“ Ўзбекистоннинг тарақҚиёт стратегияси: фуқоролик жамияти ” фанидан


Ташқи иқтисодий алоқаларнинг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини яратилиши



Download 1,72 Mb.
bet81/129
Sana22.04.2022
Hajmi1,72 Mb.
#571855
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   129
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ-07.сен.

2. Ташқи иқтисодий алоқаларнинг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини яратилиши
Мустақилликнинг дастлабки давридан бошлаб ташқи иқтисодий фаолиятни ташкил этиш шакллари, услублари хорижий тажрибалар, миллий анъаналар ва демократик қадриятлар асосида такомиллашиб борди. Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги (янги таҳрирдаги, 2000-йил 26-май) Қонуни бу соҳадаги фаолиятни қуйидагича таърифлайди: «Ташқи иқтисодий фаолият деганда, Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан ўзаро фойдали иқтисодий алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолияти тушунилади». Шунингдек, қонуннинг 4-моддасида ташқи иқтисодий фаолиятнинг асосий принциплари қуйидагича ифодаланди:

  • ташқи иқтисодий фаолият субектларининг эркинлиги ва иқтисодий мустақиллиги;

  • ташқи иқтисодий фаолият субектларининг тенглиги;

  • савдо-иқтисодий муносабатлами амалга оширишда камситишларга йў қўйилмаслиги;

  • ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишдан ўзаро манфаатдорлик;

  • ташқи иқтисодий фаолият субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари давлат томонидан ҳимоя қилиниши.

Истиқлол йилларида ташқи савдо ва иқтисодий алоқаларни миллий манфаатлар асосида ва кенг кўламда ривожланишига муҳим эътибор қаратиб келинди. Бу соҳада мустақил давлат тузилмаларини шакллантириш мақсадида 1991-йилда «ўзинторг» давлат ташқи савдо компанияси, 1992-йилда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ваунинг таркибида фаолият юритадиган ташқи савдо компаниялари ташкил этилди. Миллий божхона органлари ва хизмати шакллантирилди. истеъмол бозоридаги тақчилликка барҳам бериш, иқтисодий инқирознинг олдини олиш, шунингдек, бозор иқтисоди муносабатларига асосланган рниллий иқтисодиётни шакллантиришга йўналтирилган янги экспорт ва импорт сиёсатини вужудга келтириш асосий вазифа этиб белгиланди. Даставвал халқ учун ўта муҳим, лекин тақчил бўлган кундалик истеъмол моллари — ун, шакар, ўсимликёғи, кирювиш воситалари, ёқилғи материалларига бўлган эҳтиёжни қондириш чора-тадбирлари кўрила бошланди. Албатта, муаммоларни ташқи алоқаларни йўлга қўймай туриб ҳал этиб бўлмасди. Қолаверса, республика ҳали ўз миллий валютасини муомалага киритмаганлиги учун (1994-йил 1-июлига қадар) ҳам хорижий мамлакатлар билан олди-сотди ва товар айирбошлаш учун имкониятлар яратилмаган эди.
Мустақилликнинг дастлабки беш йили мобайнида ҳукуматнинг ташқи иқтисодий сиёсатни амалга ошириши натижасида аҳоли учун зарур бўлган кундалик истеъмол моллари харид этиш ва саноат тармоқларини ёқилғи, хомашё, бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлашга эришилди. ХХ асрнинг 90-йиллари ўрталарига келиб Президент, Олий Мажлис ва ҳукумат томонидан мамлакатда экспорт ва импорт операцияларини кенг кўламда амалга ошириш, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Шу билан бирга, барча хўжалик юритувчи субектларни ташқи савдо фаолиятда ишрирок этишини таъминлашга доир чора-тадбирлар кўрилди. 1995— 1996-йилларда жорий олди-сотди ва товар алмашувлар бўйича валюта алмаштириш ва ўзаро тўловлардаги чекловлар бекор қилинди, янги вексел тизими жорий этилди. 1995-йил 2-апрелда Президентимизнинг «Экспорт-импорт операцияларини тартибга солишдаги қўшимча чора-тадбирлар» ва 1995-йил 19-июлда «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини янада эркинлаштириш тўғрисида»ги Фармонлари қабуи қилинди.
Мазкур ҳужжатлар асосида яратилган имтиёзлар ва қулайликлар тезда ўз самарасини берди. 1996-йилда мамлакат ташқи савдо айланмасини кескин ривожлантиришга эришилди. Лекин, бу даврда хусусий тадбиркорлик доирасидаги ташқи савдо операцияларини вужудга келтиришда жиддий камчиликлар ҳам пайдо бўла бошлади. Саноат ва аграр соҳаларда иқтисодий ўсиш суръатларининг юқори даражага кўтарилиши муносабати билан уларнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш ва уни диверсификациялаш, ташқи қарздорликнинголдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш зарурати пайдо бўлди. Ташқи иқтисодий алоқалардаги импорл операция-ларини тартибга солишни такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Шунингдек, импорт божхона тизимининг барқарор фаолият кўрсатиши, иқтисодий ўсиш жараёнларида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар ривожланишининг ўзаро мутаносиблигини таъминлашга доир қатор ташкилий ҳамда иқтисодий тадбирлар мажмуаси амалга оширилди.
Мамлакат ташқи иқтисодий алоқаларини ривожиантириш ва такомиллаштириш жараёнлари давлатнинг бош ислоҳотчилиги ҳамда босқичма-босқич ривожланиш тамойили асосида амалга оширилди. Жумладан, 1994-йилнинг 1-мартидан бошлаб юртимизда экспорт лицензияси олиниши лозим бўлган товарлар номенклатураси миқдори 74 тадан 26 тага туширилди. Ундан кейинги икки йил ичида лицензия талаб этиладиган товарлар номенклатураси сони 26 тадан 11 тага, кейинроқ — 1997-йилда эса бор-йўғи 4 тага туширилди.
Ҳукумат томонидан мамлакатдаги ишлаб чиқариш кор-хоналарининг экспорт қобилиятини оширишга кўмак бериш мақсадида ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 1998-йил 21 -апрелда қабуи қилган «Миллий экспорт қилувчилами суғурталашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида экспорт юкларни ташишда ва суғурталашда халқаро ҳуқуқий меъёрлар талабларига жавоб бера оладиган «Инкотермс-2000» қоидаларига амал қилиш белгиланди. Шу билан бирга, корхоналарнинг экспорт фаолиятига кўмак берувчи инфратузилмаларнинг шаклланиши ва ривожланиши учун имкониятлар яратишга муҳим аҳамият берилди.
Олий Мажлис томонидан 2000-йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилинди. Қонунда мамлакат ташқи иқтисодий фаолиятининг консептуал йўналишлари асослари аниқ белгилаб берилди. Шунингдек, қонуннинг янги таҳририда ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан бошқаришнинг маъмурий усулларидан воз кечиш, бошқаришнинг иқтисодий усуллари устуворлигига асосланишга доир номарказлаштириш тамойилига амал қилиш белгиланди, давлат органларининг ташқи иқтисодий фаолият субектлари ишига аралашуви чекланди. Қонуннинг янги таҳририга иқтисодий алоқаларни эркинлаштиришга имкон берувчи янги қоидалар киритилди. Жумладан, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига ўз ҳуқуқ ва манфаатларига доир ахборотларни олиш ҳуқуқи, хорижий жисмоний шахсларга Ўзбекистон ҳудудида корхоналар очиш ҳуқуқи берилди. Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият субектларининг Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатга олиш талаби чиқариб ташланди. Бундан ташқари, Қонунда ташқи иқтисодий алоқаларга доир Вазирлар Маҳкамаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг асосий ваколатлари аниқ белгилаб қўйилди.
И.А.Каримовнинг ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва мустаҳками ашга қаратилган бир қатор фармонлари қабул қилинди. Янги таҳрирдаги Қонун ва Президент Фармон-ларини ташқи иқтисодий фаолиятга қўллаш натижасида хорижий инвестицияларнинг ортиб бориши ва ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштиришга эришилди, мамлакат ташқи савдо айланмасида ижобий ўзгаришлар юз бера бошлади. Бу ўзгаришлар, албатта, давлат ва ҳукумат томонидан кўрилган чора-тадбирлар ва янги қабул қилинган ҳуқуқий асосламинг ижобий натижалари эди. Муҳими, мамлакат очиқ ва эркин иқтисодиёт сари оғишмай интилаётганидан далолат беради. Парламент томонидан қабул қилинган «Ташқи иқтисодий фаолият», «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги, «Чет эл инвесторлари ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонунлар бевосита қулай ва ихтиёрий инвестицион муҳитни шакллантириш, миллий корхоналар экспорт салоҳиятини юксалтиришга йўналтирилганлиги учун ҳам ташқи иқтисодий алоқалар ўсиб борди. Ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш ва бу соҳадаги ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида экспортга йўналтирилган бозор инфратузилмаларини ривожлантириш, жаҳон товар ва хизматлар бозори талабларига тез мослаша оиадиган эпчил ва тез мослашувчан корхоналарни вужудга келтириш, уларнинг институционал ўзгаришларини амалга оширишга муҳим аҳамият берилди.
Шу билан бирга, 1995—2006-йиллар мобайнида импорт операцияларини тартибга солиш, тегишли ташкилий, иқтисодий характерга эга бўлган ўзгаришларни киритишга оид 50 дан ортиқ Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Марказий банк низомлари ва меъёрий қоидалари қабул қилинди. Йилдан йилга ташқи иқтисодий алоқалар учун қулай ва эркин фаолият кенгайиб бормоқда. Айниқса, ташқи савдо операциялари, хусусан импорт операцияларини эркинлаштириш билан боғлиқ қатор чора-тадбирлар кўрииди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003-йил 26-сентабрда эълон қилинган «Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида (ҳозирда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида) импорт операцияларини рўйхатга олиш бекор қилинди. Фақат давлат бюджети, ҳукумат кафолати берилган кредитлар ҳамда хўжалик юритувчи субектларнинг давлат томонидан қўшилган улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ёки ўз валюта ресурслари етмаган ташкилотларнинг импорт контрактларини рўйхатдан ўтказиш қоидаси сақланиб қолди.
Ташқи иқтисодий алоқалар учун ҳуқуқий асосларнинг бозор иқтисоди муносабатлари ва халқаро меъёрлар талаблари асосида такомиллаштирилиши натижасида импорт операцияларини амалга оширишда нафақат харидор ва сотувчи ташкилотлар, балки уларга хизмат кўрсатаётган барча банк муассасалари, транспорт ташкилотлари, божхона органларининг манфаатлари ҳам инобатга олиниб, бу жараёнда ортиқча расмиятчилик ва маъмуриятчиликка барҳам берилди.
И.А.Каримов томонидан илгари сурилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»да ташқи иқтисодий алоқаларни эркиниаштириш билан билвосита ва бевосита боғлиқ бўлган Фуқаролик, Ер, Солиқ ва Божхона кодекслари, «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида», «Чет эл инвестициялари тўғрисида», «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги қонунларни, ислоҳотларнинг кейинги босқичида «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида», «Хусусий корхона тўғрисида», «Валютани тартибга соииш тўғрисида», «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида», «Ғегтег хўжалиги тўғрисида»ги қонунлар, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси ва иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинганлиги иқтисодиётимизни янада либераллаштириш ва модернизация қилишда нафақат мустаҳкам ҳуқуқий асос, балки амалга оширилаётган бозор ислоҳотларининг ортга қайтмаслигининг кафолати бўлиб хизмат қилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, Концепцияда Ўзбекистонда амалга оширилаётган бозор ислоҳотларининг суръати ва мантиқий талабларидан келиб чиққан ҳолда, эркин бозор иқтисодиёти муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат қиладиган бир қатор қонунлар қабул қилишни ҳаётнинг ўзи тақозо этаётганлиги таъкидланиб, яқин истиқболда «Кредит бюролари фаолияти ва кредит ахбороти алмашуви тўғрисида», «Гаров реестри тўғрисида*. «Риелторлик фаолияти тўғрисида», «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида», «Инновациялар ва иқтисодиётни модернизация қилиш тўғрисида»ги қонунларни қабул қилишни долзарб вазифалардан бири сифатида белгилаб берди. Албатта, мазкур қонунларни қабул қилиниши нафақат мамлакатда иқтисодиётни либераллаштиришга, балки ташқи иқтисодий алоқаларни демократик принциплар асосида ривожлантиришга кенг имкониятлар ва шарт-шароитлар яратади.



Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish