“ Ўзбекистоннинг тарақҚиёт стратегияси: фуқоролик жамияти ” фанидан


-мавзу. АХБОРОТ СОҲАСИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ



Download 1,72 Mb.
bet95/129
Sana22.04.2022
Hajmi1,72 Mb.
#571855
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   129
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ-07.сен.

11-мавзу. АХБОРОТ СОҲАСИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ,
АХБОРОТ ВА СЎЗ ЭРКИНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ. (2 соат)
РЕЖА:

  1. Ахборот ва коммуникация воситаларига доир асосий тушунчалар.

  2. Ахборот соҳасини ривожлантиришда ташкилий-ҳуқуқий асосларнинг яратилиши.

3.Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш жараёни.
Ахборот ва коммуникация воситалари тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш учун уларга доир тушунчаларни англашга зарурат туғилади. «Ахборот» тушунчаси хабар, маълумот маъноларини беради. Халқаро муносабатларда кенг қўлланиладиган «информация» сўзи хабардор қилиш, тушунтириш, баён қилиш маъноларини беради. Лекин, ахборот — бу маълумотлар «ҳажми»нинг (шаклга эга бўлган) тузилмалаштирилган қисми деган тушунча ҳам учрайди.
Оммавий ахборот воситаларининг (ОАВ) расмий ва норасмий манбалари бир-бирларидан фарқланадилар. Ахборотнинг расмий манбалари: давлат институтлари (корхона ва муассасалари) — раҳбарият, турли вазирликлар, ташкилотлар раҳбар вакиллари ёки улар раҳбарлигидаги матбуот хизматлари, жамоатчилик билан алоқалар ахборот бўлимлари.
Давлат миллий ОАВ: радио; матбуот; телевидения; нашриётлар; кино.
Мустақил ва мухолифий партиялар ва жамоатчилик ҳаракатлари ОАВ: мустақил нодавлат ОАВ; нодавлат радио.
Корпоратив тузилмалар: жамоатчилик гуруҳлари; корпоратив тузилмалар; турли ҳаракатлар; реклама ва касбий агентликлар;
Хорижий ОАВ: мисол учун ББС, «Атепка овози» радиолари; ИТАР-ТАСС; Белта.
Норасмий ахборот манбалари: сиёсий масалалар бўйича ҳаракат қилаётган шахслараро ёки расмий алоқалар, учрашувлар.
ОАВнинг ўзига хос белгилари:

  • ошкоралик, яъни истеъмолчиларнинг кимлигидан қатъий назар ва ҳеч қандай чекланмаган доираси учун тегишли бўлган;

  • ахборотлар узатиш учун махсус техникавий асбоб-анжомлар ва ускуналарнинг мавжудлиги;

- коммуникациявий шерикларнинг маълум маконда ва замонда тўғридан тўғри бўлмаган ва бўлинган ҳолдаги ўзаро хатти-ҳаракатлари;
- ўзаро хатти-ҳаракатларнинг коммуникатордан реципиент сари бир томонга йўналганлиги, уларнинг ролларини ўзгартириш мумкин эмаслиги;
- у ёки бу мақола ёки эшиттириш ёки кўрсатувга нисбатан пайдо бўлган диққат-эътибор натижасида гоҳ-гоҳида тўпланиб турадиган аудиториянинг ўзгарувчанлиги ва ёйилувчанлиги.
1991-йилнинг 14-июнида «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Конституциянинг махсус ХV боби «Оммавий ахборот воситалари» деб номланган. 67-моддада ОАВга доир қуйидаги қоида мустаҳкамланди: «Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгардирлар. Цензурага йўл қўйилмайди». Бу даврда Олий Мажлис томонидан оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш, уларнинг демократик принциплар асосида фаолият юритишларини таъминлаш билан боғлиқ қатор қонунлар қабул қилди. Хусусан, «Ноширлик фаолияти тўғрисида» (1996-й. 30-август), Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида» (1996-й. 30-август), «журналистик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида» (1997-й. 24-апрел), «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида» (1997-й. 24-апрел), «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» (1997 в 26 декабр) каби қонунлар қабул қилинди.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish