А .Т.
А бса ла мов
МАРКАЗИЙ БАНК ФОИЗ СТАВКА КАНАЛИНИНГ
РЕАЛ БОЗОР ФОИЗ СТАВКАЛАРГА ТАЪСИРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
64
www.uzbridge.eyuf.uz
Хулоса қиладиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Марказий банк ининг очиқ
бозор сиёсатини олиб бориш механизми етарли даражада ривожланмаган. Аммо ушбу
механизмни ривожлантиришни бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнига қўйилган
яна бир
қадам
сифатида кўриш керак.
Марказий банкнинг олдида битта аниқ мақсад (таргет) бўлиши.
1995 йил 21 декабрдаги ЎРҚ
-154-I-
сонли “Ўзбекистон Республикасининг
Марказий банки тўғрисида”ги қонунга биноан Марказий банк бош мақсади миллий
валюта барқарорлигини таъминлаш ҳисобланади. Ушбу мақсадни икки томондан қараш
керак. Биринчидан Марказий банк мамлакат ички иқтисодиётидаги
инфляция
даражасини тартибга солиб туриш бўлса, иккинчидан миллий валютанинг хорижий
валютага нисбатан алмашинув курси барқарорлигини таъминлаш ҳисобланади.
Бизга маълумки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 1990 йилларда асосий
эътиборини мамлакатдаги гиперинфляцияни
бартараф этишга қаратган эди.
Мамлакатимизда инфляция даражаси 2003 йилгача 20% дан юқори
даражада
сақланган. 2003 йилда инфляция даражаси кескин пасайтирилиб 3,8 фоизга кейинги
2004 йили 3,7 фоиз бўлган. Бунинг натижасида Марказий банк иқтисодий климетни бир
оз бўлсада яхшилади ҳам. Аммо инфляциянинг кескин пасайтирилиши (2002 йилда
расмий маълумотга қараганда 21,6 фоиз бўлган) кўпгина
хорижий
валютада кредит
олган тижорат банклари ва фирмаларнинг аҳволини ёмонлаштирди.
Инфляция даражасининг пастлиги узоқ йиллар давомида сақланиб келинди.
Жумладан 2003 йилдан 2016 йилга қадар инфляция даражаси икки рақам билан
ифодаланмайдиган бўлди. Айтишимиз
мумкинки Марказий банк узоқ йиллар
давомида
мамлакатдаги инфляция даражасини эътибордан четда қолдиргани йўқ. 2017 йилдан
иқтисодиётни янада эркинлаштириш, давлат харажатларининг оширилиши ҳамда
алмашинув курсининг эркинлаштирилиши натижасида мамлакат иқт исодиётида
инфляция даражасига босимнинг ошишига олиб келинди. Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2017
йил
13
сентябрдаги
“Пул
-
кредит
сиёсатини янада
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-3272-
сонли Қарори айнан ушбу
инфляция даражасини пасайтириш ҳамда кўпгина ривожланган
давлатлар сингани
бизда ҳам Марказий банк олдида битта аниқ мақсад қўйиш учун яъни инфляцион
таргетлашга ўтиш йўлини белгилаб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: