39-расм. Талабалар ўқув портфолиосини яратиш босқичлари
Ас
ос
и
й
бос
қ
и
ч
лар
1-босқич
3-босқич
2-босқич
Талабаларга портфолионинг афзалликлари, уни
яратишдан кўзланган мақсад, портфолионинг
турлари ҳақида маълумот берилади
Талабалар портфолионинг тузилишига оид
маълумотлар билан таништирилади
Амалий ҳаракатларни ташкил этиш асосида
талабалар ўз портфолиоларини яратади
119
келинмоқда.
Инновацион характерга эга воситаларнинг технологик-дидактик
имконияти талабаларнинг ўқув-билиш фаоллигини ошириш билан бирга,
ўқитиш сифатини яхшилаб, самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Шу
сабабли ОТМда ташкил этилаётган ўқитиш жараёнида компюьтер, сканер,
видеокўз, видеокамера, проектор, электрон доска, модем, телефон,
интернет, мультимедиа, микрoфoн, карнай (колонка), вeбкaмeрa, CD-ROM
каби техник воситалар, маълумотлар омбори (базаси) ва вебинар
технологиялар каби инновацион характерга эга воситалар самарали
қўлланилмоқда.
Таълим жараёнида талабалар томонидан ҳам турли ўқув
лойиҳаларнинг тайёрланишига эътибор қаратилмоқда. Лойиҳа таълими
технологияларидан ўқув амалиётида фойдаланишда “ўқув лойиҳавий
фаолият” тушунчаси ҳам қўлланилади. Ўқув лойиҳавий фаолият ўқув
мақсадига эришиш ёки муаммо, муаммоли вазиятни ҳал қилиш йўлида
талабалар томонидан изчил амалга ошириладиган ҳаракатлари
мажмуасидир.
Замонавий шароитда нафақат таълим жараёнини ташкил этишда,
шу билан бирга талабаларнинг ўқув фаолиятларини назорат қилишда ўқув
портфолиоси ҳам инновацион характерга эга.
Назорат саволлари:
1.
Шахсга йўналтирилган таълим нима?
2.
Шахсга йўналтирилган таълимнинг қандай турлари мавжуд?
3.
Шахсга йўналтирилган таълим турлари қандай дидактик
имкониятга эга?
4.
Амалий ўйинларнинг замонавий таълим учун аҳамияти
қандай?
5.
Амалий ўйинларнинг қандай турлари мавжуд?
6.
Муаммоли ўқитиш қандай шартлар асосида самарали ташкил
этилаи?
7.
Интерфаол таълим қандай вазифаларни амалга оширади?
8.
Модулли-кредит тизимининг моҳияти нимадан иборат?
9.
Масофали ўқитиш қанай тамойилларга асосланади?
10.
Blended learning (аралаш ўқитиш) қандай ташкилий-дидактик
имкониятга эга?
11.
Маҳорат дарслари нима ва улар қандан ташкил этилаи?
12.
Шахсан Сиз фаолиятингизда қандай интерфаол методларни
қўллайсиз?
13.
“Кейс-стади” методининг таълимий аҳамияти нимада
кўринаи?
14.
“Ассесмент”
синовининг таълим амалиётида тобора
оммалашиб бораётганлигининг сабабли нимада?
15.
Бугунги кунда ОТМа қандай инновацион характерга эга
воситалар қўлланилмоқда?
120
16.
Ўқув лойиҳаси нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
17.
Талабаларнинг ўқув фаолиятларини назорат қилишда ўқув
портфолиоси қанай аҳамият касб этади?
Do'stlaringiz bilan baham: |