Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet288/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

Майда бетон буюмлар
Йирик ўлчамдаги йиғма бетон ҳамда темир-бетон конструкция 
ва буюмлар қатори кичик ўлчамдаги майда бетон буюмлар кури­
лишда кўп қўлланилади. Жумладан, йўлка, майдон, дам олиш хиё- 
бонлари ёки маҳаллий автомобил йўлларини қуришда ишлатила­
диган ҳар хил шаклдаги ранг-баранг бетон тошлар, бордюр тош­
лари, цемент қумли томбоп черепицалар, тошқол бетон тошлари
полбоп мозаика тахтачалари, токчабоп бетон тошлари курилиш 
амалиётида кенг ишлатилмокда. Деворбоп енгил бетон тошлар 
юқори механизациялашган ускуна ёки махсус автомат машина- 
ларда ишлаб чиқарилади, кейин 16— 18 соат давомида буғ камера- 
ларида қотирилади. Бундай деворбоп тош ва блокларнинг иссиқ- 
лик ўтказувчанлигини ва оғирлигини камайтириш мақсадида
383


14.13-расм.
Деворбоп енгил бетон блоклари: 
а —
йирик бўш лиқли блок; 
б,
в — куп теш икли блоклар; 
г —
пардеворбоп блок.
бўшлиьуш, бўшлиқсиз ёки кўп тешикли хилларда ишлаб чиқари- 
лади (14.13-расм).
Қуруқ ҳолатдаги енгил бетон блокларнинг зичлиги 1200— 
1600 к г/м 3. га тенг. Сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси бўйича 
енгил бетон блоклар қуйидаги маркаларда ишлаб чиқарилади: 25, 
35, 50, 75, 100. Музлашга чидамлилиги бўйича деворбоп енгил 
бетонлар маркаси 15 циклдан кам, иссиқлик ўтказувчанлиги эса 
0,4—0,58 Вт/(м • °С) дан кўп бўлмаслиги лозим.
Цемент-қум ва ранг берувчи пигментлар қоришмасидан йўлка, 
трамвай изи ораликдари қурилади. Уларнинг шакли ва ранги бу- 
юртмачининг хоҳишига кўра бўлиши мумкин.
Серғовак кўпик ва газбетон тошлари билан қурилган йўлка ҳамда 
майдончаларда сувлар бўлмайди. Ёмғир ва қор сувлари ғоваклар- 
дан ўтиб тошнинг таг қисмидан оқова ариқчаларига тушади.
Зинапоя қисмларини тайёрлашда ва уларнинг юзасини пар- 
дозлашда цемент, минерал бўёқлар, мармар увоғи, чиғаноқ, шиша 
кабиларни қориштириб майда тошлар қамда буюмлар ишланади. 
Бундай буюмларнинг айримлари арматураланади.
СИНОВ САВОЛЛАРИ
1. Темир-бетон конструкциялари ва улардаги арматуранинг роли ҳақида нима- 
ларни биласиз?
2. Арматура синчи ва арматураси олдиндан тарангланган темир-бетон.
3. Арматураларни пайвандлаш усулларини баён қилинг.
4. Темир-бетон конструкцияларни ишлаб чиқариш ва ҳажмий конструкция­
ларни тайёрлаш усуллари.
5. Тўшама ва ташқи девор панеллари нима?
6. Майда бетон буюмларига нималар киради ва темир-бетон конструкциялар­
нинг сифати қандай назорат қилинади?
384


15-боб.
ИССИҚЛИКНИ КАМ ЎТКАЗАДИГАН АШ ЁЛАР
Деворларнинг қалинлиги асосан унга қўйилган юк микдорига 
ва икдим шароитига боғлиқ. Девор қанчалик қалин бўлса, хонада 
иссиқлик шунча узоқ сақпанади. Ўрта Осиё шароитида девор қалин- 
лиги 1,5—2 ғишт (38—51 см) қилиб олинади. Агар бинонинг таш- 
қи деворларини иссиқ-совуқни кам ўтказадиган ашёлардан қуриш 
мумкин бўлса, уларнинг қалинлиги тахминан 10 см. дан ортмас 
эди. Аммо, бундай ашёларнинг мустаҳкамлиги жуда кичик бўлган- 
лиги сабабли, улар темир-бетон деворбоп панеллар орасига қат- 
лам-қатлам қилиб қўйилади.
Иссиқ-совуқни кам ўтказадиган қатламли панеллар бир қат- 
ламли панелларга нисбатан 25—30 % юпқа бўлади, бу эса асосий 
ашё бўлган бетонни тежашга имкон беради. Illy сабабли, қурилиш 
ашёлари ишлаб чиқариш саноати жуда енгил, яъни 1 м3 бетоннинг 
массаси 25 кг. дан 600 кг. гача бўлган иссиқ-совуқни кам ўтказади- 
ган ашёларни кўплаб ишлаб чиқармоқда. Буларга кўпикбетон, газ­
бетон, кўпиксиликат, тоғ жинсларини эритиб олинган минерал 
пахта ва улардан ясалган плиталар кўпикойна, мипора, шиша пахта, 
ёғоч қипиғи ва қириндисидан ишланган плиталар, минерал намат 
ва шу каби ашёларни киритиш мумкин.
Иссиқ-совуқни кам ўтказадиган ашёларнинг иссикдик ўтка- 
зувчанлик коэффициенти 0,03—0,18 Вт/(м • °С) га тенг. Ашёлар­
нинг иссикдик ўтказувчанлигининг камлиги, уларда жуда кўп майда 
ҳаво пуфакчалари сингари ғовакларнинг мавжудлигидадир. Маъ- 
лумки, ғоваклардаги ҳаво иссиқ-совуқни ўзидан ёмон ўтказади. 
Масалан, диаметри 1 мм. гача бўлган ғовакнинг уй ҳароратидаги 
иссикдик ўтказувчанлик коэффициенти 0,02 Вт/(м • °С), зич тоғ 
жинслариники ундан 100—150 марта катта бўлади.
Агар ашё толали бўлса, унинг иссикдик ўтказувчанлик коэф­
фициенти толаларининг жойланишига ва иссиқ оқимнинг йўна- 
лишига боғлиқ. Масалан, иссиқ оқим ёғочнинг толалари бўйлаб 
юрса, унинг иссикдик ўтказувчанлик коэффициенти 0,3 га тенг, 
толаларга кўндаланг йўналишда эса, коэффициент икки марта кам, 
яъни 0,15 Вт/(м • °С) бўлади. Иссиқ-совуқни кам ўтказадиган ашё-
385


лар серғовак бўлганлиги сабабли уларнинг сиқилишдаги мустаҳ- 
камлиги 2,5 МПа дан ошмайди. Кўпинча мустаҳкамлиги 7,5, ай­
рим ҳолларда 10 МПа гача бўлиши ҳам мумкин. Бундай буюмлар 
иссиқ-совуқни кам ўтказадиган конструктив ашё деб аталади. Конст­
руктив ашёларни катта юк кўтариб турадиган бинонинг тўсиқ де­
ворлари сифатида ишлатиш мумкин. Иссиқ-совуқни кам ўтказади- 
ган ашёлар иккига — органик ва анорганик турларга бўлинади.
Иссиқ-совуқни кам ўтказадиган органик ашёлар ўсимлик ёки 
ҳайвонот маҳсулотларини қайта ишлаб олинадиган толалардан, 
ғовакли пластмассадан тайёрланади. Бундай ашёларга ёғоч толаси 
ва қириндисидан тайёрланган плиталар, намат, шевелин, фибро­
лит, ғовак пластмасса ва шу кабилар киради. Иссиқлик сакдовчи 
анорганик ашёлар эса тоғ жинслари, шиша тошқол ва бошқа ашё- 
лардан олинади. Бундай ашёларга минерал пахта, пахта-намат, 
шиша-пахта плиталар, кўпик-шиша, серғовак бетонлар, асбестли 
ашёлар, керамзит, аглопорит ва шу кабилар киради.
Бино ва иншоот деворларининг конструктив қисмлари иссиқ- 
ликни кам ўтказадиган ашёлардан бўлиши иссикдик энергиясини 
тежашга олиб келади. Иссикдикни кам ўтказадиган самарали ашё­
нинг 1 м3 шартли равишда олинган қаггиқ ёқилғининг 1,45 тонна- 
сини тежайди. Иссиқ ўчокдарни бундай ашёлар билан ўраганда 20— 
30 % совиётган иссикдикни сакдаб қолади. Бундай ашёлар совит- 
кичларни муҳофаза қилишда катга аҳамият касб этади. Масалан, 
бир ўлчам бирликдаги совитиш энергиясининг нархи шу ўлчамда- 
ги иссикдикдан 20 баробар қиммат туради. Юқори самарали ашё­
ларни (р ^200 кг/м 3, Х =0,16 В т /(м -°С )) курилишда ишлатилса
уларнинг таннархи 5— 15 йилдан кейин, агар бўшликди ғишт иш­
латилса, унга сарфланган энергиянинг таннархи 50 йилдан кейин 
қопланади.

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish