“ Ўзбекистоннинг тарақҚиёт стратегияси: фуқоролик жамияти ” фанидан


-мавзу: ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЖАҲОН ҲАМЖАМИЯТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИДА ДЕМОКРАТИК ТАМОЙИЛЛАРГА АСОСЛАНИШИ. (4 соат)



Download 1,72 Mb.
bet96/129
Sana22.04.2022
Hajmi1,72 Mb.
#571855
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   129
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ-07.сен.

12-мавзу: ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЖАҲОН ҲАМЖАМИЯТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИДА ДЕМОКРАТИК ТАМОЙИЛЛАРГА АСОСЛАНИШИ. (4 соат)
1.Ўзбекистон ташқи сиёсатининг демократик тамойиллари.
2.Ўзбекистон — БМТ ўзаро муносабатларини ривожланиши.
3.Ўзбекистоннинг Америка мамлакатлари билан ҳамкорлиги.
4.Ўзбекистон — Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳамкорлиги.
5.Ўзбекистон ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги.
6.Ўзбекистонда ташқи иқтисодий алоқаларга оид демократик принципларнинг шаклланиши.
7.Ташқи иқтисодий алоқаларнинг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини яратилиши.
8.Халқаро иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларининг ривожланиши.
9.Хорижий мамлакатларбилан иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши.

Ўзбекистон Республикасининг мустақил ташқи сиёсий фао­лиятининг ҳуқуқий асослари, принциплари, мазмуни, мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг IV бобидаги 17-моддада ўз ифодасини топди. Бу моддага мувофиқ, «Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади. Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиш, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин». Шунингдек, Конституциянинг 93-моддасида мамлакат Президентининг ташқи сиёсат соҳасидаги ваколатлари белгилаб қўйилган.


Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини 165 та давлат тан олди. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси жаҳоннинг 142 давлати билан дипломатик алоқаларни ўрнатди. Тошкентда 43 та мамлакатнинг элчихоналари, 3 та савдо ваколатхонаси (Венгрия, Белгия, АҚШ савдо палатаси), 10 та халқаро ташкилотнинг ваколатхонаси ишлаб турибди. Мамлакатимизда 7 та фахрий консуллар ишлаб келмоқда. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналарининг сони эса 30 тани ташкил этади. Шунингдек, 11 та бош консулхонаси мавжуд. Республикада 88 та хорижий мамлакат ваколатхоналари аккредитация қилинган. Ўзбекистон 41 та нуфузли халқаро иқтисодий ва молия ташкилотларининг тенг ҳуқуқли аъзоси. Ҳозирда улардан бештасининг ваколатхонаси республикада фаолият кўрсатмоқда.
1992-йил 29-январда БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши ўзининг 737-сонли Қарорида Ўзбекистон Республикасини Бош Ассамблеяга БМТга қабул қилишни кўриб чиқишни тавсия этди. 1992-йил 2-мартда БМТ Бош Ассамблеясининг 46-сессиясида Ўзбекистон Республикаси якдиллик билан маъқуллаш асосида БМТга қабул қилинди. Шу куни БМТ Бош Ассамблеяси биноси олдида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи кўтарилди. 1993-йил 24-августда БМТнинг Тошкентдаги ваколатхонаси очилди.
1992-йил 16-март куни Тошкентда биринчи бўлиб АҚШнинг элчихонаси очилди.Ўзбекистон И.А.Каримовнинг 1996-йил 23—28-июнда АҚШга ташрифи, унинг АҚШ Президенти Билл Клинтон билан учрашуви икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларига замин ҳозирлади. 1996-йил 25-июнда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси очилди.
Ўзбекистоннинг Европа минтақаси билан ўзаро расмий алоқалари 1992-йил 30-январда Прагада Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) қўмитасининг мажлисида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) таркибига кирувчи давлатларни, жумладан Ўзбекистонни ЕХҲТ нинг тенг ҳуқуқли аъзолари қилиб қабул қилиши билан бошланди. Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 2012-йилдан бошлаб ўз фаолиятини бошлади.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish