Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

Ғиштни қуритиш. 
Пластик усулда қолипланган ғиш тда сув 
миқдори кўп бўлганлиги сабабли уни пиш ириш дан аввал қури- 
тилади. Чунки, ғишт нам ҳолатда пиш ирилса, унинг сирти ички 
қисмига нисбатан тез қуриб, дарзлар пайдо бўлиши мумкин. Хом 
ғишт табиий ёки махсус қуритиш хоналарида қуритилади.
Ғишт заводининг йил бўйи бетўхтов иш лаш и учун сунъий 
қуритиш хоналари бўлиши лозим. Қуритиш хумдонларида ғишт 
табиий суръатдагига нисбатан 3—4 марта тез қурийди. Хом ғиштни 
туннелларда қуритиш бирмунча м укам м аллаш тирилди. Бунда 
аравачаларга терилган хом ғишт узунлиги 70 м.га тенг туннел бўй- 
лаб иссиқ ҳаво ски тутун гази йўналишига қарши юра бошлайди 
ва 15—36 соатдан сўнг туннелнинг иккинчи томонидан хом ғишт 
пишириш учун яроқли ҳолатда қуриб чиқади. Барча сопол буюмлар­
ни ишлаб чиқариш да қуритиш жараёни сунъий равиш да олиб 
борилади. Б ую м ларни қуритиш тар ти би у л ар н и н г ш акли ва 
намлигига боғлиқ. Одатда, сопол буюмларнинг намлиги пиш ириш ­
дан олдин 8—10 %дан ошмаслиги керак. Ғиш тни пиш ириш асосан 
уч босқичга бўлинади: хом ғиштдаги эркин бирикмаган сувни аста- 
секин йўқотиш; хом ғиштни пишириш (900—1000°С); ғиштни аста- 
секин совитиш. П иш ириш ҳарорати ло й н и н г хусусиятига, сопол 
буюмнинг ш аклига қараб ўзгариб туради. Ғиштни пиш ириш да 
ҳарорат 900°С га етганда каолинит А120 3 ва S i0 2 оксидларига ажралиб 
кетади. Хумдоннинг ҳарорати янада ошиши билан лойдаги оксидлар 
ўзаро бир-бири билан бирикиб, янги моддалар силиманит (Al20 3 S i0 2), 
муллит (3Al20 3'2 S i0 2) ҳосил бўлади. Бу моддалар буюм мустаҳкам- 
лигини оширади. П иш ириш жараёнида ғиш тнинг ф изик хоссалари 
текш ириб борилса, 800—900°С га етганда жуда серғовак ҳолатга 
келади, 900°С га тенг бўлганда ғиштдаги айрим енгил эрувчи лой 
заррачалари эрий бошлайди ва қисм ан ғиш т сирти сую к^аниб 
шиша ҳолатига айланади. Ҳарорат янада ошириб борилса, ғиштдаги 
осон эрувчан моддалар эриб, совиганда лой қориш ма қаттиқ тош 
ашёга айланади. Л ойнинг эриш ҳарорати унинг хилига қараб 1100°С 
дан 1500°С гача ўзгаради. Бундай ҳароратда лойдаги жуда кўп 
заррачалар эриса-да, аммо ғишт ўз ш аклини ўзгартирмайди. Ғовак 
сопол буюмлар одатда эриш ҳароратидан ю қорироқ бўлган ҳаро- 
ратда, зич буюмлар сую к^аниш ҳароратидан пастроқ ҳароратда 
пиш ирилади. Сопол буюмлар пиш ириладиган хумдонлар, асосан
183


икки хил: туннелли ва айланм а 
бўлади. Узлуксиз п и ш и р и ш
имконига эга бўлган бундай хумдонлар 11 — 12 ойда б и р марта 
таъмирланади. Ҳозирги замон айланм а хумдони эллипс ш аклида 
бўлиб, унинг ички қисми 14 дан 36 тагача хоналарга бўлинган. Бу 
хоналарда хом ғиштни тахлаш ёки п и ш и қ ғиштни олиш учун тор 
изли темир йўллар ўрнатилган. Хоналардаги кераксиз тутун ёки 
газлар хумдоннинг ўртасига қурилган махсус йиғиш канали орқали 
қуритиш хонасига юборилади. Ёқилғи сифатида газ, тош кўмир 
майдаси ёки тош ишлатилади.
Айланма хумдонларда ғишт тахланган жойда қўзғалмай пиш - 
гунга қадар туради ва турган ерида совитилади. Хумдоннинг юқори 
қисмидаги мўркондан тошкўмир ёқилғиси солинади. Газ билан 
пиш ирилганда ёқилғи хумдоннинг қуйи қисмидан берилади. Тун­
нелли хумдонда эса пиш ириш зонаси, аксинча, бир жойда бўлиб, 
ғишт тахланган аравачалар айланиб туради.
Айланма хумдонда бир ойда унинг ҳар куб метр ҳажмидан 2000— 
2500 дона ва ундан ортиқ ғишт чиқарилади. Ғиштни пиш ириш
учун ҳамма жараёнларни ҳисобга олганда, 35—40 соат вақт кетади. 
Бундай хумдонларда ғишт бир текисда пиш ирилиш ига қарамай, 
унинг айрим камчиликлари бор: гиштни хоналарга тахлаш. пиш- 
гандан сўнг уни чиқариб олиш ни м еханизациялаш , иш гиги- 
енасини яхш илаш жуда мушкул. Шу сабабли ҳозирги замон талаб- 
ларига жавоб бера оладиган, қўл меҳнатини кам талаб этадиган, 
ишни механизациялаш га имкон берадиган туннел хумдонлари кўп 
қурилмокда.
Туннел хумдон узун каналдан (60— 150 м) иборат бўлиб, унинг 
ён томонларида тутун, иссиқ ҳаво узатувчи кичик каналчалар бор 
(7.4-расм). Хом ғишт ортилган аравачалар туннел бўйлаб бир 
томонга темир йўлда юради. Пишириладиган буюмлар аравачаларда 
туннелнинг бошланғич қисмида совитилади.
Х умдоннинг фойдали қисми 3,5 дан 5,5 м2. гача бўлади. Туннел 
хумдонларда хом ғишт 30—70 соат давом ида пиш ади. Ёнилғи 
сифатида газ, кокс ёки ёнувчи 
суюкушклар 
ишлатилади.

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish