ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШНИНГ САМАРАДОРЛИНИ ОШИРИШДА МУАММОЛИ ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ.
Режа
1.Муаммоли ўқитишнинг моҳияти
2. Муамоли таълимни ташкил этиш босқичлари.
Асосий тушунчалар: Муаммоли технологиялар,ўқув муаммоси, ижодий суҳбат, муаммоли вазият, муаммоли баён, мустақил фикр.
Муаммоли таълим-ўқувчилар фаолиятини назарий ва амалий муаммоларни ва ушбу муаммоли вазиятлар кучи орқали яратилган муаммоли топшириқларни ҳал этиш орқали янги билимларни ўзлаштиришга асосланган ҳолда ташкил этиш усулидир.
Муаммоли таълим таълим олувчиларнинг баҳслари, мушоҳадаларида амалга оширилувчи анализ-синтез фаолиятига асосланади. Бу таълимнинг тадқиқотчилик туридир.
Муаммоли таълим босқичлари:
Муаммоли вазият яратиш.
Вазиятларни тахлил қилиш асосида муаммоларни қуяди.
Фаразларни юзага чиқариш алмаштириш ва текшириш жараёнларини мужассам этувчи муаммоларни ҳал этиш.
Ечимни текшириш.
Муаммоли таълим таълим олувчилар учун унинг ушбу муаммони ечимини топиш бўйича қандай ва қанча ҳаракатларни амалга ошириши билан боғлиқ ҳолда турли даражадаги қийинчиликларни туғдириш мумкин.
Муаммоли таълимнинг схематик ифодаланиши
Муаммолик даражаси
|
Ўқитувчи томонидан сақланадиган ечимларни звенолари сони .
|
Ўқувчига бериладиган ечим звенолар сони.
|
Ўқитувчи нима қилади?
|
Ўқувчи нима қилади?
|
0
|
3
|
-
|
Муаммони қўяди, муаммо ечимини топади
|
Муаммо ечимини эсда олиб қолади.
|
I
|
2
|
1
|
Муаммони қўяди уни .
|
Муамони ечади .
|
II
|
1
|
2
|
Муаммони қўяди .
|
Муаммо ва уни ҳал қилади.
|
III
|
-
|
3
|
Ташкил этади назорат қилади, бошқарувни олиб боради.
|
Муаммони англайди ва уни ҳал қилади.
|
Б.Б.Айсмонтас бўйича муаммоли таълимнинг ютуқ ва камчиликлари.
Ютуқлари
|
Камчиликлари
|
1.Билимларни ўзлаштиришдаги юқори даражадаги мустақиллик ўқувчилар қарашларини шакллантирар экан, у (муаммоли таълим) ўқувчилар дунёқарашини шакллантиришга ёрдам беради .
2.Ўқувчининг шахсий мотивациялари, билишга доир қизиқишларини шакллантиради .
3.Ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини ривожлантиради
4.Ўқувчиларнинг диалектик тафаккурининг шаклланиши ва ривожланишига ёрдам беради, улар томонидан ўрганилаётган ҳодисалар ва қонуниятлардаги янги алоқадорликни юзага чиқарилишининг таъминлайди.
|
1.Амалий кўникма ва малакаларни шаклланишда бошқа таълим типларига қараганда кам даражада қўлланилади.
2.Бошқа таълим турларига қараганда бир хил ҳажмдаги билимларни ўзлаштириш учун кўп вақт талаб этилади.
|
Қуйдаги ҳолларда инсон учун муаммоли вазият юзага келади:
○ билиш эҳтиёжлари ва топшириқни ечишнинг интеллектуал имкониятлари мавжуд бўлса;
○ эски ва янги маълум ва номаълум шарт-шароит ва талаблар ўртасида мураккабликлар, қарама-қаршиликлар бўлса;
А.М.Матюшкин бўйича Муаммоли вазиятлар қуйидаги мезонлар бўйича табақалаштирилади
1.Муаммони ечишда бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар тузилиши (масалан, ҳаракат усулини топиш);
2.Муаммони ечувчи инсонда ушбу ҳаракатларнинг ривожланганлик даражаси;
3.Интеллектуал имкониятларга боғлиқ ҳолда муаммоли вазиятнинг қийинлиги.
Т.В.Кудрявцев бўйича муаммоли вазиятлар турлари
Ўқувчилардаги мавжуд билимлар ва янги талаблар ўртасидаги номувофиқлик вазияти.
Аниқ муаммоли топшириқни ечими учун ягона зарур бўлган мавжуд билимлардан бирини танлаш вазияти.
Мавжуд билимларни янги шароитларда қўллаш вазияти.
Назарий асосланганлик ва амалий қўлланиш ўртасидаги қарама-қаршилик вазияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |