Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

Гипсли боғловчи моддалар
Гипсли боғловчи моддалар куйдирилган гипс тош ини майда 
қилиб туйиб олинади. Гипс тоши асосан, таркибида икки молекула 
сувбўлган кальций сульфат C aS 04-2H ,0 дан иборат. Гипстош ининг 
пиш ирилиш ҳароратига ва шароитига қараб қурилиш гипси, жуда 
мустаҳкам гипс ҳамда ангидридли цемент ҳосил бўлади.
Қурилиш гипси 
таркибида икки молекула сув бўлган кальций 
сульфатли чўкинди тоғ жинси гипсни (C a S 0 4-2H20 ) сувсиз гипс 
деб аталувчи ангидрид тошни (C a S 0 4) ва айрим саноат чиқин- 
диларини пиш ириб олинади. Давлат стандартларида кўрсатили- 
шича, 1-нав гипс ишлаб чиқариш учун таркибида C a S 0 4 2H 20
нинг микдори 90 %, 2-нав учун эса 65 %дан кам бўлмаган табиий 
гипс тоши керак бўлади.
Табиий гипс тоши о қ рангли, қаттиқлиги Моос шкаласи бўйича
2, зичлиги 2200—2400 кг/м 3 бўлган чўкинди тоғ жинсидир. Уни 
майда қилиб туйиб 160— 170°С ҳароратда пиширилса қурилиш гипси 
ҳосил бўлади. Икки молекула сув бўлган кальций сульфатни 65°С 
да қиздирганда у ўз хусусиятини ўзгартиради ва таркибидаги сув 
аста-секин йўқолиб, дегидратациялана бошлайди. Бунда ҳарорат- 
нинг ортиши ҳисобига гипс тоши 1,5 молекула сувни йўқотиб, 0,5 
молекула сувли гипсга айланади, бу қуйидаги реакция билан и ф о­
даланади:
C a S 0 4-2H20 = C a S 0 4 0,5H 20 + 1,5Н 20 .
Бундай боғловчи 
алебастр 
деб аталади.
Гипсни ишлаб чиқариш 
уч хил усулда амалга ош ирилади: гипс
241


тоши кукун ҳолатигача туйилади ва пиш ирилади; гипс тош ини 
майдалаб пиш ириб, сўнг туйилади; гипс тош ини майдалаб, юқори 
босимли сув буғида ишланади ва қуритиб туйилади.
Гипс тоши асосан, шахтали ва айланма хумдонларда ёки буғлаш 
қозонларида пиш ирилади. Ш ахтали хумдонларга гипс тош и 70— 
300 мм йирикликда солинади. Айланма хумдонларга 15 мм. гача 
бўлган йирикликда, буғлаш қозонларига эса 25—50 мм йирикликда 
солинади. Қозонларда пиш ириш учун эса гипс тоши кукун ҳолда 
солинади. Гипс тош ини пишириш усули энг аввал хом аш ёнинг 
хусусияти, олинадиган маҳсулотга бўлган талабга қараб танланади.
Гипс тоши болғали майдалагичларда ёки пўлат золдирли те- 
гирмонларда майдаланади. Агар уни кукун даражасигача туйиш 
керак бўлса, аввал қуритиб, кейин майдаланади. Гипс тош ини 
қуритиш, туйиш ва куйдириш ни шахтали ёки ғилдиракли тегир- 
монларда бажариш мумкин. Амалда гипсни 
қайновчи 
деб аталувчи 
қозонларда пиш ириб олиш усули кенг тарқалган. Пўлат цилиндр 
ва вертикал ўққа ўрнатилган қорғичдан иборат бўлган қозонга 
кукун қилиб туйилган гипс солинади. Қозоннинг диаметри бўйлаб 
тўртга иситкич қувурлари ўтказилган. Улар солинаётган хом гипсни 
куйдиради ва тайср маҳсулот қозон тагидаги ғалвир орқали гипс 
йиғувчи бункерга тушади. Қозоннинг 2 м3 ҳажмининг иш унуми 1 
соатда 1000 кг. га тенг. Гипс кукунининг қозонда пишиш вақти 1 —
1,5 соат. Асосан, ярим сувли гипсдан иборат бўлган ва гипс тошидан 
термик ишлаш йўли билан тайёрланадиган қурилиш гипси деб 
аталувчи маҳсулотни фосфогипсдан олиш ҳам мумкин. Ярим сувли 
гипснинг таркибида 38,63 

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish