Ў з б е к и с т о н р е с п у б л и к а с и о л и й ва ў рта м а Х су с т а ъ л и м в а з и р л и г и


-§.  БУХГАЛТЕРИЯ ХДСОБОТИГА ЁЗИЛАДИГАН ТУШУНТИРИШ



Download 4,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet234/239
Sana12.06.2022
Hajmi4,59 Mb.
#658543
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   239
Bog'liq
3-424

5-§. 
БУХГАЛТЕРИЯ ХДСОБОТИГА ЁЗИЛАДИГАН ТУШУНТИРИШ
ХАТИ ВА УНГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Йиллик бухгалтерия \исоботига ҳисобот йилида корхона фаолияти 
натижаларига таъсир килган асосий омиллар тушунтирилган ва корхонанинг 
молиявий ҳолати акс эттирилган тушунтириш хати илова килинади. Маълумки
хисобот шаклларида корхона ва ташкилотларнинг хўжалик маблагларининг 
жойлашиши хамда ташкил топиш манбалари жадвал кўринишида ифода этилади. 
Жадваллардаги маълумотлар эса корхона хўжалик фаолиятига, ҳисобот даврида 
рўй берган ўзгаришлар, уларнинг сабаби тўғрисида тўла маълумот бермайди. Бу 
маълумотларни юкорида айтиб ўтилган йиллик ҳисоботга ёзилган тушунтириш 
хатидан олиш мумкин. Унда хисобот даврида таш килот бўйича асосий 
кўрсаткичларнинг баж арилиш и, унга таъсир килувчи омиллар, ш артнома 
ш артларининг баж арилиш и, асосий воситалардан самарали фойдаланиш , 
харажатлари ҳолати, унга режага нисбатан хаки кий бажарилиши кўрсатилади.
Тушунтириш хатининг киришида кабул килинган конунларнинг бажарилиши, 
хукумат томонидан чикарилган карорларнинг бажариш учун кўрилган чоралар ва 
тадбирлар ёзилади. Унда ҳисобот даврида ўтказилган инвентаризация натижаси 
бўйича кабул килинган карорларнинг кискача мазмуни кўрсатилиши керак. Айрим


сабабларга кўра белгиланган инвентаризация режалари бажарилмаган бўлса, унинг 
сабаблари кўрсатилиши керак. Агар ҳисобот даврида ишлатилмай келинаётган 
асосий воситалар мавжуд бўлса, унинг сабаби ёзилиши лозим. Бундай асосий 
воситалардан самарали фойдаланиш йўлларини кўрсатиш зарур.
Тушунтириш хатида ташкилотнинг хисобот давридаги тўлов қобилияти, 
ўзига тааллуқли бўлган оборот маблағларининг холати, унинг ҳажмига таъсир 
қилувчи омиллар, яъни ташкилотнинг ўзига тааллукли булган оборот маблағлари 
қайси манбалар хисобига ўзгарганлиги курсатилади. “Даъволар юзасидан 
хисоблашишлар”, “Ҳар хил дебитор ва кредиторлар билан хисоблашишлар” 
счётининг курсаткичлари дебет ва кредит қолдиклари буйича келиб чиқиш 
сабаблари аникланган холда тушунтириш хатида ёзилади. Ҳисобот давридаги йулдаги 
товарлар, тулашга розилик берилган счётларнинг умумий рўйхати тушунтириш 
хатида илова қилинади. Тушунтириш хати баланс моддапарига курсатилган хар 
бир суммани тўғрилигини тасдиқлабгина қолмай, балки уларни хўжапик фаолияти 
билан бевосита боғлиқлигини кўрсатишда алоҳида ўрин тутади. Унда фақат хўжалик 
эриш ган ю туқларгина эм ас, балки хисоб от даврида б елгилан ган реж а 
кўрсаткичларини бажаришга салбий таъсир қилган омилларни кўрсатиш керак. 
Ҳисобот даври охирида ташкилотнинг банкдаги счётларида пул маблағлари холати 
махсус текширишдан кейин унинг тўғрилиги аникланиб, тушунтириш хатида 
кўрсатилади. Тушунтириш хатини хўжалик фаолиятининг иқтисодий тахлил қилиш 
асосида ёзиб ижобий самара беради, чунки уни тўлиқ, мазмунли ёзилиши ташкилот 
хўжалик фаолиятидаги хато ва камчиликларнинг олдини олиш имконини беради.
Ҳисоботга ёзилган тушунтириш хатида асосан куйидаги маълумотлар тўлиқ 
ёритилиши керак:
-корхона ва ташкилотнинг манзили ва асосий фаолияти тури;
-хисобот даврида жами ишловчиларнинг ўртача сони (тоифалари бўйича); 
-ҳисобот даврида олинган ёки тўланган жарималар (турлари бўйича); 
-номоддий активлар ҳолати бўйича хисобот даврининг бошига ва охирига 
бўлган қолдиқ;
-хисобот давридаги асосий воситаларнинг холати ва улардаги ўл аришлар; 
-ҳисобот йилида ишлаб чиқариш, савдо режаларидаги ўзгаришлар, сотиш 
фаолиятининг ҳолати;
-муомала харажатлари тўғрисида маълумотнома.
Тушунтириш хатида ҳисоботда кўрсатилган айрим маълумотлардаги 
ўзгаришлар таъсир этувчи омиллар ўз аксини топади. Бухгалтерия баланси 
моддаларининг тўғрилигини таъминлаш мақсадида уларга тегишли расшифровкалар 
балансга илова қилинади.


КИРИШ-3 

Download 4,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish