3 – босқич
- оралиқ
заҳарланишни аниқлаш.
Асосий вазифалар:
оралиқ
захарланишнинг
клиник белгиларини
аниқлаш;
модданинг
кумулятивлик
хоссасини аниқлаш
•
Бунинг учун бир неча гуруҳ ҳайвонларга ҳар куни LD
50
нинг 1/5,
1/10, 1/20 миқдоридаги дозаларда юборилиб турилади.
Моддани ҳайвон организмига юбориш бир ой давомида амалга
оширилади. Шу вақт давомида оралиқ захарланиш белгилари
аниқланиб, клиник ҳолат тавсифлаб борилади, ўлган ҳ айвонлар
ҳисобга олинади, ҳамда динамикада (мас., хар 10 кунда)
интеграл кўрсаткичлар текширилади (хайвонларнинг вазни,
қоннинг умумий анализи ва ҳ.к). Бундан ташқари
захарланишдаги клиник ҳолатни ҳисобга олган ҳолда кўпроқ
маълумот берувчи бошқа текширишлар ҳам ўтказилиши мумкин.
Олинган натижалар асосида модданинг кумулятивлик
коэффициенти ҳисобланади ва кейинги босқичларда
фойдаланиш учун энг сезгир кўрсаткичлар танланади.
4 - босқич
- сурункали таъсир
эттирилгандаги препаратнинг
захарлилигини аниқлаш. Асосий
вазифаси:
•
гигиеник регламентларни
хисоблаш учун сурункали
таъсир бўсағасини (Lim
chr
)
аниқлаш.
•
Сурункали тажриба бир неча гуруҳдаги хайвонлар организмига
препаратнинг LD
50
га нисбатан 1/20, 1/50, 1/100 каби дозаларини
юбориш орқали бажарилади. Препаратни 4 ой давомида ҳар куни
хайвон организмига юборилади. Тажриба давомида хайвонларнинг
ташқи кўриниши, хулқига эътибор қаратилади, вазни динамикада,
яъни ҳар ойда бир марта текширилади, кенг доирадаги интеграл
кўрсаткичлар (вазни, қоннинг умумий анализи, турли биокимёвий ва
функционал кўрсаткичлар), зарурият туғилса, махсус кўрсаткичлар
(мас., иммун системаси ҳолатини белгиловчи кўрсаткичлар,
хужайралардаги генетик аппаратнинг бузилиши, эмбриотоксик ёки
канцерогенли, аллергенли таъсирлар) текширилади. Тажриба якунида
ўрганилган ёки юборилган қайси доза ёки концентрация хайвонлар
организмида камроқ (бўсаға) ўзгаришларини чақириши мумкинлиги
аниқланади. Шунинг ўзи Lim
chr
,бўлади.
•
Lim
chr
асосида РЭК хисоблаб топилади. Бунда хайвон организмига
нисбатан одам организми анча сезгир эканлигини хисобга олинади,
шунинг учун хисоблаш формуласига албатта захира коэффициенти
(ЗК) киритилади. Бу коэффициентнинг қиймати модданинг
захарлилик параметрларига, унинг махсус таъсир кўрсатиш
мумкинлигига ва б.қ. га боғлиқдир. Захира коэффициенти махсус
жадвал бўйича хисобланади. Одатда бу модданинг хамма
хусусиятларини хисобга олган ҳолда Lim
chr
га нисбатан 5-10 марта
камайтирилиб, махсус таъсир хусусияти аниқланганда 100
мартагача камайтирилиб олиниши мумкин.
РЭК хисоблашда у қайси муҳит учун эканлиги хисобга олинади.
Масалан, сув учун РЭК ни хисоблашда, бизнинг регион учун
организмнинг кунлик сувга бўлган эҳтиёжи кунига 4 л ташкил этса, сув
орқали организмга тушадиган шу модданинг миқдори заҳира
коэффицентини ҳисобга олганда, Lim
chr
дан ошмаслиги керак. Бундай
ҳисоблашнинг соддалаштирилган схемаси қуйидаги мисолда намойиш
этилиши мумкин.
Сув учун РЭК ҳисоблаш мисоли: текширилувчи препарат ўртача ҳавфли
моддалар
гуруҳига киради, кумулятивлик хусусияти жуда паст, махсус таъсир
хусусиятига
эга
эмас
(ЗК
=10).
Сурункали
таъсир
бўсағаси
хайвонларнинг 1 кг вазнига 1 мг ни ташкил этади (1мг/кг). Демак, 70 кг
вазнли одам организми учун кунлик ҳавфсиз доза қуйидагича бўлади:
(1
х 70) : 10 = 7 мг.
Модданинг бундай миқдори 4 литр сувда бўлиши мумкин, яъни сув
учун РЭК
7
мг : 4 = 1,75 мг/л ни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |