05 ” ноябрь 2021 йил 39-мавзу: Ўзбек халқига тинчлик ва омонлик керак


-мавзу: Маънавият, унинг жамият ва инсон камолотида тутган ўрни



Download 62,68 Kb.
bet3/13
Sana16.04.2022
Hajmi62,68 Kb.
#557453
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Ноябрь маърифат

40-мавзу: Маънавият, унинг жамият ва инсон камолотида тутган ўрни.


1.Маънавият тушунчаси ва унинг таркиби.
Маънавият - (арабча-маънолар мажмуи) - кишиларнинг фалсафий,хуқуқий, эстетик, бадиий, аҳлоқий, диний тасаввурлари ва тушунчалари мажмуи. Маънавият тушунчасининг илмий, фалсафий, адабий ёки оддий тилда ифодаланадиган кўплаб таърифларини келтириш мумкин. Маънавият-инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-этиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча курашларининг мезонидир.
Биз одатда маънавият ҳақида, унинг маъно-мазмуни, ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти ҳақида кўп гапирамиз. Лекин негадир аксарият холларда кўпчилик маънавият ўзи нима, деган саволга аниқ ва лўнда жавоб беришга қийналади.
“Маънавият” тушунчасининг мазмуни фақат “маъни”, “маъно” деган сўзлар доирасида чегараланиб қолмайди. Нега деганда, инсонни инсон қиладиган, унинг онги ва рухияти билан чамбарчас боғланган бу тушунча ҳар қайси одам, жамият, миллат ва халқ ҳаётида ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайдиган алоҳида ўрин тутади.
Шу фикрни мантиқий давом эттириб, маънавият-инсонни рухан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир, десак, менимча, тарихимиз ва бугунги ҳаётимизда ҳар томонлама Ўз тасдиғини топиб бораётган ҳақиқатни яққол ифода этган бўламиз.
“Маънавият” тушунчаси жамият ҳаётидаги ғоявий, мафкуравий, маърифий, маданий, диний ва ахлоқий қарашларни ўзида тўла мужассам этади.Шунинг учун ҳам бу мавзуда фикр юритганда, мазкур қарашларнинг барчасини умумлаштириб, кенг маънодаги “маънавият” тушунчаси орқали ифода этиш мумкин.
Маънавиятнинг негизи ва маъно-мазмунини белгилайдиган асосий хусусиятлар, биринчи галда инсоннинг руҳий покланиши ва қалбан улғайиши ҳақида гапирар эканмиз, бир масалага алоҳида эътибор беришимиз лозим.
Бугун биз ғоят чигал ва зиддиятли дунёда яшаяпмиз. Бугунги даврда ҳақиқатни яшириш, уни турли ғаразли манфаатлар йўлида сохталаштиришга ишқибозлар кўпайиб бормоқда. Натижада асл мақсадлар ниқобланиб, азалий тушунчаларнинг маънолари чигаллаштирилмоқда. Баъзан ҳаётда гуноҳни савоб деб, асоратни эркинлик деб, ёлғонни рост деб уқтирадиганларнинг домига тушиб, ялтироқ нарсани олтин Ўрнида қабул қилаётганлар ҳам, афсуски йЎқ эмас.
«Юксак маънавият–енгилмас куч» асари китобхоналарни аввало ана шундай хатарлардан огоҳ этадиган, бугунги ҳаётда нима яхшию нима ёмон экани ҳақида бош қотиришга ундайдиган, тафаккуримизни қувватлантирадиган, ҳаёт илмига чанқоғимизни босадиган, ён атрофимизда кечаётган, чувалган воқеалар моҳиятини англашга имкон берадиган манба бўлиб хизмат қилиши билан ғоят муҳим аҳамиятга эга.
Маънавият - инсонни жамики бошқа мавжудодлардан ажралиб турувчи нарсадир. Инсон-табиатнинг, барча мавжудотнинг гултожисидейилганда ўнинг ушбу хислати, яъни юксак маънавият эгаси бўла олиш имконияти назарда тутилган. Бу имконни бошқа жонзодларда кўрмаймиз.
Моддий нарсалар одамга жисмоний озиқ ва қўдрат бағишлайди. Фақат моддий жихатдан таъминланиш билан кифояланиш-онгсиз ва рухсиз махлуқотларга ҳос. Маънавиятга интилиш эса рух ва онг эгаси булиш одамзодгагина хос фазилатдир. Маънавият одамнинг рухий ва ақлий олами мажмун каби мураккаб ижтимоий ходисадир.
Юқорида айтилгандек, маънавият жуда кенг қамровли тушунча бўлиб, уни бир жумлада ифодалаш нихоятда мушкул. Маънавият кўпроқ инсон қалбига, ботиний томонига қаратилганлиги билан ажралиб туради. Шу маънода маънавият инсон қалбидаги илохий бир нур саналадики, бу илохий нур ҳеч бир жонзотда йўқ.маънаият шундай сехрли тилсимки, уни тугал етишга башар қудрати етмайди. Шундай экан «Маънавият» тушунчасига бир маърузани ўзидаёқ мукаммал таъриф бериш жуда мушкул, мавзуда муқаддима тарзида ёндошиб, унинг баъзи жихатларини акс эттирувчи таърифларни бериб ўтишни лозим топдик.
Кейинги пайтларда маънавиятга оид эълон қилинаётган мақолаларда, ўтказилаётган анжуманларда «Маънавият» тушунчасига таъриф бериш, унинг жамият, инсон ва миллат тарақиётидаги ўрнига катта эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, таниқли файласуф Жалолов «Мустақиллик маъсулияти» асарида, «Маънавият-инсоннинг зот белгиси, унинг фаолиятининг ажралмас таркибий қисми, онги, ақл-заковатинингмаҳсули»,-деб таърифлаган. «Хаёт фалсафаси ва фалсафа хаёти» мақоласида бу таърифни янада кенгайтириб, мукаммалроқ тарзда қўйдагича таърифлайди: «Маънавият-инсон фаолиятининг руҳий мазмуни бўлиб, кишилар унинг воситасида ўзларини англайдилар, жамиятни, табиатни,уларнинг мавжудлиги ҳақида тараққиёти хусусиятларини ўрганадилар, қонунларини кашф этадилар ва уларга таяниб, ўз турмуш шароитлари, амалий фаолиятлари муаммоларини ҳал этадилар». Юқоридаги фикрни давом эттириб, маънавиятсиз ҳаётни қоронғу бир хонага ухшатамиз.
Куриниб турибдики, бир муаллифнинг ўзи маънавиятни тарифлашга турлича ёндошадики, бу ҳам маънавиятнинг кўп қамровли тушунча эканлигини кўрсатади.
«Ватан туйғуси» китобининг муаллифлари «Маънавият-жамиятнинг, миллатнинг ва ёки айрим бир кишининг ички хаёти, руҳий кечинмалари, ақлий қобилияти, идроқини мужассамлаштирувчи тушунча»-деб таърифлаганлар.
Бундан ташқари бир қатор олимларимиз анжуманларда қилган маърузаларида «Маънавият-инсондагиахлоқ, одоб, билим, илм,иймон, ихлос ва инсоният камолоти учун ижобий таъсир қилувчи тизим ёки маънавият-инсоннинг ақлий, ахлоқий, илмий, амалий, мафкуравий қарашлар йиғиндиси хисобланиб, диний ва дунёвий қарашларини акс эттириш даражасидир», деб таъриф бериб келмоқдалар.

Download 62,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish