“ пул ва банклар



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

“ҳамма нарса мижоз учун”
деган 
тамойилга асосланган бўлиши керак. Бу тамойил банк мижоз учун 
тўлалигича жавоб бериш зарурлигини билдиради, унинг даромадини 
таъминлайди. Мижозлар томонидан қараганда банк ҳар доим шерик 
ташкилот ҳисобланади. Шериклик муносабатлари икки томоннинг ўзаро 
қизиқишларига ва розиликларига асосланган ҳолда амалга оширилиши 
лозимлиги туфайли банк мижозлар манфаатини таъминлашни биринчи 
ўринга қўйиши лозим. 
Тижорат банклари фаолиятининг кейинги тамойили бу банклар 
кўрсатадиган хизматлар ва операцияларнинг 
универсаллашуви
ва 
диверсификацияси
бўлиб, банклар фаолиятининг турли тармоқ ва 
соҳаларни қамраб олишини кам рисклилик асосида юқори даромад олишга 
ёъналтирилган бўлиши лозим. 
Банклар қайси мулк шаклига асосланганлигидан қатъий назар уларнинг 
фаолияти юқоридаги тамойилларга асосланади. 
Олдинги параграфда таъкидланганидек банклар акциядор жамият каби 
очиқ турдаги ёки ёпиқ турдаги акциядор банклар бўлиши мумкин. 
Акциядорлар сафига кириш акцияларни сотиб олиш ёъли билан амалга 
оширилади. Ҳуқуқий ва жисмоний шахслар банкларнинг акциядорларини 
сотиб олиши ва акциядорлар бўлиши мумкин. 
Баъзи тижорат банклари пайлар (бадаллар) ҳисобидан ташкил қилиниши 
мумкин. Бу турдаги банкларнинг қатнашчилари ҳам ҳуқуқий ва жисмоний 
шахслар бўлиши мумкин. 
Хусусий банклар-жисмоний шахсларнинг пул маблағлари ҳисобидан 
ташкил қилинган банклар ҳисобланади. 
Бажарадиган операцияларига қараб тижорат банклари универсал ва 
махсус банкларга бўлинади. 
“Hamma narsa 
mijoz uchun”
 


Универсал банклар хилма-хил операциялар бажариш, ҳар хил хизматлар 
амалга ошириш хусусиятига эга бўлади. Махсус банклар маълум 
ёъналишларга хизмат кўрсатиб, ўз фаолиятини шу ёъналишларда ютуқларга, 
самарадорликка эришишга бағишлайди. Бундай банкларга тармоқларга 
хизмат кўрсатувчи банклар, экспорт-импорт операцияларини олиб борувчи 
банклар, инвестиция банклари, ипотека-замин банкларини киритиш мумкин. 
Жойлашиш белгисига қараб тижорат банклар: халқаро, республика, 
минтақавий, вилоят банкларига бўлиниши мумкин. 
Тармоқларга хизмат кўрсатишга қараб: саноат, қурилиш, қишлоқ 
хўжалик, савдо ва бошқа банкларга бўлиниши мумкин. 
Бозор 
иқтисодиёти 
шароитида 
банкларнинг 
роли, 
уларнинг 
иқтисодиётга таъсири ўсиб бормоқда. Кредит муассислари, аҳоли, корхона, 
ташкилотлар, компанияларнинг бўш пул маблағларини йиғиш ва 
жойлаштиришдан 
ташқари, 
корхоналарнинг 
хўжалик 
фаолиятини 
такомиллаштиришга ёрдам беради ва корхоналар фаолиятини кўзатиб 
бориши мумкин. Банклар ва унинг кредити ёрдамида мавжуд капитал 
тармоқлар ўртасида, ишлаб чиқариш ва муомала соҳаси ўртасида 
тақсимланади ва қайта тақсимланади. Саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги 
соҳасида қўшимча инвестицияга бўлган талабларни молиялаштириб, банклар 
халқ хўжалигида прогрессив ютуқларга эришишни таъминлаши мумкин. 
Тижорат банкларининг иқтисодий роли унинг фаолият доирасининг кенг 
бўлишига олиб келади. Бу сабабли тижорат банклари қуйидаги 
функцияларни бажаради: 
-вақтинча бўш турган пул маблағларни йиғиш ва уларни капиталга 
айлантириш; 
-корхона, ташкилотлар ва аҳолини кредитлаш; 
-иқтисодиётда ҳисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш; 
-молия-валюта бозорида фаолият кўрсатиш; 
-иқтисодий-молиявий ахборотлар бериш ва маслаҳат хизматларини 
кўрсатиш ва бошқалар. 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish