0-мавзу: Оила – шахс тарбиясининг субъекти сифатида


тарбия болаларга оилада ёки таълим муассасаларида таълимни ташкил этиш жараёнида самарали ташкил этиб борилиши мақсадга мувофиқ



Download 71,5 Kb.
bet2/4
Sana22.02.2022
Hajmi71,5 Kb.
#88678
TuriСеминар
1   2   3   4
Bog'liq
2 5280923965609479030

тарбия болаларга оилада ёки таълим муассасаларида таълимни ташкил этиш жараёнида самарали ташкил этиб борилиши мақсадга мувофиқ.


Шўро тузуми даврида эса оиланинг шахс тарбиясида тутган ўрни инкор этилиб, уни ижтимоий борлиқ воситасида тарбиялашга ҳаракат қилинди.
ЎзРда мустақиллик йилларида фуқароларда миллий ўзликни англаш туйғусининг қарор топганлиги, ўтмиш қадриятларини ўрганишга бўлган қизиқишнинг ортганлиги оиланинг шахс камолотида тутган ўрни ва ролини холисона баҳолаш имконини берди.
Давлатнинг оилага нисбатан ғамхўрлиги қабул қилинаётган қонун ва қарорларда ўз ифодасини топмоқда. Республикада “Оила” илмий-амалий Маркази ташкил этилганлиги бунинг ёрқин далилидир.
Ота-оналар ўзларининг ижтимоий бурчларини бажарар эканлар, фарзандларида меҳнатга, уни ташкил этувчиларга нисбатан меҳр-муҳаббат, ҳурмат туйғусини шакллантириш, уларни ижтимоий-фойдали меҳнатга тайёрлаш, турли кўринишдаги муносабатларни уюштириш вақтида тартиб-интизомга амал қилиш, ахлоқ қоидаларига риоя этиш, соғлом турмуш тарзини яратиш, шахсий ҳаётларини белгилашда мақсад, сўз ва фаолият бирлигини таъминлаш борасида ибрат намунасини кўрсатади.
Оила тарбиясида объектив ва субъектив омилларнинг роли катта. Оиланинг моддий таъминоти ва фаровонлик (маиший турмуш) даражаси, оила бюджетининг мавжуд ҳолати, ундан оқилона фойдаланиш борасидаги тажриба, соғлом руҳий муҳитнинг барқарорлиги ва ҳоказолар объектив омиллар саналса, оиладаги шахслараро муносабатлар мазмуни, оила аъзоларининг физиологик, психологик, маданий жиҳатдан комиллик ҳамда маълумот даражаси, уларнинг қизиқиш ва эҳтиёжлари ўртасидаги мутаносиблик, оилавий ҳаётни тартибга солиш борасидаги ўзаро ёрдам, ҳамкорлик, бирлик тамойилларига таяниш субъектив омиллар саналади.
Оила тарбиясида болалар ҳаётини тўғри юритиш уларни вақтдан тўғри, унумли фойдаланишга ўргатиш гаровидир. Бунда болалар вақтини ўйин, меҳнат ва ўқиш фаолиятлари бўйича тўғри тақсимлаш ниҳоятда муҳимдир.
Оила муҳитида ташкил этиладиган жинсий тарбия ўзида болани жинсий жиҳатдан чиниқтириш, уларни тозалик ва озодаликка ўргатиш, ўз соғлиги учун ғамхўрлик қилиш ва масъулиятли бўлишни таъминлашга қаратилган ҳаракатларнинг мазмунини ифода этади. Болаларнинг соғлом бўлишларида уларнинг кундалик ҳаётий режимга амал қилишлари ниҳоятда муҳимдир. Ота-оналар ёки оиланинг катта аъзолари болаларнинг меҳнат қилишлари ва дам олишларини тартибга солишга аҳамият беришлари керак.
Овқатланишнинг тўғри ташкил этилиши ҳам боланинг соғлом бўлиб ўсишининг асосий омилларидан биридир. Ота-оналар томонидан боланинг белгиланган муайян соатларда овқатланиш, овқатланишдан аввал қўлни ювиш, овқатдан кейин оғизни чайиш, шунингдек, кунига икки марта (эрталаб ва кечқурун) тиш тозалаш, ҳафтада бир марта ванна (ёки душ, ҳаммом)да чўмилиш, қўл ва оёқ тирноқларини олишга одатлантириб боришлари зарур. Ушбу ҳолатлар болаларда жисмоний маданият унсурларини шакллантиради.
Оила тарбиясида болаларни ақлий жиҳатдан тарбиялаш ҳам муҳим ўрин тутади. Энг муҳими, ота-она томонидан боланинг қизиқиш ва эҳтиёжларини кўра билиш асосида тасаввур, идрок, тафаккур, хотира ҳамда диққатни такомиллаштиришга ёрдам берувчи машғулотларга жалб этишдан иборат. Шунингдек, маълум йўналишлар бўйича болада қғизиқишни уйғота олиш, уни ривожлантириб бориш ҳам талаб этилади. Оила муҳитида боланинг ақлий жиҳатидан тарбиялаб боришда конструкторлик ўйинлари (кубиклар ёрдамида уйлар қуриш, кесмалар асосида фано (тасвир)лар ҳосил қилиш ва бошқалар), фикр доирасини кенгайтиришга ёрдам берувчи спорт ўйинлари (шахмат, шашка)ни ташкил этиш, турли мавзулардаги кроссворд, чайнворд ва ребус топишмоқларини ҳал қилиш, театр, музей ва кўргазмаларга ташриф буюриш, илм-фан, техника, технология ривожига оид суҳбатларнинг уюштирилиши бу борада ўзининг ижобий самарасини беради.
Ахлоқий тарбия оила тарбиясининг ўзагини ташкил этади. Оилада уюштириладиган ахлоқий тарбиянинг мақсади болаларда энг олий ахлоқий сифатлар ота-она ва оиланинг бошқа аъзолари, атрофдагиларга нисбатан меҳр-муҳаббат, катталарга ҳурмат, кичикларга мурувват, камтарлик, тўғрисўзлик, меҳнатсеварлик, саҳоват, инсонпарварлик, адолат, виждон, ор-номус, ғурур, интизом, ижтимоий бурчни англаш ва ҳоказоларни шакллантиришдан иборатдир. Оила гўзалликнинг биринчи мактабидир. Оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари, уй-жиҳозлари, уларнинг ягона бирлиги, уйғунлиги, тартибли жойлаштирилиши, саранжом-саришталик, мактабнинг безатилиши, мактабдаги ёдгорлик ва аълочилар бурчаги кабиларнинг барчаси бевосита болаларда гўзалликни тарбиялашда катта таъсир кўрсатади Оиладаги соғлом муҳит, оила аъзоларининг психологик жиҳатдан ўзаро яқинликлари, эҳтиёж, қизиқиш ва ҳаётий ёндошувиларидаги умумийлик, бир-бирларини ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлай олишлари, ота-оналар томонидан барча фарзандларига нисбатан қўйилаётган талаблар, уларга кўрсатилаётган эътиборнинг бир хил бўлиши оила тарбиясида ижобий натижаларга эришишнинг омиллари саналади.
Оилада ташкил этиладиган эстетик тарбия болаларда гўзалликни ҳис қилиш, ундан завқланиш, табиат гўзалликларидан баҳра олиш асосида ҳис-туйғу, идрок, тасаввур ҳамда қарашларни юзага келтириш, уларни ҳаётни севишга ўргатишдек вазифаларнинг ижобий ҳал этилишини назарда тутади. Болалар ёшлигиданоқ сохта гўзалликлар (ярим яланғоч ёки яланғоч бадан, меъёридан ортиқ қўлланилган пардоз, урфга кириб бораётган косметик операциялар “маҳсули”, ўта даражадаги ялтироқ мато ёки тақинчоқлар) гўзалликнинг тимсоли эмаслигини англаб етишлари лозим. Бола тасаввурида ҳақиқий, табиий гўзаллик (ям-яшил табиат, нафис қор учқуни, нозик гуллар, беғубор осмон, виқорли тоғлар, тиниқ зилол сув, тоза, мусаффао ҳаво, бепоён далалар, қушларнинг ёқимли овози, шарқироқ сув, “чучвара”лар ҳосил қилаётган ёмғир томчилари, камалак жилоси, шунингдек, очиқ, хушсурат, чиройли табассум, ширали овоз, таъсирчан бадиий ва санъат асарлари, юксак маҳорат билан яратилган ўйинчоқлар (боланинг асабини жунбушга келтирадиган электрон ўйинчоқлар эмас), ярашиқли либослар ва бошқалар)нинг намоён бўлиши учун шарт-шароит яратиб бериш мақсадга мувофиқдир.
Болаларда ҳақиқий гўзалликни ҳис этиш туйғуси табиат бағрида, музей, кўргазма, кино ва театрларда бўлиш туфайли шаклланади. Шу боис мактабгача таълим муассасалари ҳамда бошланғич синф ўқувчилари билан табиат бағрига, музей, кўргазма, кино ва театрларга уюштириладиган экскурсия ва ташрифлар катта тарбиявий кучга эгадир.



Download 71,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish