Бешинчидан - маънавиятнинг давлат сиёсатида устивор бўлишига яна бир сабаб, миллат сон жихатидан катта ёки кичикми бундан қатъий назар унинг реал субъект маълум моддий ва маънавий бойликларини яратувчиси, истеъмолчиси, бошқаларда ўрганмайдиган ўзига хос хусусиятларни мавжудлиги ва ўзининг мустақил ўрнига эга бўлиши каби омилларни, яъни чинаккам миллат сифатидаги мақомини тиклаш хаётий эхтиёж даражасига кўтарилган эди. Уни хал этиш миллат ва давлатнинг келажаги учун катта ахамиятга эгадир.
Олтинчидан - ўзбеклар жахон цивилизациясига улкан хисса қўшган халқдир, унинг маънавият, фан, маданият сохасидаги эришган ютуқлари жахон халқларига асрлар оша хизмат қилиб келмоқда. аммо шўъролар тузими даврида аждодлари томонидан яратилган анашу ютуқларни ўзбек халқининг онги ва қалбидан «чиқариш» эди. Мустақиллик шароитида эса уни қайта тиклаш, жахон цивилизациясидаги муносиб ва адолатли ўрнини тиклаш зарур эди. Бунга эса фақат маънавиятни ривожлантириш орқали эришиш мумкин.
Еттинчидан - маънавият миллатни ва бутун мамлакат ахолисини маълум мақсадлар сари давлат атрофида уюштирувчи, уларни фаоллаштирувчи ёрқин келажакка ишонтирувчи, инсон зотини улуғловчи, унинг қадрини англатувчи улкан механизм хамдир.
Худди анна шу муҳим «механизм»дан мустақилликни мустахкамлаш, ислохатларни амалга ошириш, миллатимизнинг қаддини кўтаришда фойдаланиша бўлган эхтиёж давлатимиз, энг аввало президентимиз Ислом Каримов томонидан ўз вақтида англаб олинди.
Ана шу сабаблар ва эхтиёжлар мустақилликни қўлга киритганимиздан кейин маънавиятни ривожлантириш ва миллий меъросни қайта тиклашни давлатимиз хаётида устувор сиёсат даражасига кўтаришимизга олиб келди. Шу сабабли Республика Президенти 1994 йил 23 апрелда маънавият ва маърифат жамоатчилик марказини ташкил қилиш тўғрисида, 1996 йил
9 сентябрда «Маънавият ва маърифат» маркази фаолиятини такоминлаштириш ва самарадорлигини ошириш тўғрисида, 1999 йил
3 сентябрда Республика маънавият ва маърифат кенгашини қўллаб қувватлаш тўғрисида фармонларни чиқарди. 1996 йил 9 сентябрдаги фармонида «Маънавий – маърифий ислохатлар давлат сиёсатининг асосий, устивор йўналиши деб хисоблансин» деб белгиланган.
1998 йилнинг 24 июлида Вазирлар махкамаси «Маънавий-маърифий ислохатларни янада чуқурлаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида» қарор қабул қилди. Юқорида қайд этганимиздек, Олий мажлиснинг II - чақириқ V – сессиясида ҳам жамият маънавиятини янада юксалтириш ислохатларни амалга оширишда давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканлиги яна бир бор қайд этилди. Бу сохадаги мухим вазифалар олдимизда турган муаммолар ва уларнинг кечиктирмай хал этиш зарурлигига халқимиз эътибори қаратилди.
Ана шу муҳим хужжатлар мамлакатимизда маънавиятни ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишда катта амалий ахамиятга эга бўлди. Маънавиятни ривожлантиришдаги давлат сиёсати президентимизнинг фидокор газетаси мухбири саволларига жавобларида «Донишманд халқимизнинг мустахкам иродасига ишонаман» ва «Тафаккур журнали бош мухаррири билан бўлган мулоқотида. «Куч – билим ва мафкура», деган концептуал ахамиятга эга бўлган фикрларига монанд равишад амалга оширилмоқда.
“ 19 ” ноябрь 2021 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |