Ҳаж ва умра ибодатини адо этиш
Бу икки ибодат зулҳижжанинг аввалги ўн
кунида адо этиладиган энг афзал амалдир. Зеро,
Аллоҳ таоло кимга шариатда талаб қилинган
тарзда ҳаж ёки умра ибодатини адо этишни насиб
10
этса, албатта, унинг мукофоти жаннатдир. Абу
Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай
дедилар: “Ҳар икки умрадан охиргиси бу икки
умра
ўртасидаги
кичик
гуноҳларга
каффоратдир. (Шариатда
талаб
қилинган
кўринишда, риё ва гуноҳ аралаштирмай) тоат
билан қилинган ҳажга жаннатдан ўзга савоб йўқ”
(Муттафақун алайҳи).
Рўза тутиш
Мусулмон киши зулҳижжа ойининг аввалги
тўққиз. кунида рўза тутиши мустаҳабдир. Негаки,
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ўн
кунда солиҳ амал қилишга тарғиб қилдилар. Рўза
ҳам солиҳ амаллар жумласидандир. Зеро, Аллоҳ
таоло ҳадиси қудсийда рўзанинг ўзига хос
фазилатини кўрсатиб шундай дейдилар: “Одам
боласининг барча амаллари ўзи учун. Бундан рўза
мустасно бўлиб, у фақат Мен учун (яъни унинг
тутган рўзасида риё йўқ, бу рўза ажр-савобининг
миқдори фақат Менгагина маълум) ва унинг
11
эвазига Ўзим мукофот берурман” (Бухорий
ривояти, 1805).
Қолаверса, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва
саллам зулҳижжа ойининг аввалги тўққиз кунида
рўза тутар эдилар. Ҳунайда ибн Холид хотинидан,
хотини эса Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва
саллам хотинларининг биридан ривоят қилган
ҳадисда
шундай
дейилади:
“Пайғамбар
саллаллоҳу алайҳи ва саллам зулҳижжа ойининг
аввалги тўққиз куни, ошўро (муҳаррам ойининг
ўнинчи) куни ва ҳар ойдан уч кун: ойнинг биринчи
душанба, биринчи ва иккинчи пайшанба кунлари
рўза тутар эдилар” (Саҳиҳ. Насоий (4/205) ва Абу
Довуд ривоят қилганлар).
Имом Нававий зулҳижжанинг аввалги тўққиз
кунида рўза тутиш ҳақида шундай дейди: “Бу
кунларда рўза тутиш кучли мустаҳабдир”.
Намоз
Намоз энг улуғ, энг фазилатли амаллардан.
Шу боис, мусулмон киши намозни ўз вақтида
жамоат билан адо этишга интилиши лозим.
12
Шунингдек, инсон бу кунларда кўп нафл намозлар
ўқиши мақсадга мувофиқдир. Негаки, нафл
ибодатлар бандани Аллоҳга яқинлаштирувчи энг
афзал воситалардир. Пайғамбар саллаллоҳу
алайҳи ва саллам Раббидан ривоят қилиб шундай
дейди: “Бандам Менга нафл ибодатлар қилиб
яқинлашаверади ва охир-оқибат Мен уни яхши
кўраман” (Бухорий ривояти).
Бу кунларда “Алҳамдулиллаҳ”, “Ла илаҳа
иллаллоҳ” ва “Аллоҳу акбар” зикрларини кўп
айтиш
Бу муборак кунларда масжид, уй, кўча-куй ва
умуман Аллоҳни зикр қилиш жоиз бўлган барча
ўринларда мазкур зикрларни эркаклар овоз
чиқариб, аёллар эса паст овозда айтишлари
суннатдир. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Улар
ўз (диний ва дунёвий) манфаатларига шоҳид
бўлиш учун ва маълум кунларда Аллоҳ уларга ризқ
қилиб берган чорва ҳайвонларига (қурбонлик учун
сўйишда) Аллоҳ
номини
зикр
қилиш
учун
келурлар” (Ҳаж, 28). Жумҳур уламоларнинг
айтишича, оятдаги “маълум кунлар”дан мақсад
зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунидир. Ибн Аббос
13
разияллоҳу анҳумо шундай дейди: “Маълум
кунлар” зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунидир”.
Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят
қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва
саллам шундай дейдилар: “Бу кунлар (яъни
зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни)да бажарилган
амалларчалик Аллоҳнинг наздида улуғ ва Унга
суюкли бўлган амаллар йўқ. Шундай экан, бу
кунларда
кўп
таҳлил,
такбир
ва
таҳмид
айтингизлар” (Имом Аҳмад ривояти). Имом
Бухорийнинг айтишича, “Ибн Умар ва Абу Ҳурайра
разияллоҳу анҳумлар зулҳижжанинг аввалги ўн
кунида бозорга чиқиб такбир айтишар ва уларнинг
такбирини эшитиб одамлар ҳам такбир айтар
эдилар”. Яна Бухорий раҳимаҳуллоҳ шундай
дейди:
“Умар
разияллоҳу
анҳу
Минодаги
чодирида туриб такбир айтар эди. Унинг
такбирини эшитган масжид аҳли ҳам, бозор аҳли
ҳам такбир айтар, ҳаттоки, такбирдан бутун Мино
ларзага келар эди”.
Ибн Умар разияллоҳу анҳумо бу кунларда
Минода, фарз намозлар ортидан, тўшагида,
чодирида, ўтирган ерида ҳам, юрган ерида ҳам
14
такбир айтар эди. Шундай экан, биз мусулмонлар
ҳозирги даврга келиб йўқолиб кетган бу суннатни
қайтадан жонлантиришимиз, йўлга қўйишимиз
лозим. Салафи солиҳларимиз қилиб келган бу
суннат бугунга келиб ҳатто аҳли илм ва тақводор
саналган кишилар томонидан ҳам унутилиб
кетмоқда.
Садақа
Садақа қилмоқ бу муборак кунларда қилиш
мустаҳаб бўлган солиҳ амаллар жумласидандир.
Аллоҳ таоло садақа қилишга тарғиб қилиб шундай
дейди: “Эй мўминлар, на олди-сотди, на ошна-
оғайнигарчилик ва на оқлов бўлмайдиган кун
келишидан илгари ҳаёти дунёда сизларга ризқ
қилиб берган нарсаларимиздан эҳсон қилинглар!
Кофир бўлган кимсаларгина зулм қилгувчилардир”
(Бақара, 254). Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва
саллам шундай дейдилар: “Мол-мулк садақа
қилиш туфайли озаймайди” (Муслим ривояти).
Do'stlaringiz bilan baham: |