5. Маҳсулот сифати деганда нима тушунилади? унинг вазифасига биноан муайян эҳтиёжларни қаноатлантиришга яроқлилигини белгилайдиган хоссалар мажмуаси тушунилади.
6. Маҳсулот белгиси деганда нима тушунилади? маҳсулотнинг ҳар қандай хоссалари ва ҳолатларининг миқдорий ва сифат тавсифлари.
7. Маҳсулотнинг хавфсизлиги бу? унинг мураккаб хоссаси бўлиб, инсон учун зарарли таъсир этиш миқдорини белгилайдиган кўрсаткичидир.
8. Маҳсулот бозори деганда нима тушунилади? Маҳсулот сотилишида эҳтиёж ва таклиф орасидаги ўзаро мувофиқлаштириш шароитларидаги тизим тушунилади.
9. Сифат ҳалқаси деб аталувчи тушунча нима? маҳсулотнинг бутун ҳаётий даврини ўз ичига олувчи (тўлиқ) мужассамлашган фаолиятдир.
10. Маҳсулот сифатига таъсир этувчи омилларнинг тоифалари: техникавий, иқтисодий, ташкилий, ижтимоий.
11. Э. Деминг мутахассисининг сифат тизим модели нимадан иборат? лойхалаш тайерлаш сотиш тадкик тахлили.
Амалиёт № 9: Маҳсулот ҳакидаги маълумотларни стандартлаштириш ва кодлаш.
1. Сифатни назорат қилиш Европа ташкилоти кайси? ЕОКК (Сифат бўйича Европа ташкилоти).
2. Эксперт – аудитор деб кимга айтилади? сертификатлаштириш сохасида муассаса ва корхоналар фаолиятини баҳолаш ва назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлган аттестатланган шахсга.
3. Эксперт – аудитор қуйидаги вазифаларни бажаради: Маҳсулот, жараён, хизматларни, сифат тизимларини ва ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш; Сертификатлаштирилган маҳсулот, жараён ва хизматларнинг тавсифларини ҳамда сертификатлаштирилган сифат тизимларини ва ишлаб чиқаришнинг турғунлигини назорат қилиш; Сертификатлаштириш бўйича аккредитлаш идоралари, синов лабораторияларини (марказларини) ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш, Сертификатлаштиришда тавсиялар бериш.
4. Маҳсулотни сертификатлаштириш бўйича эксперт-аудиторлар қуйидаги масалалар бўйича билимга эга бўлишига керак:
Сертификатлаштирилувчи маҳсулотнинг техникавий тавсифлари, ўлчанувчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш усуллари (ўлчаш ва назорат); Сертификатлаштирувчи маҳсулотнинг хоссалари, унинг конструкциялари ишлаб чиқариш технологияси, бирикма ва материаллар; Маҳсулотни сертификатлаштиришнинг асосий қонун - қоидалари, тартиблари;Аниқ синовлар ва уларнинг хиллари; Синов ва ўлчаш натижаларни қайта ишлаш, синовлар натижаларни таҳлил қилиш, уларнинг аниқлилигини ва ҳаққонийлигини баҳолаш усуллари; Мустаҳкамлик, сифат даражаси, пишиклик, ишлатишдаги тавсифларини тахлил қилиш, талабларни рад қилиш ва бузилганлигини аниқлаш; Синов ва ўлчаш ускуналари, уларни аттестатлаш, метрологик таъминланиши; Ишлаб чиқариш технологияси, технологик имкониятлар ва жиҳозланишда ишлаш хусусиятлари ва воситалари; Маҳсулотни ўраш ва жойлаштириш, белгилаш, сақлаш, етказиб бериш ва техникавий хизматга бўлган талаблар.
Do'stlaringiz bilan baham: |