“ Ўзбекистоннинг тарақҚиёт стратегияси: фуқоролик жамияти ” фанидан



Download 1,72 Mb.
bet70/129
Sana22.04.2022
Hajmi1,72 Mb.
#571855
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   129
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ-07.сен.


Суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш — қонун устуворлигини таъминлаш омили
Ривожланган мамлакатлар тарихий тажрибасидан маълумки, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан мустақил равишда амал қилувчи суд ҳокимияти ҳуқуқий давлат белгиларидан биридир. Суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан мустаҳкамланган. Суд ҳокимияти органларининг фаолияти қуйидаги принципларга асосланади:

  • одил судловни амалга ошириш;

  • қонунийлик;

  • судларнинг мустақиллиги ва фақат қонунга бўйсуниши;

  • бамаслаҳат иш кўриш;

  • фуқароларнинг суд олдида тенглиги;

  • томонларнинг тортишувчанлиги ва тенг ҳуқуқли эканлиги;

  • суд ишларини юритишнинг ошкоралиги;

  • айбсизлик презумпцияси;

  • малакали юридик ҳимояга эга бўлиш ҳуқуқи;

  • суд жараёнини миллий тилда бориши принципи;

  • суд ҳокимияти-ҳужжатларининг барча ҳуқуқ субъектлари учун мажбурийлиги;

  • судья лавозимининг депутатлик мандати ва партияга мансубликдан холи эканлиги.

Ўзбекистон Республикаси суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тизими қуйидаги асосий бўғинларни ўзида мужассамлаштиради: Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди; Ўзбекистон Республикасининг Олий суди; Қорақалпоғистон Республикасининг Олий суди, вилоят, туман, шаҳар судлари ва ҳарбий судлар; Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратураси; адвокатура; Ички ишлар вазирлиги; Адлия вазирлиги; Божхона қўмитаси.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ХХI боби «Ўзбекистон Республикасининг суд ҳокимияти» деб номланади. Унда суд ҳокимиятининг мустақиллиги, суд тизими, судларни ташкил этиш ва улар фаолиятининг конституциявий принциплари ҳамда суд ҳокимияти фаолияти билан боғлиқ асосий қоидалар белгилаб қўйилди. Суд ҳокимияти тўғрисидаги конституциявий нормалар бир қатор тармоқ қонунларида ривожлантирилган бўлиб, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 2-моддасида суднинг вазифалари белгилаб қўйилган. Мазкур нормага кўра, «Ўзбекистон Республикасида суд Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунларида, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда эълон қилинган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари суд йўли билан ҳимоя қилинади. Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгандир».
Барча ривожланган мамлакатларда бўлганидек, мамлакатда Конституциявий назорат қилиш вазифасини Конституциявий суд амалга оширади. Ушбу суд қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг ҳужжатлари Конституцияга қанчалик мослигига доир ишларни кўрганида ва хулосалар берганида фақат Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормаларига риоя қилганлиги учун умумий ва хўжалик юрисдикция судларидан фарқ қилади.
Ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиси, шунингдек ривожланишни «Ўзбек модели»нинг бешта асосий принципларидан бири — бу қонун устуворлигидир. Конституция ҳар бир давлатнинг Асосий қонуни бўлгани учун биринчи навбатда унга амал қилишни таъминлаш лозим. Бу жараёнда асосий восита конституциявий назорат бўлиб, уни Конституциявий суд амалга оширади. Бу органнинг фаолиятини Конституция ва «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида» ги қонун мувофиқлаштиради. Конституциявий суд Президентнинг Конституциявий суд раиси, раис ўринбосари, бешта мазкур суд аъзосидан (улардан биттаси Қорақалпоғистондан) иборат тақдим этган таркибда Олий Мажлис Сенати томонидан сайланади.
Конституциявий суд ўзининг ташкил топган — 1995-йилнинг декабридан бошлаб қонун чиқарувчи ва ижроия ҳокимиятлар актларини конституциявийлиги, яъни қонунлар, Олий Мажлис палатлари қарорлари, Президент фармонлари, ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларини, мамлакатимизнинг давлатлараро шартномалардаги бошқа мажбуриятларини Конституцияга мувофиқ келишини аниқлайди. Бу ишларни кўриб чиқиш натижаси сифатида Конституциявий суд ўзининг тегишли қарорини қабул қилади.
Конституциявий судда қонунчиликда бир-бирига мувофиқ келмайдиган ҳуқуқий меъёрлар мавжуд бўлса, уларни аниқлашга доир фаолият олиб боради. Бу каби ҳолатларда у ўзининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланиб Олий Мажлис Қонунчилик палатасига қонун лойиҳаларини киритади. Ундан ташқари, Конс­титуциявий суд Конституция ва қонунлар меъёрларини расмий шарҳларини, Қорақалпоғистон Конституциясини Ўзбекистон Асосий қонунига ва Қорақалпоғистон қонунларини Ўзбекистон қонунларига мувофиқ келиши ёки келмаслигига доир хулосалар беради.
Конституциявий суднинг қарорлари барча давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.
Суд тизимининг бўғини — Ўзбекистон Республикасининг миллий давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишига мувофиқ ташкил этилган, бир хил ваколатларга эга бўлган бир турдаги судларнинг мажмуасидир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 110-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади. Таъкидлаш лозимки, Олий суд фақат умумий юрисдикция судларининг кичик тизимида олий судлов органи деб эътироф этилади. У томонидан қабул қилинган ҳужжатлар қатъий ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида бажарилиши мажбурийдир.
Ўзбекистон Республикасининг «Судлартўғрисида»ги Қонуни 13-моддасига мувофиқ Олий суд учта алоҳида процессуал хусусиятларга эгадир.
Ўзбекистонда фуқаролик ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимияти иккита мустақил суд тизимларидан иборатдир:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбарлик қиладиган умумий юрисдикция судлари;
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раҳбарлик қиладиган хўжалик судлари томонидан амалга оширилади.
1991-йилгача Ўзбекистонда давлат органларининг махсус тизими — Ҳукумат ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бўйсунадиган давлат арбитражлари тизими ўз фаолиятини амалга оширган эди. Улар юридик шахсларнинг хўжалик фаолиятига доир низоларни кўриб чиқишарди. Аксарият ҳолларда давлат арбитражлари низоларни ҳал қилиш жараёнида қонунийлик принципига эмас, балки тоталитар давлатга хос бўлган мақсадга мувофиқлик принципига риоя қилишар, бу эса, хўжалик юритувчи субьектларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга имкон бермаган эди.
Ўзбекистон давлати мустақилликка эришганидан сўнг мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган хўжалик юритувчи субьектларнинг ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳақиқий таъминлаш зарурлиги олдин ҳакамлик судларини, кейинроқ хўжалик судларини ташкил этишни талаб қилди. Хўжалик судларининг ташкил этилиши аслида судларнинг ихтисослашуви ёнидаги биринчи қадам бўлди.
Ҳозирги кунда Конституциянинг 111-моддасига мувофиқ, мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ўртасидаги, шунингдек, тадбиркорлар ўртасидаги, иқтисодиёт соҳасида ва уни бошқариш жараёнида вужудга келадиган хўжалик низоларини ҳал этиш Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ва хўжалик судлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.
Мамлакатда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг асосий принципларидан бири бўлган — қонун устуворлигини таъминлашга шарт-шароитлар яратиш учун дастлаб суд-ҳуқуқ тизимини демократик принциплар талаблари асосида чуқур ислоҳ этиш зарур эди. Шунинг учун ҳам давлатнинг бош ислоҳотчилигида мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишга киришилди. Бунда асосан суд ҳокимиятини мустақиллигини шакллантириш, суд-ҳуқуқ тизимини эркинлаштириш (либераллаштириш) ва одил судловни самараси ва сифатини оширишга асосий эътибор берилди. Албатта, бу ислоҳотлар асосида жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни сақлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатлари, эркинлиги ва ҳуқуқларини сақлаш каби фуқаролик жамиятига хос бўлган шарт-шароитларни шакл­лантириш ётган эди.
Мустақиллик даврида Ўзбекистон давлати суд-ҳуқуқ тизимида БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган ҳужжатларидан келиб чиқиб, бу соҳадаги миллий тажриба асосида судлов жараёнларини эркинлаштириш чораларини кўрди. Судда қандайдир жиноий хатти-ҳаракатлар учун жазо бериш ва ҳукм чиқаришни қонунга биноан юқори инстанция кўриб чиқиши тартиботи ўрнатилди. Суд ҳукмидан норози бўлган фуқаролар ўз манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун апелляциявий ёки кассация инстанцияларига мурожаат қилиш, суд жараёнида ўз адвокати билан иштирок этиш, юқори инстанцияда суднинг нотўғри ҳукмларини рад этиш каби қатор ҳуқуқларга эга бўлди.
Мустақиллик даврида суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишнинг мазмун-моҳияти асосан куйидагилардан иборат бўлди: суд ҳокимиятини босқичма-босқич мустаҳкамлаб бориш; суднинг мустақиллигини таъминлаш; судни собиқ тузумда бўлгани каби қатағон қуроли ва жазолаш идораси сифатидаги орган эмас, балки инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя ва муҳофаза этишга хизмат қиладиган том маънодаги мустақил давлат институтига айлантириш.
Қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим қоидаларидан бирибу суд жараёнида адвокат билан давлат қораловчисининг тенг имкониятларга эга бўлиши, уларнинг суд натижаларига таъсир ўтказиши учун тенг ҳуқуқларга эга бўлиши ҳисобланади. Шунинг учун ҳозирги даврга келиб мамлакатимизда прокурор ва адвокатнинг тенглигини, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича суд фаолиятининг барча босқичларида ўзаро тортишувбўлишини таъминлашга, одил судловнинг сифати ва тезкорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Жумладан, 2008-йилда «Адвокатура институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши бу борада ғоят муҳим аҳамият касб этди. Шу асосда амалдаги қонунчилигимизга суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш, инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш жараёнининг энг муҳим таркибий қисми бўлган адвокатура мустақиллигини янада мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Мазкур қонунга мувофиқ ҳимоячига жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахслардан мутлақо мустақил равишда жиноят иши процессининг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам кўрсатиш ҳуқуқи берилди.
Шу билан бирга, ҳимоячининг кўрилаётган ишда иштирок этиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ўзига ижозат берилгани тўғрисида ёзма равишдаги тасдиқловчи ҳужжат ва шунингдек, ўз ҳимоясидаги шахс билан учрашиш учун рухсат олиш мажбуриятини белгилайдиган нормалар жиноят-процессуал қонунчилигидан чиқарилди. Қонунда адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш, унинг ўз ҳимояси остидаги шахсга нисбатан позициясини ўзгартириш мақсадида ҳар қандай шаклда таъсир ўтказишга қаратилган ҳаракатлар учун жавобгарлик белгилангани эътироф этила бошланди. Шу тариқа, жиноий-ҳуқуқий соҳадаги сиёсатни такомиллаштиришда жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини янада либераллаштириш ва инсонпарварлик тамойилларига мувофиқлаштириш энг муҳим йўналишга айианди.
Жамиятда қонун устуворлигини таъминлашда 2001 -йилда «Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуннинг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этиб, у жамиятда суд-ҳуқуқ тизимида улкан социал ва ижтимоий-сиёсий аҳамият касб этадиган ўзгаришлар бўлишига ҳуқуқий асослар яратди. Мазкур қонунга кўра, жиноятларнинг таснифи ўзгартирилди. Бунинг натижасида оғирва ўта оғир тоифадаги жиноятларнинг қарийб 75 фоизи ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар тоифасига ўтказилди.
Иқтисодиёт соҳасидаги жиноят ишлари бўйича қамоқ ва озодликдан маҳрум этиш жазолари ўрнига жарима шаклидаги иқтисодий санкцияни қўллаш имконияти анча кенгайтирилди. Жиноий жазо тизимидан инсонпарварлик тамойилларига мутлақо зид боиган мол- мулкни мусодара қилиш тарзидаги жазо тури чиқариб ташланди. Жиноят кодексининг 11 та моддасига етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланмаслиги ҳақидаги қоидалар киритилди.
Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида жиноий жазолами либераллаштиришга доир ислоҳотлар натижасида Ўзбекистонда 2010-йилга келиб қамоқдагилар сони жаҳон миқёсида энг паст кўрсаткични, яъни ҳар 100 минг нафар аҳолига 166 кишини ташкил қилди. Қиёслаш учун айтиш мумкинки, Россияда бу кўрсаткич 611 кишини, АҚШда 738 кишини ташкил этади. Мамлакатда 2000— 2010-йилларда озодликдан маҳрум қилиш жойларида сақланаётган маҳбуслар сони икки баробардан кўпроқ камайди.
Мамлакатда суд-ҳуқуқ тизимини эркинлаштиришда жаҳон бўйлаб акс садо берган муҳим воқеа — 2008-йил 1-январдан бошлаб Ўзбекистонда ўлим жазосини бекор қилиниши бўлди. Албатта, давлатнинг бу қарори Конституция томонидан инсоннинг яшаш ҳуқуқини ҳимояланганлигини ифодалар эди. Шунингдек, «Хабеас корпус» институтининг киритилиши ҳам мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш соҳасида муҳим воқеа эди. Ундан келиб чиқиб, 2008-йилдан бошлаб олдини олиш чораси сифатида ҳибсга олишга санкция бериш ҳуқуқи прокурордан судларга олиб берилди.
Ўтган вақт кўрсатдики, бу ислоҳотлар қонун устуворлиги принципини амалга оширишда муҳим ўрин тутди, у инсоннинг дахлсизлиги, эркинлиги ва бошқа конституциявий ҳуқуқларини ҳимоялашда муҳим омил бўлиб хизмат қилди.
Амалиётга томонларнинг ярашиши, бир сулҳга келишига боглиқ ҳолда жавобгарликдан озод қилишга имконият яратувчи яраштириш институти киритилди. Дастлаб у шахснинг дахлсизлиги, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга тажовуз қиладиган жиноятларга нисбатан қўлланди. Кейинчалик бу институт иқтисодиёт асосларига қарши қаратилган баъзи жиноятларга нисбатан ҳам қўллана бошлади. Ҳозирги даврга келиб у элликдан ортиқ жиноят таркибларига қўлланмоқда. У жорий этилган пайтдан бошлаб 147 минг фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноий ишлар тўхтатилди.
Мамлакатда жиноий-ҳуқуқий соҳани либераллаштиришга доир ислоҳотлар тобора чуқурлашиб бориши жараёнида жиноят-процессуал қонунчилигига тергов ва шахсни қамоқда сақлаш муддатлари қисқартиришга доир ўзгартишлар киритилди. Шунингдек, ҳуқуқни қўллаш ва суд амалиётига 2001-йилдан бошлаб ярашув институти киритилди ва у ўзининг самарасини бера бошлади. Ярашув институтининг талабига кўра, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноий қилмишни содир этган шахс жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаб берган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилмайди. Мазкур институтнинг самарадорлиги ҳамда ўзбек халқининг раҳмдиллик ва кечиримлилик каби кўп асрлик анъаналарига мослиги унинг изчиллик билан кенгайиб боришига асос бўлди. Ҳозирги даврда 53 та жиноят таркиби бўйича ярашув институтини қўллаш имконияти назарда тутилган. Ярашув институтининг жорий этилиши натижасида 2001—2010-йилларда 100 минг нафарга яқин фуқаро жиноий жавобгарликдан озод этилди.
Сўнгги ўн йилликларда юртимизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида қонунийликни таъминлаш борасида жиддий ишлар амалга оширилди. Биринчи навбатда, прокуратура фаолиятини ислоҳ қилиш, уни собиқ тузум даврида бўлганидек партиявий элита қўлидаги жазолаш қуроли эмас, балки қонунларнинг қатъий ижро этилишини, мамлакатимизда демократик ислоҳотларнинг изчил ривожланишини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайдиган органга айлантиришга доир чора-тадбирлар кўрилди. Жумладан, 2001 -йилда янги таҳрирда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ фуқаролар прокурор назорати обьектлари қаторидан чиқарилди. Айни пайтда прокуратуранинг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш учун масъулияти оширилди. Шунингдек, суд қарорлари ижросини тўхтатиб туриш ҳуқуқи прокуратура ваколатлари доирасидан чиқарилди. Туман ва шаҳар прокурорларининг эса тергов ва айбланувчини қамоқда сақлаш муддатларини узайтириш ҳуқуқлари бекор қилинди.
Албатта, давлат томонидан амалга оширилган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш натижасида мамлакатда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатга хос бўлган шарт-шароитлари яратилди. Муҳими, мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш умуминсоний ва миллий қадрият сифатида фўқаролар дунёқарашига сингиб, жамият қадрияти сифатида намоён бўлабошлади.



  1. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш ва қонун устуворлигини таъминлаш истиқболлари

Ҳозирги даврга келиб Ўзбекистон қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш бўйича етакчи беш мамлакат қаторидан ўрин олганлиги хайратланарли бир ҳолдир. Бу ҳақда 2014-йил 24-апрелда матбуот тарқатган хабарлаига кўра жаҳон миқёсида қонун устуворлигининг навбатдаги Индексини эълон қилган Тhе WоrldJustise Прожеcт мустақил халқаро ташкилотининг йиллик ҳисоботида эълон қилинган. Унга биноан, бу соҳада давлатларга баҳо беришда «Тартиб ва хавфсизлик» йўналишига бош мезонлардан бири сифатида ёндашилиб, унинг доирасида халқаро экспертлар дунёнинг 99 мамлакатидаги тартиб ва хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни кўриб чиқишади, ушбу мамлакатлардаги ҳуқуқий муҳитни, жамият ва давлатнинг ўзаро ҳамкорлигини, мустақил ва холис судларнинг мавжудлигини, ҳуқуқ-тартибот органлари нечоғли самарали фаолият юритишини ва бошқа омилларни тадқиқ қилади.


Унда давлатларнинг ютуқлари, аввало, жиноятчиликка қарши курашиш, сиёсий зўравонлик, шу жумладан, терроризм, қуролли тўқнашувлар ва сиёсий тартибсизликлар, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органлари ва жиноий одил судлов тизимига нисбатан ишончнинг йўқотилиши оқибатида юзага келадиган зўравонликнинг олдини олиш борасида ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш бўйича асосий тамойилга риоя қилинишининг самарадорлигига кўра баҳоланган.
Мазкур Индексда ушбу омил бўйича Япония биринчи ўринни эгаллаган. Иккинчи ўрин Сингапурга берилган. Учинчи ўринни Ўзбекистон, Дания ва Гонконг эгаллаган. Ўзбекистондан кейинги ўринларда АҚШ, Белгия, Норвегия, Эстония, Қозоғистон, Россия ва бошқа мамлакатлар қайд этилган. Экспертларнинг фикрича, «мазкур мустақил халқаро ташкилотнинг юқори баҳосига сазоворбўлган Ўзбекистондаги ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик мустақиллик йилларида изчил ва босқичма-босқич амалга оширилаётган ва ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий соҳалардаги энг долзаръб масалаларни самарали ҳал этишга йўналтирилган тизимли, кенг кўламли ислоҳотлар натижасидир. Бунда амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар асосини демократик ҳуқуқий давлатнинг муҳим тамойилларидан бири — қонун устуворлиги ташкил этади» .
Ҳисоботда таъкидланишича, қонун устуворлиги жамиятнинг барқарор иқтисодий ўсишини таъминлайди, дунёнинг барча мамлакатлари ҳукуматларининг масъулиятини кучайтиришга кўмаклашади ва инсоннинг асосий ҳуқуқларига нисбатан ҳурматни оширади. Мазкур Индекс илк маротаба 2010-йилда эълон қилинган бўлиб, матбуотнинг хабар беришича, у жаҳоннинг турли мамлакатларида ўтказилган ижтимоий сўровлар натижаларига ва эксперт манбаларини ўрганишга асосланган ноёб тадқиқотдир.



  1. Инсон ҳуқуқ ва эркинлигини ҳимоялашнинг демократик институтлари.

Ўзбекистон Республикасида қонун ҳужжатлари базасини яратиш билан баробар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмларини институционал расмийлаштиришга қаратилган улканишлар олиб борилди. Ушбу жараёнда давлат асосий ташаббускор бўлиб иштирок этганини таъкидлаш жоиз. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Иккинчи жаҳон конференциясининг (1993-йил, Вена) ҳар бир мамлакатда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар тузиш тўғрисидаги даъватига биноан Ўзбекистонда қуйидаги демократик институтлар ташкил этилди:



  1. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди;

  2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман);

  3. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Респубиикаси миллий маркази;

  4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонунчиликни мониторинг қилиш институти;

5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик
палатасининг демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича қўмитаси.
Мазкур демократик институтлар мамлакатда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялашда, шунингдек бу соҳадаги фаолиятни таъминлашнинг асосий омили — жамиятда қонун устуворлигини тайинлашда ўзининг самарали натижаларини бермоқда. Ҳозирги даврга келиб Ўзбекистон инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган 70 дан ортиқ асосий халқаро ҳужжатларга қўшилган. Уларни ичида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенсия, Женева Конвенцияси ва унга Қўшимча Протоколлар, Аёлларга нисбатан ҳар қандай шакллардаги камситишларни тугатишга доир Конвенция, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пакт, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлартўғрисида халқаро пакт, Барча шакллардаги ирқий камситишларни тугатишга доир халқаро Конвенсия, қийноқлар ва бошқа ноинсоний шавқатсиз ёки қадр-қимматни таҳқирловчи муносабатлар ва жазолашлар ҳолатларига қарши Конвенция, Янги Европа учун Париж Хартияси кабиларни кўрсатиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман). Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятига хос бўлган қонун устуворлигини, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашда ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) институтининг аҳамияти каттадир.
Жаҳонда дастлаб Омбудсман институти 1709-йил Швеция қироли ҳузурида ташкил топди. Ҳозирги даврда деярли барча демократик мамлакатларда Омбудсман институти ташкил этилган. Омбудсманнинг муҳим хусусиятларидан бири унинг мустақиллигидир. Омбудсман баъзи мамлакатларда парламент томонидан махсус сайланган (тайинланган), давлат органлари ҳаракатларининг қонунийииги ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини кузатувчи мансабдор шахсдир.
Ўзбекистонда Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) 1995-йилда Марказий Осиёда биринчи бўлиб И.А.Каримовнинг ташаббуси билан ташкил этилган. Ҳозирги даврга келиб жаҳонда Омбудсман институти кўпайиб, 130 та давлатда фаолият юритмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг «Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида»ги қонуннинг 1-моддасига мувофиқ Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили — мансабдор шахс бўлиб, унга Ўзбекистон Республикасида давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар томонидан инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилишининг самарадорлиги устидан парламент назоратини таъминлаш ваколатлари берилган.
Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институти инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мавжуд шакллари ва воситаларини тўлдиради. Вакил Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва уларни халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлаштиришга, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади, фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ижтимоий онгини оширишга кўмаклашади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

  • фуқаролар шикоятларини кўриб чиқиш;

  • аризачи ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ўз қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун фойдаланиши мумкин бўлган воситалар ва шаклларни кўрсатиш;

  • шикоятни унинг моҳиятига кўра ҳал қилишга ваколатли бўлган ташкилот ёки мансабдор шахсга юбориш;

  • аризачини унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан таништириш167.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази. Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш, инсонҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Президент И.А.Каримовнинг лашаббуси билан 1996-йил 31-октябрда ташкил этилган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази улкан ишларни амалга оширди. Ҳозирги даврда Миллий марказ нафақат мамлакатимизда, балки жаҳондаги инсон ҳуқуқлари, эркинликларини жаҳон халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳимоя этиш институти сифатида эътироф этилди.
Ўзбекистон Республикаси БМТ ва унинг тегишли қўмиталарига инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоялашга доир халқаро ва миллий ҳуқуқ нормалари, бошқа халқаро мажбуриятлар ижросига доир Миллий маърузаларни мунтазам равишда тақдим этиб туради. Бу Миллий маърузарларни тайёрлашни рнувофиқлаштириш Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан амалга оширилади.
Унинг асосий вазифалари сирасига инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасига оид Конституция принсиплари ва қоидалари, қонунлар, халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган нормаларини амалга ошириш фаолияти ва стратегиясининг, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ва миллий ташкилотлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш миллий режасини ишлаб чиқиш, Миллий маърузани тайёрлаш кабилар киради. Ундан ташқари, Миллий марказ инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви, жамоат бирлашмаларига маслаҳатлар бериш вазифасини ҳам бажаради.
Шунингдек, у республикада инсон ҳуқуқларини амалга ошириш ва ривожлантиришга доир ахборот маълумотлари базасини тузиш, бу соҳага доир ўқув-услубий адабиётларини нашр этиш йўналишларини ҳам мувофиқлаштиради. Мустақиллик даврида Миллий марказ томонидан 30 та миллий маърузалар, БМТ органлари ва БМТ Кенгашининг инсон ҳуқуқлари ва Универсал даврий обзори (умумлаштирувчи қисқача маълумотлари) бўйича 10 та миллий фаолият режасини тайёрлади. Шу билан бирга, Миллий марказ инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига тегишли бўлган масалалар юзасидан қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш, уларни экспертизалардан ўтказиш воситаларида қонунчилик фаолиятига ҳам жалб этилган. У мунтазам равишда фуқароларнинг қонуний мурожаатларини ўрганиш воситасида уларнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мониторингини ҳам амалга ошириб боради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги амалдаги қонун лиужжаилари мониторинги институти. Мазкур институт дастлабОлий Мажлис Кенгашининг 1996-йии 3-декабрдаги қарори асосида Олий Мажлис ҳузуридаги Амалдаги қонунчилик мониторинги институти илмий-тадқиқот муассасаси сифатида ташкил этилган эди. Мамлакатда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялашни таъминлашни янада демократиялаштириш мақсадида мазкур институтнинг ҳуқуқий мақоми янада юқорига кўтарилди: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005-йил 2-апреИда «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Мазкур институт ўз мақомига кўра илмий-тадқиқот экспертлик муассасаси ҳисоблана бошлади.
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқароҳк жамиятини ривожлантириш консепсиясининг қоидаларини изчиллик билан татбиқ этиш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролик жамияти қуриш шароитида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги ролини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011-йил 4-майда «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармони қабул қилинди. Фармонда институт фаолиятининг қуйидаги асосий йўналишлари белгилаб берилди:

  • давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги демократик ислоҳотлар жараёнини, ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принсипининг ҳаётга изчил татбиқ этилишини тизимли таҳлил қилиш, ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти тармоқларининг мустақиллиги ва эркинлигини кучайтириш, уларнинг келишилган ҳолда фаолият юритиши ҳамда ҳамкорлигини, уларўртасида мувозанатни таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали тизимини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

  • ҳокимиятнинг ижро этувчи тармоғини ислоҳ қилиш ва демократлаштириш масалаларини комплекс ўрганиш, айрим ҳокимият ваколатлари ва функсияларини марказий давлат ҳокимияти органларидан. ҳукуматдан бошлаб маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, сиёсий партияларнинг парламентдаги фраксиялари, жойлардаги депутатликгуруҳларининг қонун ижодкорииги, назорат-таҳлил фаолияти са-марадорлигини ошириш масалаларини чуқур ўрганиш; сиёсий партияларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини шакллантиришдаги, ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан самарали парламент, депутатлик назоратини амалга оширишдаги ролини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

  • жамиятда демократия ва адолатни таъминлашнинг энг муҳим омили сифатида суд ҳокимияти мустақилииги ва эркинлигини мустаҳкамлаш жараёнларини комплекс таҳлил қилиш, судни инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини рнуҳофаза ва ҳимоя этишга хизмат қиладиган давлатнинг том маънодаги мустақил институтига айиантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

  • ҳокимиятлар бўлиниши принципини ҳаётга татбиқ этиш, уларнинг самарали тарзда келишилган ҳолда фаолият юритиши ҳамда ҳамкорлигини таъминлаш бўйича ривожланган демократик мам-лакатлар тажрибасини тизимли "ўрганиш, ушбу тажрибадан глобаллашув шароитида жаҳонда рўй бераётган демократик жараёнларни чуқурлаштиришнинг замонавий тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда давлат қурилиши тизимида фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш168.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг халқаро нормалари талабларига жавоб бера оладиган қонунчилик асослари ва демократик институтлари шакллантирилди. Шу билан бирга, бу соҳада яна фуқаролик жамиятига хос бўлган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш ислоҳотлари янада чуқурлашиб бормоқда.



Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish