Давлат бошқарув идорасининг метрологик хизмати – мазкур вазирлик (маҳкама) доирасида ўлчашлар бирлилигини таъминлаш ишларини бажарувчи ва метрологик назорат ҳамда текширувини амалга оширувчи метрологик хизмат.
Юридик шахс метрологик хизмати – мазкур муассаса (ташкилот) да ўлчашлар бирлилигини таъминлаш ишларини бажарувчи ва метрологик текширув ҳамда назоратини амалга оширувчи метрологик хизмат.
Метрология бўйича миллий идора –давлатда ўлчашлар бирлилигини таъминлаш ишларига раҳбарликни бажаришга ваколатли давлат бошқарув идораси.
Метрологик текширув – ўлчаш жараёни элементларини меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлашни ўз ичига олган ваколатли идоралар ва шахслар фаолияти.
Метрологик назорат – ўлчаш жараёни элементларининг ҳолати, ишлатилиши ва ўрнатилган тартибда метрологик қоидалар амалга оширилганлигини баҳолаш учун ваколатли идоралар ва шахслар фаолияти.
Ўлчаш воситаларини текширувдан ўтказиш – ўлчаш воситаларининг белгилаб қўйилган техникавий талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадида давлат метрология хизмати идоралари (ваколат берилган бошқа идоралар, ташкилотлар) томонидан бажариладиган амаллар мажмуи.
Ўлчаш воситаларини калибрлаш – метрологик жиҳатларнинг ҳақиқий қийматларини ва ўлчаш бирликларининг қўллашга яроқлилигини аниқлаш ҳамда тасдиқлаш мақсадида калибрлаш лабораторияси бажарадиган амаллар мажмуи.
Ўлчаш воситаларини ишлаб чиқиш, яратиш (таъмирлаш, сотиш, ижарага бериш) учун лицензия - давлат метрология хизмати томонидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган, мазкур фаолият турлари билан шуғулланиш хуқуқини гувоҳлантирувчи ҳужжат.
Такрорлаш учун саволлар.
Метрология деб нимага айтилади?
Эталон деб нимага айтилади ва унинг қандай турлари мавжуд?
Маъруза №4.Катталиклар, уларнинг ўлчамлилиги, бирликлар, халкаро бирликлари тизими. Бирликлар ва ўлчамларини белгилаш ва ёзиш коидалари, катталик бирликларни хосил килиш, кайта тиклаш ва уларнинг ўлчамларини узатиш.