4 5 0
б ю д ж е т б у й и ч а к а р зл а р ( 6 8 )
4 6 0
м ехн атга х а к тўл аш б у й и ч а к ар зл ар ( 7 0 /1 ,7 0 /2 )
4 7 0
и ж ти м ои й сугурта ва т а ъ м и н о т б у й и ч а к арзлар (6 9 )
4 8 0
м улкий ва ш а х си й су ғу р т а л а р бў й и ч а к ар зл ар (6 5 )
4 9 0
бю д ж ет д а н таш к ари т у л о в л а р б у й и ч а кар зл ар (6 7 )
5 0 0
ш ўъ б а к о р х о н а л а р и г а к а р зл а р ( 7 8 )
5 1 0
^юшма к о р х о н а л а р и г а к а р зл а р ( 7 8 )
5 2 0
•бош ка к р ед и то р л а р ( 7 5 /1 ,7 1 / 2 ,7 3 ,7 6 / 1 ,7 9 )
5 3 0
[I Б Ў Л И М
Б У Й И Ч А
Ж А М И
4 0 0 + 4 1 0 + 4 2 0 + 4 3 0 +
h 4 4 0 + 4 5 0 + 4 6 0 + 4 7 0 + 4 8 0 + 4 9 0 + 5 0 0 + 5 1 0 + 5 2 0 + 5 3 0
5 4 0
Б а л а н сн и н г п а с с и в и б ў й и ч а Ж А М И 3 9 0 + 5 4 0
5 5 0
Р а х б а р _______________________ Б ош б у х г а л т е р
Маълумки, номоддий активлар корхонага даромад келтирадиган ёки унинг
фаолиятига керакли шарт-шароит яратадиган натура-буюм шаклига эга бўлмаган
маблағлар кийматини уз ичига олади. Номоддий активлар таркибида патентлар,
ихтирочиликдан фойдаланиш хукуклари, “ноу-хау”, товар маркалари, бошка
конуний хукук ва имтиёзлар киймати акс эттирилади. Масалан, ердан, сувдан,
бошка табиий бойликлардан, бино ва курилмалардан фойдаланиш хукуки. Номоддий
активлар каби асосий воситалар хам балансда бошланғич киймати, эскириши,
колдик киймати буйича акс эттирилади. Асосий воситалар кай тартибда
ишлатилаётган (харакатда, конверсияда, захирада ёки мулкий ижарада) бўлишидан
катьий назар “Асосий воситалар” моддасида акс эттирилади.
“Капитал куйилмалар” (030-сатр) моддаси курилиш ишларини хужалик ва
пудрат усулида олиб бораётган, тугалланмаган курилиш киймати буюртмачи
томонидан акс эттирилади. Бу модцада асосий подани ташкил килиш учун килинган
харажатлар, шунингдек бундай ишларни бажариш учун корхоналар томонидан
берилган аванслар ҳам шу модцада курсатилади. “Шўъба корхоналаридаги акциялар”
(040-сатр) моддасида 06-“Узок муддатли молиявий куйилмалар” счётида
юритиладиган, пайлар ва акциялар”, “облигациялар” суммаси киради. “Шўъба
корхоналарига берилган карзлар” (050-сатр) моддасида 06-“Узок муддатли молиявий
куйилмалар” счётининг “Берилган карзлар” субсчётидаги маълумотлар олинади.
Демак 06-“Узок муддатли молиявий куйилмалар” счётининг маълумотлари
бухгалтерия баланси актив томони биринчи бўлимининг икки, яъни 040, 050
сатрларида курсатилади. “Уюшма корхоналаридаги акциялар” (060-сатр) моддаси
бевосита 06 “Узок муддатли молиявий куйилмалар” счётининг тегишли аналитик
счётларини тартибга олиш йўли билан курсатилади. Бухгалтерия баланси актив
томонининг жами суммаси барча биринчи бўлимга киритилган моддалар суммасидан
ташкил топади.
Бухгалтерия балансининг актив томони иккинчи бўлими “Оборот активлари”
деб
номланади.
Бу бўлимга ишлаб чикариш
харажатлари (120-сатр),
тугалланмаган ишлаб чикариш (130-сатр), тайёр маҳсулот (140-сатр), товарлар
(150-сатр), пул маблаглари (170-сатр) ва ҳоказолар киради. Баланснинг “Ишлаб
чикариш захиралари” моддасида 10-“Материаллар”, 2-“Арзон ва тез эскирувчи
буюмлар” каби счётларнинг маълумоти курсатилади.
Тугалланмаган ишлаб чикариш (130-сатр) моддасида тугалланмаган ишлаб
чиқдриш ва иш-хизматлар буйича харажатлари курсатилади, яъни маҳсулот таннархи
билан боғлиқ харажатлар уз ифодасини топади. ‘Тугалланмаган ишлаб чикариш”
моддаси бухгалтерия ҳисоби счётлари режасининг “Ишлаб чикариш харажатлари”
бўлимидаги бухгалтерия хисоби счётларида ҳисобга олинган тугалланмаган ишлаб
чикариш ва тугалланмаган ишлар, хизматлар буйича харажатлар курсатилади.
Бунда тугалланмаган ишлаб чикариш корхона томонидан бухгалтерия хисоби ва
хисоботи тўғрисидаги Низом асосида кабул килинган баҳолар бўйича акс
эттирилади.
“Келгуси давр харажатлари” моддасида келгуси хисобот даврларида
қопланадиган харажатлар, яъни уларга тааллукли муддатлар ичида ишлаб чикариш
ёки муомала харажатларига олиб бориладиган хисобот даврида амалга оширилган
сарфлар курсатилади. Бундай сарфлар жумладан, асосий воситалар таълими буйича
(таъмирлаш фонди ташкил килинмаганда) харажатларни олдиндан тўлангани ижара
туловлари кийматини ва шу кабил арни киритиш мумкин. “Тайёр махсулот”
моддасида буюртмачилар билан тузилган шартнома, белгиланган техник шароит
ва стандартлар талабларига ту л а жавоб берадиган хамда қабулдан ўтган буюмлар
колдиғининг ҳақиқий ишпаб чикариш таннархи курсатилади.
Белгиланган талабларга жавоб берилмайдиган ва топширилмаган ишлар
тугалланмаган хисобланади хамда тугалланмаган ишлаб чиқариш таркибида
курсатилади. “Товарлар” моддасида савдо ва умумий овқатланиш сохасида ўз
фаолиятини амалга оширувчи корхоналар томонидан сотиб олинган товарлар колдик
киймати курсатилади. Шу билан бирга умумий овкатланиш корхоналари бу моддада
ошхона ва омборлардаги хом ашё колдиғни. буфетлардаги товарлар колдиғни хам
акс эттиради. Бу модда саноат ва бошка ишлаб чикариш корхоналари сотиш учун
алоҳида сотиб олинган буюмлар, материаллар, махсулотларни курсатади. Мазкур
моддада товарларни сотиш бахоси, сотиб олиш баҳоси ва савдо устамаси алохида
келтирилади.
“Бухгалтерия балансининг пассив томони, яъни хужалик маблағларининг
манбаларини акс эттирувчи томони икки булимдан-“Хусусий капитал” (Ўзлик
маблағларнинг манбалари) ва “Мажбуриятлар” бўлимидан иборатдир.
Бухгалтерия балансининг пассив томони “Хусусий капитал” бўлими “Устав
капитали” (320-сатр) моддаси асосан 85-“Устав сармояси” счётидаги субсчётлари
киради. “Устав капитали” моддасида таъсис харажатларига асосан катнашчилар
куйилмалари хисобига ташкил топган маблағлар, яъни таъсис хужжатларида руйхатга
олинган маблағлар курсатилади.
Устав капиталини кўпайтириш ёки камайтириш корхона фаолиятини ўтган
йилдаги натижаларига белгиланган тартибда кўриб чикилганда ва корхонанинг
таъсис ҳужжатларига керакли ўзгаришларини киритгандан сўнг амалга оширилади.
“Резерв капитали” моддасида амалдаги конун ва Низомларга асосан корхонада
ташкил килинган резерв капиталининг колдиғи курсатилади.
“Тақсимланмаган фойда” (копланмаган зарар) моддасида (350-сатр) соф
фойда, яъни тайёр маҳсулот, иш ва хизматлардан курилган молиявий натижалар,
корхонанинг молиявий фаолияти буйича даромад ва харажатлар, яъни 80-“Фойда
ва зарарлар” счёти билан 81-“Ҳисобланган ва тўлашган фойда (даромад) солиғи”
счёти қолдиқлари ўртасидаги фарк курсатилади.
Йиллик ҳисоботда 87-“Тақсимланмаган фойда” (копланмаган зарар)
счётининг кредитига утказилган фойда 150-сатрда хам курсатилади. Ўтган йилдаги
тақсимланмаган фойда бўлса ҳисобот йилидаги тақсимланмаган фойда колдик
билан кушиб курсатилади.
Умуман, бухгалтерия балансининг пассив томонида корхона ва ташкилотдаги
маблағларнинг манбалари тегишли турлари буйича курсатилади.
3-§. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ
ҲИСОБОТ (2-ШАКЛ)
Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоботи тўғрисида”ги қонунининг
16-моддасига асосан молиявий ҳисобот бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида
тузилади. Молиявий ҳисоботнинг таркиби ва мазмунини Узбекистон Республикаси
Молия вазирлиги белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан (белгиланган)
тасдикланган “Молиявий натижалар тўғрисидаги хисобот” (2-шакл иккинчи
қисмидан, яъни унинг биринчи кисмида хисобот давридаги соф фойдаси (зарари)
кўрсатилса, иккинчи кисмида эса “Буюртмага тўланмалар тўғрисидаги маълумот”лар
ўз ифодасини топади. Амалдаги “Молиявий натижалар тўғрисидаги хисобот (2-
шакл) тузилиши куйидагича:
2000 йилдан йил /чорак/лик хисобот учун Узбекистон
Республикаси Молия вазирлигининг 1997 йил 15 ян-
вардаги 5 - сон буйруғи билан тасдикланган
Do'stlaringiz bilan baham: |