“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи


Р.Кантильон (1680-1734) ва  Д.Юм



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

Р.Кантильон
(1680-1734) ва 
Д.Юм
(1711-1776)лар 
ҳам меркантилистлар ғоясининг нотўғри эканлигини исботлаб бердилар. Соф автоматик 
механизмлар савдо килаѐтган давлатлар ўртасидаги «пул металларининг табиий 
тақсимланиши»га ва ички баҳолар даражасининг шундай ўрнатилишига олиб келадики, 
ҳар бир мамлакат экспорти унинг импортига тенг бўлади. Алоҳида мамлакатда ҳар бир 
қўшимча олтин қазиб олиш ҳажмлари бошқа мамлакатларга нисбатан ички баҳолар 
даражасини оширади. Импортнинг экспортдан ортиқлиги оқибатида олтиннинг оқиб 
кетиши билан қопланиши керак. Бу жараѐн савдо қилаѐтган барча давлатларда экспорт ва 
импорт ўртасида олтинга юқорироқ талабга мос бўлган янги тенглик пайдо булгунча 
давом этади. Ташқи савдо ва олтин, туташ идишлардаги сув бир сатҳда бўлишига 
интилгани каби, актив савдо баланси ортидан қувиш ўз-ўзини инкор этади. 
1690 йили 
Жон Локк
баҳоларнинг муомаладаги пулнинг миқдорига маълум 
пропорцияда ўзгаришини аниқ кўрсатиб берди. Лекин импорт капитал кўпроқ 
қўлланиладиган хом ашѐ ва ярим фабрикатлардан, экспорт ва меҳнат интенсив 
қўлланиладиган охирги маҳсулотдан бўлиши умумий қоида сифатида қабул қилинган, 
чунки меҳнатнинг соф экспорти мамлакат ичида аҳолини иш билан бандлигини қуллайди 
ва чет эл манбаларидан фойдани кўпайтиради. Меркантилистлар ўзларининг юқоридаги 
яхши маълум ғояларига ҳарбий ва стратегик соҳани ҳамда ҳали мустаҳкам оѐққа 
турмаган саноатни ҳимоя қилиш кераклигини ҳам қўшадилар. 
Шундай килиб, классик иқтисодий мактаб вакиллари (
В.Петти, П.Буагильбер, 
А.Смит
ва бошқалар) меркантилизмни қаттиқ танқид остига олдилар ва бу ҳукм асрлар 
давомида сақланиб келди. Меркантилизмнинг ғояларини амалда жорий қилиш қандай 
оқибатларга олиб келиши мумкинлиги 
Жон Лолоу
тарихий тажрибаси мисолида 
ибратлидир. Эслатма. Бу масала талабалар томонидан мустақил ўқиш учун берилади. 
Европада протекционизмнинг тикланиши (Англияда протекционизм, Францияда 
континентал қамал (блокада) ва бошқалар) ва немис тарихий мактаби (бу ҳақда қуйида 
гап боради) вужудга келиши билан меркантилизм ғоялари яна тилга олина бошланди. 
Аввал 
Рошер
ва 
Шмоллер
, сўнгра уларнинг инглиз издошлари 
Каннингем
ва 
Эшли
лар 
меркантилизм ғояларини тўла рационал ва маълум истак-натижаларига эришувда, 
масалан, миллий автаркия ва давлат ҳоқимиятини кучайтиришда яроқли сиѐсат деб 
қарадилар. 
А.Смит машҳур асарининг бир жойида оҳистагина 
«Мамлакат хавсизлиги 
фаровонликдан муҳимроқ
» деб ѐзиш билан шундай нуқтаи назарни илгари сурдики, унга 
кўра меркантилистлар жиддий қабул қилиниши керак эди. Бу муносабат меркантилизм 
давридаги бош масалалардан бирига ойдинлик киритишга имкон берди: давлат 
қурилишининг мақсади кушни давлатлар иқтисодий куч-қудратини пасайтириш ҳисобига 


38 
ҳам эришилади, бунда ушбу давлат қудратининг ошиши рўй беради. Локкнинг фикрича, 
бу шундай рўй беради: «бойлик» олтин ва кумушнинг оддий кўплигинигина англатмайди, 
балки бошқа давлатларникидан ортиқроқ бўлади. Ҳақиқатдан ҳам, кўпчилик 
меркантилистлар шундай нуқтаи назарни ҳимоя қилганларки, унга кўра миллатларнинг 
иқтисодий манфаатлари антагонистик, яъни қарама-қаршидир, гўѐки дунѐда чекланган 
миқдордаги ресурслар мавжуд, уларни эса бир давлат иккинчи давлат ҳисобига олиши 
мумкин. Бу меркантилистларнинг «
кушнингни талон-торож қил
» деган сиѐсатини 
уялмасдан ҳимоя қилишини тушунтириб беради. Ундан ташқари бу ғояда ички 
истеъмолни 
камайтириш 
миллий 
сиѐсатнинг 
мақсади 
қилиб 
кўрсатилади. 
Меркантилизмни қайтадан қўллаш, классик мактабни (бу ҳақда қуйида гапирилади) тан 
олмаслик, капитализм йўлига кейинроқ ўтган давлатларда рўй берди. Янги давлатлар 
иқтисодиѐтда тўла эркинликка қарши эди, ѐки бу эркинлик фақат кучли Англия учун 
кулайлик ва устунлик беради деб бежиз ўйламаганлар. Шу сабабли бу ерда 
меркантилистларнинг давлатнинг иқтисодиѐтни бошқариш, протекционизм, мамлакатда 
пул мўл-кўллигини таъминлаш ва бошқалар ҳукуматлар сиѐсатига айлантирилди. 
ХХ асрда монополистик жараѐнлар ривожи билан давлатнинг иқтисодиѐтдаги 
роли тобора ошиб борди. Инқирозлар тез-тез такрорланиб турди. Айниқса, 1929-1933 
йиллардаги иқтисодий инқироз бутун дунѐни ларзага солди. Шу даврда 
Ж.М.Кейнс
номи 
билан боғлиқ таълимот юзага келди. У «

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish