67
3.2.
Ҳисобрақам тартиб рақами бир томонлама Банк томонидан белгилаб берилади ва
Шахсий кабинетда (жумладан Мобил иловада) маълумотни жойлаштириш ёрдамида
Мижозга хабар қилади.
4. ОВЕРДРАФТНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ВА УНИ СЎНДИРИШ ТАРТИБИ
4.1.
Овердрафт Мижозга мазкур Умумий шартлар билан ўрнатилган шартларда ва
тартибда тақдим этилади.
4.2.
Овердрафт Мижознинг ҳисобда рақамидаги қолдиқдан ортиқча маблағларни
ечиш йўли билан амалга оширилади, бунинг оқибатида дебет қодлиқ ҳосил бўлади, ва у
кредит қиймати ҳисобланади. Мижознинг жорий ҳисоби бўйича дебет қолдиғи фақат банк
томонидан ўрнатилган овердрафт Лимити чегарасидаҳосил бўлади.
4.3.
Банк Мижозга овердрафт лимити чегарасида қайта тикланувчи кредит линияси
шартларида Овердрафт тақдим этади. Лимит, муддат, фоиз ставкаси ва бошқа алохида
шартлар овердрафтнинг Якка тартибдаги шартларида билан белгиланади.
4.4.
Фоиз тўловлари ҳар ойнинг Якка тартибда кўрсатилган санасида амалга
оширилади. Асосий қарз қайтарилиши шартлари Якка тартибдаги шартларда белгиланади.
Агар якуний тўлов Санаси банк иш кунига тўғри келмаган ҳолатда, тўлов Санаси куни
бўлиб яқин орадаги келадиган банк иш куни ҳисобланади.
4.5.
Мижоз овердрафтдан хизматга қўшилиш ва очилган овердрафт Лимити
мавжудлиги шартида Карта ҳисобрақамида маблағлар етарлича бўлмаганда фойдаланиши
мумкин.
4.6.
Овердрафт бўйича қарздорлик ва у бўйича хисболанган фоизлар Мижознинг
Карта ҳисобрақамини тўлдириш, жумладан, аммо чегараланмасдан, иш ҳақининг ва унга
тенглаштирилган бошқа тўловларнинг ҳар ойлик ўтказилиши, Банкдаги Мижознинг Карта
ҳисобрақамига пул маблағларининг киритилиши ҳисобига сўндирилади.
4.7.
Мижознинг Карта ҳисобрақамига келиб тушувчи маблағлар қуйидаги навбатда
Овердрафт бўйича асосий қарзни ва ҳисобланган фоизлар, жарималар, комиссиялар ва
шунга ўхшашлар бўйича қарздорликни куйидаги тартибда сўндиришга йўналтирилади:
биринчи навбатда - Овердрафтдан фойдаланганлик учун муддати ўтган фоизлар,
муддати ўтган комиссиялар ва/ёки бошқа тўловлар;
иккинчи навбатда - муддати ўтган қарздорликка ҳисобланган фоизлар;
учинчи навбатда - асосий қарз бўйича муддати ўтган қарздорлик (тўлов cанаси
куни бузилганида ҳосил бўлади);
тўртинчи навбатда - мазкур Умумий шартлардан келиб чиқувчи бошқа тўловлар
бўйича муддати ўтган қарздорлик;
бешинчи навбатда - ҳисобланган фоизлар;
олтинчи навбатда - муддатли қарздорлик (сўндириш санаси келмаган қарздорлик).
4.8.
Асосий қарзни сўндириш белгиланган овердрафт қарздорлиги хисоби
юритиладиган ссуда хисоб рақамига амалга оширилади, ҳисобланган фоизлар эса -
Овердрафт бўйича ҳисобга ҳисобланган фоизларни ҳисобини юиритиш хисоб рақамига
амалга оширилади. Асосий қарз ва у бўйича қўшиб ҳисобланган фоизларни сўндириш
санаси этиб ушбу ҳисоб рақамларга маблағларнинг келиб тушиш санаси ҳисобланади.
4.9.
"Фоиз ўстирмаслик" мақомини берилгандан сўнг, мазкур Умумий шартлар
доирасида фоизларни ва асосий қарзни сўндириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги томонидан 2004 йил 24 январда 1304-сон рўйхатдан ўтказилган Фоизларни
ўстирмаслик тўғрисидаги Низомда кўзда тутилган тартибда амалга оширилади. Мазкур
Умумий шартлардан келиб чиқувчи бошқа тўловларни сўндириш тартиби Универсал
шартнома ва Амалдаги қонунчилик билан кўзда тутилган тартибда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: