, фосфор эса қотишманинг оқувчанлигини ошириши билан қуйманинг
механик хоссаларига путур етказади.
Суюқ металл температураси ортиши билан унинг оқувчанлиги хам
ортади ва шу билан бирга унда эриган газлар (Н2, N2, 02, СО, С02) ва
бошқалар миқдори ҳам ортади. Бу эса қуймада говакликлар бўлишига олиб
келади. Юқорида келтирилган
маълумотлардан маълумки, зарурий хоссали,
сифатли қуймалар олиш учун, айникса, уларнинг кимёвий таркибига, шлак ва
газлардан тозалигига, оқувчанлигига, киришув қийматига ва бошқаларга катта
эътибор бериш лозим.
Маълумки, қолипларга металл қотишмаларни қуйгунча кимёвий
таркиби аниқ бўлсада, уларнинг
температураси шундай олинадики, бунда у
газлардан, шлакдан деярли ҳоли бўлган ҳолда қолипни бир текис тўлдирсин.
Амалда қуйма қотишмаларининг оқувчанлигини аниқлашда қолип
материалидан кўндаланг кесим юзи 0,56
см
2
ли
трапеция шаклдаги спираль
қолип тайёрланиб, унга маълум температурали металл қуйилади ва олинган
спираль қуйма узунлигига кўра оқувчанлик аниқланади.
Қотишмаларнинг киришувчанлиги деб, қолипга киритилган суюқ,
металнинг кристалланиш даврида ҳажмий ўлчамларининг кичрая боришига
айтилади.
3.Қотишмаларнинг киришувчанлигини аниқлаш.
Ҳажмий киришувчанлик (Vкp) қуйидагича аникланади:
бу ерда Vқол — қолип ҳажми,
см
3
; Vқуй — олинувчи қуйма ҳажми,
см
3
.
Кўп ҳолларда ҳажмий киришувчанлик чизиқли киришувчанликдан тахминан
уч баробар ортиқ бўлади. (V = 3Vкp), чизиқли киришувчанлик қуйидагича
аниқланади:
бу ерда
қол
— қолипнинг
узунлиги, мм.
қуй
— олинувчи қуйма
узунлиги, мм.
1-жадвалда кимёвий таркиби ўртача бўлган қотишмаларидан қуймалар
олишда уларнинг чизикли киришувчанлик қийматлари мисол сифатида
келтирилган.
1-жадвал
Амалда кўплаб турли шаклли, ўлчамли қуймалар кулранг чўяндан
олинади. Технологик хоссалари (окувчанлиги юкори бўлиб, кам киришади),
ундан коникарли пухталикдаги сифатли Қуймалар олиниши, ишқаланиш ва
Қуйма материали Чизикли
киришувча
нлиги,
%
Қуйма
материали
Чизикли
киришувчан
лиги,
%
Қуйма чўянлар
0,9-1,3
алюминий
қотишмалар
0,9-1,5
Кайта
ишланадиган
чўянлар
1,7-2,0
мис
котишмалар
1,4-2,3
Углеродли
пўлатлар
2,0-2,5
коррозияга
анча бардошлилиги, нархи арзонлиги каби жиҳатлари жуда қўл
келади.
Кулранг чўянлар таркибида темирдан ташқари ўртача 3,4—3,7% С, 2,4-
3,0% Si, 0,5-0,8% Мп, 0,4-0,6% Р ва 0,1% S бўлади.
Назарий саволлар
1.
Қуймалар олишда фойдаланиладиган асосий материаллар айтинг?
2. Қуйма материалларининг қандай хоссалари бўлиши талаб этилади?
3. Қуйма материалларининг кимёвий таркиби тушунтринг?