0Аттестациядан ўтказилиши жадвали тасдиқланган Малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим ташкилотлари раҳбарияти диққатига
Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш таълим ташкилотлари томонидан аттестация комиссиясига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати
1. Таълим ташкилоти ташкил этилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида гувоҳнома.
2. Таълим ташкилоти Устави.
3. Таълим ташкилотидаги жами курсларнинг:
- рўйхати (раҳбар томонидан тасдиқланган);
- илмий-методик кенгаш фаолиятига оид ҳужжатлар, истиқбол ва сўнгги икки йилдаги иш режалар ва унинг бажарилиши бўйича маълумотлар;
- ҳисобот ва ҳужжат айланишини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этилганлигига оид ҳужжатлар;
- давлат талаблари;
- ўқув дастури (намунавий ўқув режалари, фанларнинг намунавий дастурлари, ишчи ўқув режалари, фанларнинг ишчи дастурлари) (1-жадвал асосида).
4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (низомлар, талаблар, йўриқномалар ва б.).
5. Дарс жадваллари нусхаси.
6. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларидаги барча гуруҳларнинг ўқув машғулот журналлари.
7. Якуний аттестацияга оид ҳужжатлар (буйруқлар, ҳисоботлар ва б.).
8. Ижро интизоми назоратига оид ҳужжатлар.
9. Сертификат ва дипломларни бериш китоблари.
10. Таълим ташкилоти профессор-ўқитувчилари томонидан малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими учун яратилган ўқув-услубий материаллар (ўқув қўлланма, услубий қўлланма, услубий кўрсатма, маърузалар матни, 1 донадан асл нусха) (2-жадвал асосида).
11. Таълим ташкилоти профессор-ўқитувчилари томонидан малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари (монография, илмий мақола, патент, 1 донадан асл нусха) (3-жадвал асосида).
12. Фан дастурини тўлиқ қамраб олган ва тингловчилар билимларини баҳолашда қўлланиладиган назорат воситалари (тестлар (кириш-чиқиш), ёзма ишлар саволлари ва б.).
13. Дарс ишланмалари, презентация, тарқатма материаллар, технологик харита ва б.
14. Профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режалари.
15. Ўқув-тарбия жараёнига замонавий педагогик ва ахборот технологияларининг қўлланилиши (жумладан: мультимедиа ва бошқа услубларнинг қўлланилиши) бўйича ҳужжатлар.
16. Таълимнинг ишлаб чиқариш билан интеграцияси бўйича ҳужжатлар (шартнома, ҳисобот, маълумотнома ва б.).
17. Таълим ташкилотининг халқаро ҳамкорлиги бўйича ҳужжатлар (шартнома, ҳисобот, маълумотнома ва б.).
18. Таълим ташкилоти фаолиятида олий таълим ва илмий-тадқиқот муасссалари салоҳиятидан фойдаланиш бўйича ҳужжатлар.
19. Таълим ташкилоти профессор-ўқитувчиларининг бевосита ишлаб чиқаришда малака ошириши бўйича ҳужжатлар.
20. Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга бўлган талабларнинг ўрганилганлигига оид ҳужжатлар.
21. Таълим ташкилотининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича икки йиллик режаси ва унинг бажарилиши бўйича ҳужжатлар (4, 5, 6 ва 7-жадваллар асосида).
22. Профессор-ўқитувчилар таркиби бўйича ҳужжатлар (дипломларидан нусхалар) (8 ва 9-жадваллар асосида).
23. Таълим ташкилоти илмий ва хўжалик шартномаларидан тушган маблағлар ҳақида маълумот (10-жадвал).
24. Моддий-техник, ўқув-лаборатория таъминоти, уларнинг замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланишига оид ҳужжатлар (12, 13, 14 ва 15–жадваллар асосида).
25. Ахборот-ресурс маркази фаолиятига оид маълумотлар.
26. Тингловчиларга яратилган шарт-шароитлар. Тингловчилар турар жойлари бўйича маълумот (16-жадвал асосида).
27. МОҚТнинг майдонлар билан таъминланишига оид маълумотлар (17-жадвал асосида)
Комиссия зарурат туғилганда қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш ваколатига эга.
Изоҳ: Барча маълумотлар тугалланган 2 йил учун тайёрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |