“ ТАСДИҚЛАЙМАН”
_________ 14-мактаб
директори Қ.Тўхтаева.
Музработ тумани 14- умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган ҳуқуқий-профилактик умумий йиғилишнинг
БАЁН №- Наврўз МФЙ.
Раислик қилувчи: ҚТўхтаева.
Котиб : Т.Эштўраев.
Қатнашганлар: Мактабнинг 8-9-10-11- синф ўқувчилари 190 нафар ва синф раҳбарлари .
Иштирок этди: 1. Ш.Умархонов туман прокурори ёрдамчиси.
2.С.Мўминов-“Наврўз”МФЙ участка нозири
УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИДА:
1. Гиёҳвандлик-аср вабоси.
2. Мактаб ўқувчиларининг тартиб-интизоми ва давомат масаласи ҳақида.
________________________________________________________________________________________
Қ.Тўхтаева. Т.Эштўраев Б.Яхшибоев.
Умумий йиғилишни 14- мактаб директори Қ.Тўхтаева очиб,кун тартибидаги масалалар билан таништириб ўтди ва уларнинг бугунги кундаги долзарблиги ҳақида йиғилиш иштирокчиларига маълумот берди.
Сўзга чиққан мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Т.Эштўраев гиёҳвандлик аср вабоси эканлиги,бу иллатга қарши курашиш мақсадида мактабда ўтилаётган саломатлик дарсларининг аҳамияти ҳақида,ўтказилаётган ҳуқуқий-профилактик йиғилишлар ва тадбирлар ҳақида тўҳталиб ўтди. Нотиқ ўз сўзида гиёҳванд асли наша, қорадори, кўкнори, героин ва шу каби наркотикларни истеъмол қилишга одатланган инсонлар эканлиги, бундай одамларни ўз номи билан эмас, балки, банги , нашаванд,кўкнори деб аташлари, ўз даврида таниқли сайёҳ Христофор Колумб Марказий Америкадан Европага бир нотаниш ўсимликнинг баргини олиб келтириб, унинг баргини туйиб, найча орқали чекишни ўргатганлиги ҳақида тушунтириб берди.
Мактабда Ўзбекистон Республикасининг бу дарду –бедавога қарши юзлаб қарорлари, Қонунлари ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинган.
Мактабда ҳар йили 26 июнь ва 1 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси томонидан қабул қилинган “Гиёҳвандлик воситалари ва психотропик моддалар тўғрисида”ги Қонуни ва қонуности ҳужжатлари асосида тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.
Йиғилишда сўзга чиққан “Наврўз”МФЙ участка нозири С.Мўминов йиғилиш иштирокчиларига наша, қорадори, кўкнори, героин ва шу каби наркотикларнинг инсон саломатлигига қанчалик салбий таъсир кўрсатиши ва бунинг оқибатида ногирон болаларнинг туғилиши,бундай иллатларга қарши аёвсиз курашиш ва огоҳ бўлишлик ҳақида маъруза қилди.
Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича ҳам С.Мўминов ўқувчиларга тушунча бериб, ўқувчиларнинг тартиб интизоми ва давоматига барча бирдек масъуллиги, дарсларга узлуксиз қатнашмаган ўқувчилар ота-оналарига маъмурий жазо тайинлиги тўғрисида огоҳлантирди.
У МУ М И Й Й И Ғ И Л И Ш Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1.Ўқитувчилар ва ўқувчилар, ота-оналар ҳуқуқ-тартибот идоралари билан, маҳаллалар жамоатчилиги билан биргаликда жамиятимиздаги шу каби иллатларга қарши қаратилган туркум ҳуқуқий – профилактик тадбирларни кенг ва мазмунли равишда ўтказиб боришга эътибор кучайтирилсин.
2. Гиёҳванд моддалар деб тахмин қилинган номаълум ўсимликлар ёки гиёхванд инсонлар тўғрисида ИИБ ходимларига ёки маҳаллаларга зудлик билан хабар берилсин.
3.Ўқувчиларнинг тартиб-интизоми ва давоматини яҳшилаш чора-тадбирлари белгилансин ва бу борада мактаб,ички ишлар,ота-оналар ҳамкорлиги кучайтирилсин.
Йиғилиш котиби: Т.Эштўраев.
Do'stlaringiz bilan baham: |