“ пул ва банклар



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

Натурал пуллар 
Жамиятнинг дастлабки даврларида тўлов воситаси сифатида 
фойдаланилган пуллар буюм ёки натурал кўринишида бўлган. Натурал 
пуллар – бу реал кўринишга эга бўлган товарлардир, ушбу пулларнинг 
қиймати товарнинг ўзида акс эттирилган бўлиб, уларнинг сотиб олиш 
қобилияти товарлар қиймати билан ифодаланган. Маълум бир товарнинг пул 
ўрнида фойдаланишда унинг истеъмол қиймати муҳим аҳамият касб этган.
Натурал шаклдаги пулларни учта гуруҳга ажратган ҳолда таснифлаш 
мумкин.
1.
Ҳайвонлар шаклида. Ушбу пул таркибига тирик ҳайвонлар ва 
улардан тайёрланган буюмлар киради. Масалан, қўй, буқа, жун, суяк ва 
бошқалар. 


2.
Буюм шаклида. Бу шаклдаги пуллар таркибига фойдали қазилмалар 
ва металлар ҳамда улардан ясалган меҳнат қуролларини келтириш мумкин. 
Масалан, қимматбаҳо тошлар ва металлар, туз ва бошқалар.
3.
Ўсимлик шаклида. Буларнинг таркибига турли ўсимликлар ва 
уларнинг мевалари киради. Масалан, буғдой, мевалар, тамаки ва бошқалар. 
Натурал пулларнинг пайдо бўлиши ва улардан фойдаланиш тарихи жуда 
чуқур ва қизиқарлидир. Одамлар дастлаб ёввойи ҳолда яшаган даврда барча 
кишилар топгани ўртада бўлган, биргаликда истеъмол қилган, кейинчалик 
бир уруғга мансуб кишилар қабила – қабила бўлиб яшай бошлаган. Қабила 
ичида одамлар бир – бирига ёрдам бериши, озиқ – овқатларни баҳам кўриши 
керак бўлган. Бу беғараз тартибда амалга оширилиб, бунинг ўрнига улар бир 
– биридан ҳеч нарса умид қилмаган, ҳамма нарса ўртада бўлган.
Кейинчалик ибтидоий уруғчликнинг ривожланиши натижасида турли 
қабила қатламлари вужудга келган. Вақти – вақти билан улар ўртасида 
даҳшатли қонли тўқнашувлар бўлиб турган. Ушбу тўқнашувлар натижасида 
бир қабила иккинчиси устидан ғалаба қозонгандан кейин, уларнинг барча 
нарсаларини талон тарож қилган. Шу боис, айрим қабилалар тинчликни 
сақлаш мақсадида кучли қабилаларга нарсалар, асосан истеъмол қилинадиган 
нарсаларни берган. Айнан шу жараён ҳам кишилар ўртасида бир томонлама 
айирбошалаш муносабатларини вужудга келишининг асосий сабабларидан 
бири ҳисобланади. 
Тош асри даврида кишилар эрларни ўзлаштириб экин эка бошлаган, 
кейинчалик деҳқончиликдан чорвачилик ажралиб чиққан. Дастлаб яратилган 
нарсалар барчаси бир йўла истеъмол қилинган бўлса, энди маълум миқдорда 
захиралар қилина бошлаган. Захира қилиндими, у эрда ортиқчалик вужудга 
келган. Ортиқча нарсалар эса унга эгалик қилувчи томонидан эркин равишда 
тасарруф қилинган. Бунинг натижасида айирбошлаш жараёни жонлана 
бошлаган. Шунингдек, кейинчалик ҳунармандчилик вужудга келган, 
буларнинг барчаси кишилар ўртасидаги бир томонлама айирбошлашдан икки 
томонлама айирбошлаш заруриятини келтириб чиқарган.
Одамлар ўртасида дастлаб айирбошлаш воситаси сифатида жуда кенг 
тарқалгани меҳнат қуроллари ҳисобланади, 1 – расмга қаранг. Меҳнат 
қуролларига деҳқонда, чорвадорда ёки ҳунармандда жуда катта эҳтиёж 
мавжуд бўлиб, улар ўз маҳсулотларини иложи борича меҳнат қуролларига 
айирбошлашга интилар эди. Меҳнат қуроллари энг қадимий товар – пуллар 
ҳисобланади.
Масалан, тош асрида Эвропада энг кўп тарқарлган айирбошлаш 
воситаси кремнивиэ болталар ҳисобланган. Манбаларга кўра улар жуда 
йирик бўлиб, айримларини оғирлиги 40 кгни ташкил этган. Эвропада 
кремнивиэ болталар жуда кенг тарқалган бўлиб, унга эга бўлган кишилар 
жуда бой ва мавқиэ юқори ҳисобланган
32

32
Деньги мира. Ред.группа: О.Елисеева, Т.Евсеева и др. –М.: Мир энциклопедий Аванта+, Астрель, 
2009. – 184 с.: ил. –(Самые красивые и знаменитые). –С. 14. 


Агар Эвропада болта жуда кенг тарқалган тўлов воситаси ҳисобланса, 
Руссияда истеъмол моллари айирбошлаш воситаси сифатида жуда кенг 
тарқалган. Масалан, истеъмол товарлар ичида буқалар асосий тўлов воситаси 
сифатида тан олинган. Барча нарсанинг қиймати, ҳатто эрлар ҳам буқалар 
билан ўлчанган.
Манбаларга кўра, Хитойнинг Хуанхе провинциясида одамлар 
чорвачилик билан шуғуллангани боис, бундан 4 минг йил олдин Хитойда 
натурал пуллар сифатида буқалар, майда тўлов воситаси сифатида қўйлар 
хизмат қилган. Деҳқончиликнинг ривожланиши натижасида буғдой ўлчов 
бирилиги воситасида фойдаланилган. Буғдойни узоқ сақлаш имконияти 
бўлмаганлиги, у маълум муддат ўтгандан сўнг бузилиши мумкинлиги учун 
каураларнинг чиғоноқлари, тош болта ва шу каби бошқа нарсалардан пул 
воситасида фойдаланилган, 2 – расмга қаранг. 
Қадимда натурал пуллар турли кўринишда бўлиб, (2 – расмга қаранг) 
улардан тўлов воситаси сифатида фойдаланишга қатор омиллар таъсир 
қилган. Хусусан: 
– одамларнинг кунлик эҳтиёжи учун жуда зарур бўлган буюмлар; 
– мамлакатнинг табиий иқлими ва географик жойлашуви; 
– камёб буюмлар ва уларни этиштиришнинг мураккаблик даражаси; 
– узоқроқ муддат давомида сақлаш имкониятининг мавжудлиги. 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish