“ пул ва банклар


Халқаро молия корпорацияси (ХМК) билан ҳамкорлик



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet261/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

Халқаро молия корпорацияси (ХМК) билан ҳамкорлик 
Халқаро молия корпорацияси ўз фаолиятини Жаҳон банкининг 
мамлакатдаги стратегиясига мувофиқ тарзда амалга ошириб келмоқда ва 
эътиборини асосан хусусий сектордаги лойиҳаларга қаратмоқда. 
ХМК 1996 йилдан бошлаб Ўзбекистонга хусусий ишлаб чиқариш ва 
молия секторини қўллаб-қувватлаш мақсадида 23 инвестицион ва бир қатор 
консультатив лойиҳаларга жами қиймати 130 млн. АҚШ долларига тенг 
бўлган кредитлар ажратди. Ушбу лойиҳалар бўйича қарзни қайтарилиши 80,7 
млн. долларга тенг. 
Ҳозирги пайтда инвестицион портфели 38,5 млн. долларга тенг 
лойиҳалар амалга оширилиш босқичида турибди. 
ХМКнинг инвестицион фаолияти «Ўзбек лизинг» лизинг компанияси ва 
«Ҳамкорбанк» тижорат банкининг акцияларига маблағлар сарфлаш, «Асака 
банк» ва «Ҳамкорбанк» тижорат банклари орқали кичик бизнесни 
молиялаштиришга кредитлар ажратишдан таркиб топган. 
Мамлакатга кўмаклашиш стратегияси (МКС) қабул қилингандан буён 
ХМК инвестицияларининг қарийб 70 фоизи савдони молиялаштириш 
секторида амалга оширилди. Улар орасида Ўзбекистон Республикаси банк 
тизими ва кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун 
ажратган кредитлари энг муҳимдир. 
Инвестицион лойиҳалардан ташқари, ХМК 2009 йилдан буён мамлакат 
иқтисодиётининг асосий тармоқларида бир қанча консультатив лойиҳаларни 
амалга ошириб, инвестициялардан оқилона фойдаланиш бўйича техник 
кўмак бериб келмоқда. 2012-2015 йилларга мўлжалланган стратегияга 
мувофиқ молия ва солиқ инфратузилмасини, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни 
сақлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, сайёҳлик ва давлат 
бошқаруви соҳаларини ривожлантиришга ёъналтирилган консультатив 
лойиҳалар амалга оширилди. 
ХМК 2009 йилда Швейцария ҳукумати билан биргаликда Марказий 
Осиё (Қирғизстон, Тожикистон ва Ўзбекистон) ва Озарбайжонда молиявий 
инфтратузилмани мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳани (АCАФИ) амалга 
ошира бошлади. Лойиҳа давомида кредит ахбороти алмашинувининг 
самарали тизимини яратиш, профессионал таълимни жорий қилиш ва 
таваккалчиликни бошқариш соҳасида молия институтлари ходимларини 
сертификатлаш кўзда тутилган. 
Лойиҳада асосан кредит ахбороти алмашинуви тизимининг меъёрий-
ҳуқуқий базасини такомиллаштириш кўзда тутилган эди, натижада кредит 
ахборотлари алмашинуви бўйича жаҳон тажрибаларига мувофиқ Ўзбекистон 
Республикасининг «Кредит ахбороти алмашинуви» тўғрисидаги Қонуни ва 
бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатлари қабул қилинди. 


Қонун қабул қилиниши билан 2012 йил март ойида Ўзбекистон Банклар 
Ассоциацияси 30 тижорат банки билан биргаликда устав капитали 673 минг 
долларга тенг бўлган Кредит бюросини таъсис этди. 
АCАФИ лойиҳаси 2012 йилдан буён таъминотли битимлар 
операцияларини ислоҳ қилиш вазифалари доирасида Ўзбекистон 
Республикасининг «Гаров реэстри тўғрисида»ги Қонунини ишлаб чиқиш ва 
молия 
институтларининг 
таъминотли 
битимлар 
операциялари 
инструментларидан фойдаланиш салоҳиятини кучайтиришда ёрдам берди. Бу 
иш Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Жаҳон банкининг гуруҳига 
Ўзбекистонда инвестицион муҳитни янада яхшилаш ва мамлакатнинг 
Бизнесни юритиш (Доинг Бусинесс) ҳисоботидаги рейтингини ошириш 
талабига биноан олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг «Гаров 
реэстри тўғрисида»ги Қонуни 2014 йил 1 июлдан кучга киритилди. 
Лойиҳа таълим соҳасидаги маҳаллий ҳамкорлар ёрдами ва 
Таваккалчиликларни бошқариш халқаро профессионаллар ассоциацияси 
(ГАРП) билан тузилган битимга асосан Таваккалчиликларни бошқариш 
дастурини ўз ичига олган. Таваккалчиликларни сертификациялаш дастури 
банк тизими ходимларининг таваккалчиликларни бошқариш борасидаги 
билим ва кўникмаларини такомиллаштиришга ёъналтирилган. 
ХМК 
фермерлар 
учун 
хусусий 
молиявий 
маҳсулотларни 
ривожлантириш агро-молиялаштириш лойиҳаси доирасида корпоратив 
бошқарувни яхшилаш ва ривожлантириш бўйича «Ҳамкорбанк»ка 
консалтинг хизматлари кўрсатди. ЭЪтиборли жиҳати шундаки, банкнинг 
агро-кредитлаш портфели 2013 йил сентябр ойидан 2014 йилнинг декабрь 
ойига қадар 400 минг доллардан 15 млн. долларга ўсди. 
2009 йили ХМК соғлиқни сақлаш соҳасидаги давлат-хусусий 
ҳамкорлиги лойиҳаси доирасида консалтинг хизмат кўрсатишни маъқуллади. 
Хусусан, ХМК Ўзбекистонда тиббий диагностика марказларини лойиҳалаш, 
қуриш, молиялаш, жиҳозлаш ва бошқариш учун инвесторларни жалб 
қилишга ёрдам берди. 
Шунингдек, ХМК 2012 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Давлат 
Солиқ Қўмитаси билан аудитнинг таваккалчиликларга асосланган ахборот-
технологик эчимларини амалга ошириш ва ривожлантириш лойиҳаси бўйича 
ҳамкорлик қилиб келмоқда. ДСҚ солиқларни пасайтириш таввакалчилигини 
ёки қаллобликларни аниқлаш учун аудитнинг таваккалчиликларга асосланган 
тизимидан фойдаланиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида, кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорлик субъектлари учун солиқ расмиятчилигини 
соддалаштирди. 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish