Кириш
Пул –
кредит сиёсатининг трансмиссион механизми ўзига хос каналларга эга
бўлиб, улар орқали пул –
кредит сиёсатининг иқтисодиётга кўрсатадиган таъсир
импульслари узатилади. Трансмиссион механизм каналлари монетар сиёсат қарорлар
тўғрисидаги эълонлардан тортиб, пул –
кредит сиёсати ва иқтисодиёт реал секторининг
I
–
СОН
МАЙ, 2019 ЙИЛ
53
–
68
САҲИФАЛАР
“
UzBridge
” электрон журнали
А .Т. А бса ла мов
МАРКАЗИЙ БАНК ФОИЗ СТАВКА КАНАЛИНИНГ
РЕАЛ БОЗОР ФОИЗ СТАВКАЛАРГА ТАЪСИРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
54
www.uzbridge.eyuf.uz
бир бирига бўлган айрим ўзаро таъсир механизмларини ифодалайди. Трансмиссион
каналларнинг узатувчи механизмлари бир бири билан боғлиқ макроиқтисодий
ўзгарувчан кўрсаткичлардан иборат бўлиб, улар пул –
кредит сиёсатида содир
бўлаётган ўзгаришларни узатиш учун мўлжалланган. Шунингдек, улар миллий
иқтисодиётнинг ўзига хослигига, молиявий тизимга ва пул –
кредит орқали
мувофиқлаштиришни амалга ошириш методларига боғлиқдир. Шу ўринда қайд этиш
жоизки бозор иқтисодиётида мамлакат марказий банкининг пул
-
кредит сиёсати катта
аҳамиятга эга. Шу билан бирга Марказий банк пул
-
кредит сиёсати фоиз ставка
каналининг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирини, яъни трансмиссион механизм
ҳолатини
ўрганиш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид адабиётларнинг танқидий таҳлили
Трансмиссион механизмга
олимларнинг
ёндашувларидан
механизмнинг
иқтисодиётга таъсир этиш каналлари вужудга келади. Ушбу каналлар бир қанча бўлиб,
уларнинг моҳияти, таркиби
ва уларнинг ишлаши борасида иқтисодий адабиётларда
ягона фикр мавжуд эмас.
Пул
-
кредит сиёсати фоиз ставкаси канали моҳиятини биринчи бўлиб Дж.М.Кейнс
очиб берган. Шунга қарамай олимлар ушбу каналнинг моҳиятига турлича қарашган.
Жумладан Ирвенг Фишер (Irving Fisher, 1963) ва Уикселл Кнут (Wicksell Knut, 1950)
қисқа
муддатда трансмиссия фоиз ставкасининг ўзгариши натижасида таъсир этса,
аммо узоқ муддатда корхона ва аҳолининг балансидаги ўзгаришлар натижасида таъсир
этади деган фикрга келишган. Уларнинг фикрича пул массасининг ошиши дарҳол нарх
даражасини оширмасдан, балки аҳоли бойлигини оширади, ҳамда улар ўзларининг
балансларини мувофиқлаштириб кўпроқ истеъмол қилади. Бунинг натижасида узоқ
муддатда нарх ошишига олиб келади. Дж.Кейнс ҳам Ирвенг Фишер ва Уикселл
Кнутларнинг бойлик эффектини ўзининг илмий ишларида кўриб чиққан. Кейинчалик
Дж.Тобин (Tobin James 1978)
ҳамда
М.Фридман (
Friedman Milton, 1970)
фоиз ставка
канали билан нарх динамикаси ўртасида узоқ муддатда боғлиқлик мавжудлигини
таҳлил қилган. Уларнинг таъкидлашича фоиз ставка канали трансмиссион механизм
каналлари ичида энг муҳими бўлиб, унинг ўзгариши реал иқтисодиётга (товарлар
бозорига) таъсир этишга қараганда молия бозорига тезроқ таъсир этади.
Трансмиссион механизмнинг фоиз канали хусусида тарихда жуда кўп олимлар ўз
фикрларини билдириб ўтган. Уларга юқоридаги олимлар билан биргаликда Б.Бернанке
ва А.Блиндерлар (B.Bernanke, A.Blinder, 1992), Ж.Ротенберг ва М.Вудфордлар
(J.Rotenberg, M.Woodford, 1988), Дж.Тейлор (J.Taylor, 1995), Ф.Мишкин (Fre
deric S.
Mishkin, 1996), рус олимларидан С. Моисеев (Моисеев С.Р., 2002), Е. Леонтьева
(Леонтьева Е.А., 2013) С. Дробышевскийларни (Дробышевский С.М., ва бошқ.
2008)
ҳам
келтирсак бўлади. Ушбу олимларнинг изланишлари асосан номинал фоиз ставка
билан реал фоиз ставка ўртасида боғлиқликка ва фоиз ставканинг инфляцияга бўлган
таъсирига қаратилган.
С.Сабаровский ҳамда С.Веберларнинг шартли импулсь реакцияси функцияси
(conditional impulse response function) орқали трансмиссион механизмнинг фоиз
ставкаси канали детерминациясига баҳо беришга бағишланган илмий ишида улар
устунли VAR таҳлилида йиллик статистик кўрсаткичларнинг ўрнига ойлик статистик
кўрсаткичларни қўллаган. Бу орқали улар фоиз ставкаси каналининг иқтисодиётга
таъсирини баҳолашда узоқ муддатли таъсирини кўриш билан бир қаторда ушбу
каналнинг қисқа вақт оралиғида таъсир динамикасини ҳам кузатишган. Шу билан
бирга, ушбу таҳлил модели ҳар бир давлатда фоиз ставка каналининг иқтисодиётга
таъсир кўрсатиш йўлларини, ҳамда ҳар бир давлат хусусиятидан келиб чиқиб, олинган
натижаларни тақсимлаб ўрганиш мумкин. Олинган натижаларнинг тавсия беришига
кўра фоиз ставкаси фаолиятининг структуравий характеристикаси ўша давлатдаги
алмашинув курси эгилувчанлигига, регуляторларнинг сифатига, молия бозорининг
ривожланганлигига, долларизация даражасига, инфляция кўрсаткичига, ҳамда банк
тизимининг барқарорлигига,
жумладан, банк тизимидаги рақобат даражасига,
ликвидлилиги ва активларнинг сифатини баҳоловчи индикаторларга ва банк кредит
портфелига боғлиқ. VAR натижаларига кўра банк ликвидлилигининг 20 фоиздан 80
А .Т. А бса ла мов
МАРКАЗИЙ БАНК ФОИЗ СТАВКА КАНАЛИНИНГ
РЕАЛ БОЗОР ФОИЗ СТАВКАЛАРГА ТАЪСИРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
55
www.uzbridge.eyuf.uz
фоизгача кўтарилиши фоиз ставка канали узатилиши кучининг 20 фоиз пунктга
камайганлиги билан боғлиқ. Агар давлатда алмашинув курси фиксирланган курс
режимидан эркин сузиб юрувчи курс режимига ўтилса, фоиз ставка каналининг
узатилиш кучи 25 –
50 фоиз пункт атрофида ошади (Saborowski C., Weber S. 2013).
Юқоридаги илмий изланишлардан келиб чиқиб, фоиз ставкаси каналининг
ишлаши борасида фикр юритар эканмиз, биринчи галда ушбу каналнинг фаолияти жуда
оддий кўринади. Яъни нарх даражасини ўзгармас деб қараганимизда (қисқа муддатда
фоиз ставкаси ўзгариши нарх даражас ига таъсир қилмайди) марказий банк томонидан
номинал фоиз ставкасининг туширилиши реал фоиз ставканинг ҳам тушишига олиб
келади. Бу корхоналар томонидан молиявий ресурсларни жалб қилиш харажатларининг
камайишига ва ялпи талабнинг ошишига сабаб бўлади. Ялпи
талабнинг ошиши
натижасида ялпи ишлаб чиқариш ҳам ошади. Ёки аксинча ҳолат.
Бу ерда:
М –
пул массаси, r –
фоиз ставка,
I
–
корхоналарнинг инвестицион харажатлари,
Y
–
ялпи ички маҳсулот.
Ушбу боғлиқлик фоиз ставка каналини бизга жуда оддий кўрсатади. Бизнинг
фикримизча, аслида фоиз ставканинг иқтисодиётга таъсири уч босқичда бўлиб уни
қуйидаги
чизмамизда келтирамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |