“ пул ва банклар



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

 
-
Банк карталари.
 
Буларга биз юқорида кўриб ўтган тўлов воситалари 
бўлган, банклар томонидан эмиссия қилинадиган пластик карточкалар 
киради. Биз ушбу магистрлик диссертациясида айнан банк карталари ҳақида 
сўз юритамиз.
 
Банк пластик карточкаси - бу персоналлаштирилган тўлов воситаси 
бўлиб, у фойдаланувчига товар ва хизматларга нақд пульсиз ҳақ тўлаш, 
банкомат ва банк бўлимларидан нақд пул олиш имкониятини беради. 
Ҳисоб-китобларни амалга ошириш имокниятига кўра пластик карталар 
дебет ва кредит карталарга бўлинади: 
-
Кредит карточкалар. Бунда фойдаланувчилар товар ва хизматларни 
кредитга олишда ва касса қарзини олишда кредит линиясидан 
фойдаланишади. ЯЪни товар харид қилаётганда мижознинг ҳисобрақамидаги 
пул маблағи этмаса, банк унга маълум лимит доирасида кредит беради. 
Кредит маълум муддат мобайнида сўндирилиши керак. Кредитни мижоз 
карта ҳисобварағи очиш чоғида қўйган суғурта депозитидан ёки карточка 
эгаси нақд пул қўйган ёки пул ўтказган ҳисобварақдан пул ўтказиб 
сўндириши мумкин. 
-
Дебетли карточкалар. Бунда фойдаланувчилар банкоматлардан нақд 
пул олиш ва электрон терминалдан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш 
орқали товарларга ва хизматларга ҳақ тўлаши мумкин. Бунда 
фойдаланувчининг банкдаги ҳисобварағидан маблағ ҳисобдан чиқарилади. 
Дебет карталар бўйича агар фойдаланувчининг ҳисобварағида маблағ 
мавжуд бўлмаса, бу пластик карточкалар бўйича муомалалар амалга 
оширилмайди. Кредит карточкалардан дебет карталарнинг афзаллиги бир 
тўлов бўйича чекланишларнинг йўқлиги ҳисобланади. 
Фойдаланиш ҳарактерига кўра карточкалар шахсий, оилавий ва 
корпоратив турларга бўлинади. Уларнинг ҳар бирига изоҳ берамиз: 
-
Шахсий карточка - бу банкнинг алоҳида мижозига берилади. Бундай 
карточкалар «стандарт» ёки «Олтин» бўлиши мумкин. Бу карточкалар юқори 
52
“Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида” ги 2465-сонли Низом.
2013 йил 3 июнь. 


кредитга лаёқатли мижозларга берилади. Бунда фойдаланувчилар кўп 
имтиёзларга эга бўлади. 
-
Оилавий карточка - бу карточкалар ҳисобварақ бўйича жавобгарликни 
ўз зиммасига олган оиланинг бир аъзосига берилади. 
-
Корпоратив карточка – ташкилот ва корхоналарга берилади. 
Корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда нақд пульсиз шаклда 
тўлаш учун сарф қилинаётган пул маблағлари корпоратив банк картасининг 
сақловчисига ҳисобдорлик шарти билан бериладиган, қатъий тарзда 
белгиланган мақсадларга ишлатиладиган маблағлар бўлиб ҳисобланади. 
Бундан ташқари, магнит ва смарт карточкалар фарқланади. Магнитли 
карточкага унинг эгаси тўғрисидаги маълумотлар ва товар ёки хизматга ҳақ 
тўлаш учун зарур миқдордаги пулни ҳисобдан чиқариш учун қайси банкка 
мурожаат қилиш тўғрисидаги ахборот ёзилади. Бундай карточкада карточка 
счётидаги пул миқдори тўғрисидаги ахборот бўлмайди. Смарт-карточкада 
мижоз, эмитент-банк тўғрисидаги шифрланган маълумот, пул ўтказиш ва 
ҳисобдан чиқаришга оид шахсий код, унингдек ўтказилган пул мблағлари 
тўғрисидаги ахборот сақланади. Сохта микропроцессор карточкасини амалда 
ясаб бўлмайди. Чипда сақланаётган ахборотдан ҳар қандай рухсатсиз 
фойдаланиш чипнинг блокировка қилинишига ва бузилишига олиб келади. 
Сўнгги вақтда тўлов воситаси сифатида айнан смарт-карталардан 
фойдаланиш анчагина кўпайгани кузатилмоқда. 
Карточкаларни яна уларга идентификация ахборотини эгасининг исми, 
карточка рақами, унинг амал қилиш муддати ва шу кабиларни киритиш 
усули бўйича фарқлаш мумкин. У эмбоссерлаш усули билан киритилиши 
мумкин: махсус аппарат (эмбоссер) маълумотларни бўртма харфлар билан 
босиб ёзади. Бундай карточка эмбоссерланган карточка дейилади. Баъзан 
идентификацияловчи ахборот куйдириб ёзилади ва одатда, бундай карточка 
фақат электрон фойдаланишга мўлжалланган бўлади. 
Микропроцессорли пластик карточкаларнинг энг муҳим хусусияти 
шундан иборатки, улар турли хилдаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга 
оширишда фойдаланадиган маълум ахборотлар тўпламини ўзида сақлаши 
мумкин.
Шундай қилиб, ҳар бир турдаги карточканинг ўзига хос хусусияти 
бўлиб, улар пайдо бўлгандан бошлаб то ҳозирги кунгача мукаммалашиб 
бормоқда. 
Бугунги кунда дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакати ўз тўлов тизимида 
пластик карточкалардан фойдаланиши тўлов карталари банк тизимидаги 
технологик революсиянинг энг муҳим элементларидан эканини кўрсатади. 
Айнан пластик карточкалар кўп ҳолларда электрон банк тизимининг ҳал 
қилувчи элементи сифатида чиқмоқда. 
Жаҳон банк тизими амалиётида пластик карточкалар фойданинг асосий 
манбааси ҳисобланади. Айрим маълумотларга кўра, АҚШда жами банк 
кредитларининг 6 фоизигина кредит карталар орқали берилади. Шу билан 
бир қаторда бу банклар фойдаларининг 10 фоизини айнан кредит карталарга 
хизмат қилишдан оладилар. 
Тўлов картасининг ўзи бу пластик бўлаги, холос. Унинг амал қилиши 
учун маълумотларнинг тез, ишончли, ва хафвсиз алмашинишини 
таъминлайдиган турли ахборот технологиялари комплекси зарур. Шунингдек 
ушбу технологияларни бошқариб ва назорат қилиб турувчи субъектлар, улар 


фаолиятини тартибга солувчи қонуний-ҳуқуқий асослар керак бўлади. 
Буларнинг барчаси пластик карточкалар орқали амалга ошириладиган ҳисоб-
китоблар тизимини ташкил этади. Тўловларни қандай алгоритмда амалга 
оширилиши эса ҳисоб-китоблар механизмини белгилайди. 
Пластик карточкаларнинг турлари, амал қилиш сегменти (локал ёки 
халқаро), мижозларнинг хусусиятлари ва бошқа омилларга қараб ҳисоб-
китоблар механизми турлича бўлиши мумукин. Буни ҳар бир тўлов тизими 
мустақил белгилайди. 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish