Биринчидан, 15-16 яшар бола ҳали аниқ ҳаётий позицияга эга бўлмаган, романтик ўй-ҳаёллар оғушида яшайдиган, ақлдан кўра ҳиссиёт устунлик қиладиган паллада бўлади. Бу ёшдагилар ўзини ҳамма нарсага қодир, кўп ишларни амалга ошириши мумкин бўлган романтик кайфият билан яшашади. Бундай пайтда ота-она, маҳалла–куй ва мактаб–устозлар ҳамкорлиги катта роль ўйнайди. Ёшларни турли номақбул ва, ҳатто, хатарли йўлларга кириб бориши мумкин бўлган пайтда уларни асраб-авайлайдиган, тўғри йўлга соладиган ва жамиятда фойдали инсонга айлантирадиган восита сифатида ўзини кўрсатади.
Иккинчидан, тўққиз йиллик таълимдан сўнг ёшлар – йигитлар, қизлар уйидан анча олисдаги коллежларга бориб кўнгли тусаганича яшайди. Уларни назорат қиладиган, ҳатти-харакатларини кузатиб турадиган одам йўқ. Бундай пайтда айрим ёшлар турли гуруҳлар, оқимлар таъсирига берилиб, жамият учун хавфли инсонга айланиб қолиши мумкин. Ўн бир йиллик таълимда эса маълум даражада уй–маҳалла–мактаб маршрути уларни бебошлик ва чекланмаган эркинлик иллатларидан асраб қолади. Узлуксиз назорат остида яшайдилар.
Давлат ижтимоий сиёсатининг реал ҳаёт билан, конкрет жамият тақдири билан боғлиқ жиҳатлари фақат бугина эмас. Умуман ёшидан, маълумотидан, касбу коридан, миллати ва диний эътиқодидан қатъий назар, ҳар бир Ўзбекистон фуқароси амалдаги қонунлар доирасида бир неча минг йилликлар мобайнида шаклланган маънавий-аҳлоқий меъёрлар чегарасида яшамоғи лозим. Қонун устиворлиги эса барчанинг амалдаги қонунлар доирасидаги эркинлигини, озодлигини, мустақиллигини кафолатлайди.
Президент Ш.М.Мирзиёевнинг “Маҳалла институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борадаги ҳозиргача тўпланган тажрибалар, амалга оширилмай қолинган имкониятлар, бой берилган омиллар ва жамият маънавий тараққиётининг истиқболи билан боғлиқ бўлган қатор масалаларни қамраб олган жуда катта тарихий, ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Мазкур фармонга кўра жамиятда маҳалла институтининг роли кескин оширилди. Унинг имкониятлари кенгайтирилди. Маҳалла жамоат фонди олдига янги вазифалар қўйилди. Фармонда баён этилган вазифалар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Харакатлар Стратегиясида ҳам ўз ифодасини топган ва у ривожлантирилган. (Маҳалла институти ва унинг жамият тараққиётидаги ўрни ҳақида кейинроқ батафсил тўхталамиз).
Ҳаракатлар Стратегиясида хотин-қизлар масаласига алоҳида эътибор берилган. Жумладан, Президент Ш.М.Мирзиёев мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устивор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида аёлларнинг жамиятдаги мавқеи ва уларнинг бандлиги масаласига тўхталиб, “Учинчи вазифа – аёлларни, уларга муносиб меҳнат билан бандлигини таъминлаш масаласидир. Аёллар учун доимий иш жойлари яратиш борасидаги муҳим масала билан бир қаторда оилавий бизнес, касаначилик, ҳунармандчилик, томорқа хўжалигининг кенг ривожлантириш ишлари ҳам оқсамоқда” 1 – деди.
Демак, ҳар бир оила, ҳар бир хонадон ўзининг ижтимоий-иқтисодий эхтиёжларини ўзи қондирмоғи лозим. Бунинг учун эркагу аёл қайсидир фойдали иш билан банд бўлиши, ўзига ўзи иш топиши, ўз қизиқишига қараб ва эхтиёжини назарда тутиб қандайдир касбни эгаллаши зурур. Президент оилавий бизнес, касаначилик, ҳунармандчилик, томорқа хўжалиги деганда ана шуни назарда тутмоқда. Демак, қайсидир корхона ёки ташкилотда бориб ишлаш имконияти бўлмаган ҳар қандай аёл ўз қизиқишига кўра касаначилик, ҳунармандчилик ёки бошқа бир фойдали меҳнат билан банд бўлмоғи лозим. Бу ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятининг жаҳон тажрибасидаги тамойилларидан бири. Дарҳақиқат, бундай шароитда ҳар бир фуқаро ўз яратувчилик қобилиятини рўёбга чиқриш орқали ўзининг ижтимоий-иқтисодий эхтиёжларини қондирмоғи лозим. Ҳаракатлар Стратегиясида хотин-қизларнинг ва коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, айниқса тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш масалалари ўртага ташланган. Жумладан, “Махалланинг энг намунали тадбиркор аёли” танловларини ташкил этиш, уларни маҳаллалараро ва туман, шаҳар босқичларини ўтказиш назарда тутилган. Ана шундай танловлар ғолибларига кенг имтиёзлар бериш таъкидланган. Шунингдек “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси” республика танловини ўтказиш танлов натижаларига кўра ғолибларни қўллаб-қувватлаш ва энг яхши бизнес-лойиҳаларни амалга ошириш учун етарли шарт-шароитлар яратиб бериш кўзда тутилган.
Ижтимоий муаммолари кўпроқ бўлган Қўрғонтепа, Олот, Пахтакор, Дехқонобод, Косон, Нурота, Узун ва Қўшкўпир туманларида хотин- қизларни касбга ўргатиш, қайсидир ҳунарни эгаллайдиган ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш, шу йўл билан ушбу туманларда ишсизликнинг олдини олиш, уйда ўтирган аёлларнинг фойдали меҳнат билан шуғулланиши ва энг муҳими маънавий жиҳатдан уларни жамиятнинг фаол фуқаросига ва ислоҳотларнинг иштирокчисига айлантириш назарда тутилган.
Ҳаракатлар Стратгиясида ҳозиргача ҳаётимиз тажрибасида бўлмаган аёллар билан боғлиқ бир ғоя илгари сурилади. Педагогик маълумотга эга бўлган, бироқ бола парваришлаш туфайли вақтинча ишламаётган аёлларга оилавий мактабгача таълим-тарбиячиси сифатида фаолият юритиш имкониятини бериш белгиланган.
Ҳаракатлар Стратегиясида бандлик билан боғлиқ бўлган, мамлакатда ишсизлик муаммоларини ҳал қилишга қаратилган қатор тадбирлар режаси киритилган.Жумладан:
Do'stlaringiz bilan baham: |