“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи


Захириддин Муҳаммад Бобур



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

Захириддин Муҳаммад Бобур
(1483-1530) ва 
унинг авлодлари томонидан ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий масалаларда катта ишлар 
амалга оширилганлиги бизга тарихий битиклардан маълум. Хусусан, Бобурнинг 
«Бобурнома» асарида, «Мубаййин» каби тўпламларида иқтисодиѐтга оид маълумотларга, 
шу жумладан солиқ сиѐсатига катта ўрин берилган. «Закот тўғрисидаги катта китоб» да 
эса ўша даврдаги солиқ, унинг турлари тўғрисида қимматли фикрлар билдирилади. Бу 
асарларни мутаола қилар эканмиз, улардан мамлакатимизнинг бугунги ҳаѐтида рўй 
бераѐтган иқтисодий ислоҳотларни, ўзгаришларни таҳлил қилиш, хулосалар чиқариш ва 
амалиѐтда фойдаланиш учун янги фикрлар, маслаҳатлар топамиз. Айниқса, иқтисодиѐтга 
оид, унинг умумий асослари бўлмиш ишлаб чиқариш, шунингдек савдо ва тижоратга оид, 
солиқ ва бож тўловлари билан боғлиқ бўлган қарашлари бизни қизиқтиради. Эътироф 


27 
этиш керакки, гарчи бизнинг ҳаѐтимизда Бобурнинг давлатни бошқариш, ишлаб чиқариш 
ва савдони ташкил этиш масалаларига доир алоҳида асари ѐки унинг ўз ҳукмронлиги 
даврида юргизган иқтисодий сиѐсатига оид бирламчи манбалар бўлмаса ҳам, илмий 
билиш ва идрок этиш кучига суянган ҳолда шундай хулосага келамизки, у буюк 
мутафаккир, 
қомусий 
олим 
сифатида 
иқтисодий 
қонунларнинг 
моҳиятини, 
иқтисодиѐтнинг жамият ва давлат ҳаѐтидаги белгиловчи аҳамиятини чуқур тушунган. 
Шунинг учун ҳам у долзарб ва адолатли фармонлар ва хукмлар чиқариб, илмий жиҳатдан 
асосланган иқтисодий сиѐсат юргизган, бунинг оқибати ўлароқ у ҳукмронлик қилган 
даврда давлатда осойишталик, миллий тотувлик, сиѐсий-ижтимоий тараққиѐт қарор 
топган. Шу боис ҳам Бобур асос солган салтанат бир неча аср давомида яшади ва тарихда 
ўчмас из қолдирди. Бобур ва унинг ворислари даврида солиқ масалалари муҳим ўринни 
эгаллаган . 
Бобурнинг «Мубаййин» асари тўла равишда қонунлар ва иқтисодий масалаларга 
бағишланган. Асарнинг номи ҳам «қонунлар изоҳи» маъносига эга. 
Ўрта аср утопиялари 
Капиталистик, яъни муносабатларининг шаклланиш даврини мануфактура ишлаб 
чиқариши ва дастлабки капитал жамғарилиши билан боғлаш мумкин, бу давр XIV-XV 
асрларни ўз ичига олади, яъни ер эгалиги сусайиши билан боғлиқ. 
Бу муносабатларнинг шаклланиши 
дастлабки капиталнинг
жамғарилиши 
жараѐни билан ҳам боғлиқ. Адам Смитнинг фикрича, кўп сонли ишлаб чиқариш 
тармоқларининг ўзаро боғланиш йўли билан ривожида меҳнат унумдорлиги ўсишининг 
шарти дастлабки капитал жамғарилишидир. Бу жараѐн объектив, оддий бир воқеа 
сифатида таърифланади. Тўғри, бу жараѐн реал тарихий воқеадир, аммо у амалда 
бешафқат синфий кураш, аҳолининг бир қисмини иқтисодий ва ижтимоий эзиш, зўрлик 
ва алдов билан боғлиқ бўлди. Бу жараѐн давомида объектив тарихий қонуният ўзига йўл 
очди, натижада ишлаб чиқариш нисбатан ўсди, саноат ва савдо шаҳарлари кўпайди, фан 
ва техника ривож топди. Бу уйғониш даври бўлиб, минг йиллик турғунликдан сўнг 
иқтисодиѐт маданият ва санъатнинг равнақига олиб келди. 
Эски феодал муносабатлар емирилиб, янги буржуа-капиталистик муносабатлар 
туғила бошлади, бу эса осонлик билан бўлмади. Айниқса, деҳқонларнинг ўз ерларидан 
сиқиб чиқарилиши, мустамлакачилик, иқтисодий экспансия, урушлар оддий хаққа катта 
офат келтирди. Оқибатда капитализмнинг шаклланиши билан уни танқид қилиш ҳам 
бошланади, буни илк социал-утопистлар 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish