“ Ўзбекистоннинг тарақҚиёт стратегияси: фуқоролик жамияти ” фанидан



Download 1,72 Mb.
bet39/129
Sana22.04.2022
Hajmi1,72 Mb.
#571855
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   129
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ-07.сен.

Биринчидан, мамлакатимизда юқори салоҳиятга эга, жаҳон фани тараққиётида эътироф этилган олимлар кўпайиши, улар ўз мактабларини яратиши, ҳозирги замон цивилизацияси ва фан ривожига жиддий ҳисса қўшадиган олимларнинг янги авлодини яратиш;
Иккинчидан, жаҳоннинг етакчи илмий тадқиқот институтлари, марказлари ва фанлар академиялари билан илмий ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзбек олимлари қўлга киритган илмий ишланмалар, натижалар жаҳон фанида янги саҳифа очиши ва инсоният тараққиётига муносиб ҳисса бўлиб қўшилиши даркор.
Учинчидан, катта интеллектуал салоҳият ва ихтирочилик истеъдодига эга бўлган ёш кадрларни тайёрлаш механизмини, шакл ва услубларини такомиллаштириш, зарур бўлса, уни тубдан янгилаш, илмий кадрлар ва юқори малакали мутахассисларнинг жаҳон цивилизациясидан хабардор янги авлодини тарбиялаш, дунё фанида ўзининг муносиб ўрнини топадиган, буюк кашфиётлар қиладиган янги олимлар қатламини етиштириш даркор.
Тўртинчидан, ҳар қандай давлатнинг қудрати унинг фундаментал тадқиқотлар кўламига ҳам боғлиқ. Айни фундаментал тадқиқотлар миллат шаънини, давлат довруғини жаҳон интеллектуал минбарларида улуғлайдиган омил. Айнан улар туфайли дунё миллатни танийди. Миллат эса янги билимлар савиясига эга бўлади. Турли оламшумул назариялар амалиётда жамият тараққиётини тезлаштиради. Унинг умумий маданий ва ақлий салоҳияти, дунёқараши даражасини оширади. Демак, фундаментал фан тараққиёти бутун миллатимиз тараққиётининг асосидир.
Бешинчидан, фан тараққиёти иқтисодиёт тараққиётининг таянчи. Ҳар қандай иқтисодий ривожланиш ва ишлаб чиқариш самарадорлиги фан орқали яратилган кашфиётлар, ихтирочилик натижалари билан боғлиқ. Демак фан-техника тараққиёти ва ишлаб чиқариш интеграциясини амалга ошириш, улар ўртасида узвий ҳамкорлик йўлга қўйилиши лозим.
Ёшларга оид давлат сиёсати мамлакатнинг катта қисмини ташкил этган ёшларнинг тақдири ва келажаги билан боғлиқ бўлган улкан тадбир. Ўзбекистон демографик жиҳатдан ёшлар мамлакати ҳисобланади. Бу бир жиҳатдан бир қатор ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради. Жумладан: жамиятга бир нарса қўшишдан кўра жамият неъматларидан фойдаланувчи қатлам катта. Иккинчи томондан ҳали ҳаётий тажрибаси тўла шаклланмаган, ҳаётни бутун моҳияти билан англаш салоҳиятига эга бўлмаган, ақлдан кўра эхтироси, ҳис-туйғулари кучли бўлган романтик кайфиятда яшайдиган қатламнинг катталиги турли нохушликларга олиб келиши мумкин. Буни диний ақидапарастлик, экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик ва бошқа иллатларга берилиш, бузғунчи ғояларга, енгил яшашга мойиллик кайфиятининг устиворлиги мисолида кўриш мумкин. Бироқ, шу нарса кўнгилга таскин берадики, бу бевосита Ўзбекистонда замонавий цивилизациядан хабардор, энг ривожланган технологияларни ўзлаштирган, хусусан, ахборот технологияларини эгаллаган ва замонавий фикрлайдиган авлод қатлами катта. Демак, Ўзбекистон эски ақидаларга суяниб қолган демагоглар мамлакати эмас. У замонавий цивилизация билан бўйлашган, унга тенглашган, ҳозирги дунё ўзгаришлари ва янгиланишларидан хабардор бўлган юксак интеллектуал салоҳиятли мамлакат.
Албатта, ҳалқ деганда унинг бутун фазилатларию нуқсонлари билан бирга қабул қилиш керак. Бундай қараш ёшларга нисабатан ҳам ўзини асослайди. Катта ихтирочилик қобилиятига, яратувчилик салоҳиятига эга бўлган, фан ва техника соҳасида дунё диққатини тортадиган ишланмаларни яратаётган ишлаб чиқаришда эса тадбиркорлик ва фермерлик қобилиятини намоён қилаётган ёшларимиз жуда кўп. Бироқ, уларнинг орасида турли оқимларга, зарарли ғояларга, хавфли ақидаларга берилаётганлари ҳам йўқ эмас.
Ўзбекистоннинг ёшларга оид давлат сиёсати айни ана шу глобал муаммонинг бутун моҳиятини, йўналишлари ва қирраларини қамраб олган. Жамият тараққиётига катта ҳисса қўшаётган ёшлар қўллаб-қувватланмоқда, жиноий йўлга кириб қолганлари эса қаътий назоратга олиниб, қонун доирасида юксак инсонпарварлик нуқтаи назаридан баҳосини олмоқда. Бу жамиятнинг маънавий ва ғоявий жиҳатдан тобора соғломлашиб бораётганлигидан далолат беради. Ҳаракатлар Стратегиясида биологик ва физиологик жиҳатдан соғлом, руҳан тетик, ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, ватан ва миллат манфаатларини ҳар қандай шароитда ҳимоя қилишга қодир бўлган, ғоявий чиниққан, қатъий ҳаётий позицияга эга бўлган ёшларни тарбиялаш кўзда тутилган. Бу, айтиш мумкинки, ёшларнинг жамиятдаги ўрнини ва мустақиллигимизнинг буюк келажагини мустаҳкамлашнинг асосий таянчидир.
Ҳаракатлар Стратегиясига мувофиқ ёш авлодни тарбиялаш, унинг маънавияти ва маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирлар самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш белгиланган. Жумладан:

  • “Биз ватанга таянчимиз”, “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз – ёшлар” шиорлари остида турли фестиваллар, ижтимоий-сиёсий шоулар ўтказиш;

“Адабиёт ва саънат – шахс маданиятини бойитиш ва юксалтириш омили” мавзуида ижодкор зиёлилар, санъаткорлар, маънавият арбоблари иштирокида турли учрашувлар ва мулоқотлар ташкил этиш;

  • Бадиий адабиётларни инвентаризациядан ўтказиш, ахборот-ресурс марказларини янги китоблар билан бойитиш, китоб ва китобхонликни рағбатлантириш, китобхонлик тарғиботининг турли шаклларини жорий этиш;

  • Жадал тараққиёт даврида кенг миқёсли ислоҳотларда ёшларнинг масъулиятини, уларнинг дахлдорлик туйғусини оширишга доир “Энг буюк жасорат – маънавий жасоратдир” шиори остида суҳбатлар, учрашувлар ўтказиш;

  • Турли бузғунчи ғоялар авж олган ҳозирги даврда ахборот хуружларининг олдини олиш, интернет ва бошқа ахборот ресурсларидан фойдаланиш маданиятини ривожлантириш, энг соғлом ғоялар ва фикрларни қабул қилиш кўникмасини кучайтиришга доир турли тадбирлар, семинар-тренинглар ташкил қилиш;

  • Фуқаролик жамиятида шахс тарбияси ва унда оила институтининг ўрни мавзуида доимий равишда етук мутахассислар ва мутасадди нодавлат ташкилотлар иштирокида анжуманлар ўтказиш назарда тутилган.

Ҳарактлар Стратегиясида белгиланганидек, ёшларда мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ғоявий курашганлик фазилатларини шакллантириш жадал тараққиёт даврида муҳим аҳамиятга эга. Бироқ, инсон қалби, ҳиссиёти, туйғуси ва руҳияти билан боғлиқ бўлган бу мураккаб жараёнда энг аввало инсоннинг ўзи ким, у қандай жонзот, инсон феномени нималардан иборат?, – деган саволларга жавоб топмоғимиз лозим.
Инсон бутун моҳияти билан ижтимоий ҳодиса. У қанчалик хусусий – ҳар бир инсон алоҳида қадрият бўлмасин, ўз феъл-атвори, қарашлари, жамиятда тутган ўрни ва ижтимоий тараққиётга боғлиқлиги жиҳатидан умумийдир. Ана шу нуқтаи назардан қараганда биз ҳар бир инсонга алоҳида воқелик сифатида унинг жамият тараққиётига қўшадиган ҳиссасини, ўтказадиган таъсирини назарда тутмоғимиз лозим.
Дарҳақиқат, ҳар бир инсон макроком ичидаги микрокомдир. Яъни олам ичра оламдир. Чунки ҳар бир одам алоҳида ва бетакрор, айни пайтда у умумий манфаатлар доирасида бир-бирига боғлиқ, бир-бирининг тақдирига даҳлдор бўлган улкан қадриятдир.
Инсон ижтимоий табиатига кўра ўз турмуш тарзини ўзи йўлга қўяди, ўзини ўзи бошқаради. Ўй-хаёллари, орзу-умидлари ва мақсадларини руёбга чиқариш жараёнлари орқали мавҳум ҳолатларни реал воқеликка айлантиради. Яхшилик ва ёмонлик, саҳийлик ва бахиллик, муҳаббат ва нафрат инсон оламининг бутун моҳиятини белгилайди. Бошқача қилиб айтганда, инсон ўзини ўзи мувофиқлаштириб турадиган, ҳимоя қиладиган, ўзини ўзи тиклайдиган, ўзини ўзи йўлга соладиган ва, ҳатто, шакллантирадиган мураккаб, олий даражадаги яхлит тизимдир. Ана шу ҳолатнинг ўзи ҳар бир инсондан маънавий баркамолликка интилиб, руҳий тозалиги ва ахлоқий етуклигини доимий равишда ошириб боришини тақозо этади.
Инсоннинг моҳияти, табиати, жонзот сифатидаги имкониятлари хусусида гапирар экан, Имом Ғаззолий ўзининг “Кимёи саодат” китобида “Инсон фаришта ва ҳайвон орасидаги маҳлуқдир. Ҳайвон ривожланмайди, чунки унинг камолот қуввати йўқ. Фаришта ҳам ривожланмайди, чунки унинг ўзи пок, илоҳий нурдан иборат. Фақат инсонда ривожланиш, руҳий камолот ҳислати мавжуд”1 – дейди. Демак, ҳайвонда шаклланишга, ривожланишга, ўзини ўзи бойитишга, ўзини ўзи қадриятга айлантиришга даъват этадиган ички қувват, маънавий қудрат йўқ. У қандай яшаётганини англамайди. Яшаш моҳиятини тушунишдан бегона. Фаришта эса азалу абад пок бўлганлиги учун унинг шаклланиши ва ривожланишига эҳтиёж йўқ. У шундоқ ҳам тоза, шундоқ ҳам покиза, нур янглиғ безавол. Фақат инсондагина руҳий камолотга интилиш туйғуси, ўзини ўзи ривожлантириш қуввати мавжуд. Унинг комилликка интилишида, етуклик сари ҳаракат қилишида, ҳаёти мазмунини бойитишида, шу аснода яхлит кишилик жамиятининг маънавий қиёфасини баркамол этишига имконият бор. Руҳий ва маънавий камолот туйғуси инсон феноменининг таянчи, уни қадриятга айлантирувчи ноёб қудратдир.
Ҳар бир инсон алоҳида индивид, алоҳида олам сифатида фақат ўзигагина хос бўлган “Мен”ига эга. Бироқ, ана шу ҳар бир мустақил “Мен”нинг ичида бир неча юзлаб “мен”чалар яшайдики, улар бир-бири билан доимий равишда курашиб, талашиб, бир-бирини инкор этиб, рад этиб, баъзан манфаатлар доирасида қўллаб-қувватлаб, рағбатлантириб турадиган безовта-ю беором оламни ташкил этади. Ана шу нуқтаи назардан қараганда инсон табиатидаги яхшилик ва ёмонлик, муҳаббат ва нафрат, эзгулик ва ёвузлик туйғулари курашида яхшилик, меҳр-муҳаббат ва эзгулик фазилатларини кучайтириш замонавий тараққиётнинг муҳим омилига айланди. Зотан, мутлақ идеал одам бўлмагани каби мутлақ ёмон одам ҳам йўқ. Фақат қайси бир инсонда яхшилик, эзгулик туйғулари нисбатан кўпроқ намоён бўлиши ёки, аксинча, бошқа бир одамда ёмонлик, нафрат туйғулари устуворлик қилиши мумкин. Инсоннинг ана шу ҳолатидан келиб чиқиб маънавий баркамол жамият қуриш йўлида биз демак ҳар бир инсоннинг жисмидаги, қалбидаги яхшилик ва эзгулик туйғуларини кучайтиришимиз лозим.
Бугун комил инсонни тарбиялаш, баркамол шахсни шакллантириш борасида кенг миқёсли ишларни амалга оширар эканмиз, биз бевосита ҳар бир инсон қалбидаги ана шу нуқтани мўлжалга олмоғимиз лозим. Мафкуравий иммунитет ёки ғоявий курашчалик фазилати бизнинг назаримизда худди ана шу нуқтада жойлашган. У кимдадир уйғоқ, курашчан, беҳаловату безовта бўлса, кимдадир мудроқ, тамбал, бефарқ ва лоқайдир. Бизнинг вазифамиз ана шу иммунитетни уйғотиш, шакллантириш асосида жамият ишига дахлдор, миллат тақдирига тақдирдош, Ватан истиқболи учун жавобгар шахсни шакллантиришдан иборат. Бунинг учун мафкуравий иммунитетнинг вазифасини аниқлаб олмоғимиз лозим. Бизнингча у қуйидагилардан иборат:

  • муносабат билдириш;

  • таъсир этиш;

  • йўналтириш;

  • жавобгарлик ҳиссини уйғотиш;

  • дахлдорлик туйғусини ошириш;

  • сафарбарликка даъват этиш;

Ана шу йўналишларда мафкуравий иммунитетнинг вазифалари, яъни инсонни маънавий-руҳий мудроқликдан уйғотиш, ҳар қандай воқеликка муносабат билдира олиш, унга таъсир кўрсатиш, жамият ва умуммиллий тараққиёт учун жавобгарлик ҳиссини, даҳлдорлик туйғусини намоён этиш орқали ўзини ўзи умуммиллий манфаат йўлида йўналтира олиш, сафарбар эта билиш фазилатларини ёрқин намоён қилишни тақозо этади.
Инсон қалбидаги мафкуравий иммунитет ва ғоявий таъсирчанликни оширишда, албатта, қадриятларнинг ўрни катта. Ҳар бир шахс ўзининг тасодифий эмаслигини, бу кенг ва серқирра ҳаётда муаллақ мавжудод эмаслигини, унинг аждодлари буюк, улкан ва маҳобатли маданий-тарихий меросга ворис эканлигини англамоғи, истқбол олдида эса масъул эканлигини чуқур тушунмоғи лозим. Бунда миллий ва умуминсоний қадриятларни етарлича ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Жумладан, қадриятлар тизимига кирган миллий ахлоқ-одоб, урф-одат ва анъаналар, амалий фаолият билан боғлиқ бўлган меъёрлар, ижтимоий ҳамкорлик, кишиларнинг ёши, касби, жинси, ирқий хусусиятларини инобатга олиб муносабатда бўлиш, диний ва дунёвий қадриятлар туркумини бир-бирига боғлиқ ҳолда, бир-бирини тўлдириб борадиган шаклда амалга оширишни тақозо этади.
Яна шу нарсага алоҳида эътибор бериш лозимки, бунёдкор, тараққиётга даъват этувчи, миллий ўзликни англашга чақирувчи омиллар билан бирга вайронкор ва бузғунчи ғоялар ҳам мавжудки, унга бефарқ қараш мумкин эмас. Хусусан, ахборот хуружи авж олаётган, ахборот-психологик таҳдид глобаллашиб бораётган бир шароитда “ғояга қарши ғоя, фикрга қарши фикр, жаҳолатга қарши маърифат” тамойили ҳар бир фуқаронинг феъл-атворида, турмуш тарзида даъвадкор ва таъсирчан воситага айланмоғи лозим. Хусусан, ҳали-ҳамон онгу шууримизда сақланиб қолган коммунистик мафкура, ижтимоий ҳаётнинг турли босқичларида ўзини намоён этаётган космополитизм, буюк давлатчилик шовинизми, ирқчилик, фашизм, панисломизм, пантуркизм, агрессив миллатчилик ва, қолаверса, маҳаллийчилик иллатларига қарши тура оладиган, умуммиллий манфаатга хизмат қиладиган мафкуравий иммунитетни, ғоявий курашчанлик фазилатларини ривожлантирмоғимиз лозим.
Инсонга ғоявий таъсир этиш омиллари хилма-хилдир. Жумладан, ғоявий таъсирда вақт омили алоҳида аҳамиятга эга. Бу бевоиста ўқиш вақти ва бўш вақт билан боғлиқ бўлган воқеликдан иборат. Ғоявий таъсир йўналишлари эса ақлий, руҳий, ахлоқий, меҳнат ва эстетик омиллардан иборат. Ғоявий таъсир этиш шакллари ҳам таъсири, миқёси ва кўламига қараб индивидуал, жамоавий ва оммавий йўналишларда бўлиши мумкин. Демак, айрим ҳолларда алоҳида-алоҳида одамлар билан якка тартибда ғоявий таъсир ўтказишга, маънавий-маърифий ишларни олиб боришга тўғри келса, жамоавий шаклда маълум бир жамоа тўпланган жойда амалга ошириш мумкин. Ғоявий таъсир этишнинг оммавий шаклида эса бевосита оммавий ахборот воситалари орқали тўғридан-тўғри бутун жамиятда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни қамраб олади.
Дарҳақиқат, ёшлар қалбида мафкуравий иммунитетни уйғотиш ва ғоявий таъсирчанликни кучайтиришда доимий равишда узлуксиз тарзда иш олиб борилмаса, маънавий-маърифий фаолият шаклланган тизимга эга бўлмаса аниқ натижага эришиш мушкул. Ҳар бир инсон алоҳида ва тўлақонли тизим экан, унинг ана шу серқирра, ранг-баранг ва зиддиятли оламига мос равишда ғоявий таъсир комплекс тарзда, кенг миқёсли, инсон оламини яхлит ҳолда қамраб олган шаклда олиб борилмоғи лозим. Бу вазифа биздан яна учта ўзига хос вазифани ҳал этишни тақозо этади.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish