Ҳар йили март ойида амалий ташаббускор ва инновацион лойиҳалар бўйича “Олима аёл” ва “Бўлажак олим” танлови доирасида “Аёллар бизнеси учун биринчи қадам” танловларини ўтказиш.
(7 мартдаги ПФ-87-сонли Фармоннинг 5-банди)
|
1. Танловларни ҳар йили юқори савияда ўтказиш ва уларда очиқлик ва адолатлиликни таъминлаш, мониторингини юритиш (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда).
2. Амалга оширилган ишлар юзасидан бошқарма бошлиғига ахборот тақдим этиш.
|
ҳар йили
март ойида
1-чорак якунида
|
Ташкилий назорат
ва таҳлил бўлими
|
Инновацион ривожланиш Тошкент шаҳар бошқармаси,
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси
|
|
Низоли, ажралиш ёқасидаги оилалар вакиллари билан индивидуал ишлаш механизмини жорий қилиш.
(7 мартдаги ПФ-87-сонли Фармон билан тасдиқланган Комплекс чора-тадбирлар режасининг 98-банди)
|
1. Низоли оилалар вакиллари билан индивидуал ишлаш дафтарини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш.
2. Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида ажралиш ёқасидаги оилаларнинг муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича тизимли ишларни ташкил қилиш.
3. Махаллаларда ажралишларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда омилларни таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш.
4. Дафтарга киритилган оилаларни моддий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш.
|
30 март
20 апрель
ҳафтанинг чоршанба кунлари
доимий
|
Оилавий, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўлими,
Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси
|
Ўзбекистон психологлар ассоциациясидан бириктирилган мутахассислар,
Адлия бошқармаси,
Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси
|
|
Никоҳдан ўтиш учун ариза берган ёшларни “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари” орқали оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилада эр ва хотиннинг, қайнона ва қайнотанинг ўрни ҳақида ҳамда тўйларни ихчам, камҳаражатли ўтказиш бўйича суҳбатлар ташкил этиш.
|
1. ФҲДЁ органларига никоҳдан ўтиш мақсадида ариза билан мурожаат қилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари, бўлажак қудалар билан имом-хатиб, отинойи, хотин-қизлар маслаҳат кенгаши аъзолари, нуронийлар, Ёшлар агентлиги вакилларини жалб этган ҳолда давра суҳбатларини ўтказиш.
2. Эр-хотин масъулияти борасида йигитлар ва оталар билан туман имом-хатиби иштирокида ҳамда қизлар ва уларнинг оналари, бўлажак қайноналар билан туман отинойилари иштирокида алоҳида суҳбатлар ўтказиш.
3. Туманда ташкил этилган марказларда ёш никоҳланувчиларнинг ўқувларини ташкил этиш, ўқув курслари якунида намунадаги сертификат билан тақдирлаш.
4. “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари” фаолиятини мониторинг қилиб бориш
|
Ҳафтанинг
ҳар шанба кунлари йил давомида
Ҳафтанинг
ҳар шанба кунлари йил давомида
Ҳар ой якунида
Ҳар ой якунида
|
Оилавий, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўлими,
Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси
|
Ўзбекистон психологлар ассоциациясидан бириктирилган мутахассислар,
Адлия бошқармаси,
Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси
|
|
Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг онгига оила муқаддаслиги, ота-онани ҳурмат қилиш, кексаларни эъзозлаш ғояларини сингдириш.
|