“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

 
Қўшимча адабиѐт 
 
1.
Войтов М. История экономических учений. Краткий курс. Учебное пособие. М., 
2001 
2.
Марк Блауг. Экономическая мысль в ретроспективе. М., 1996
 
3.
Ядгаров Я.С. История экономических учений. Учебник для вузов. М., 2002
 
4.
Ядгаров Я.С. История экономических учений. Учебник для вузов. М., 2009
 
5.
Квасова А.С. История экономических учений. Учебник для вузов. М., 2002
 
6.
Бартенев С.А. История экономических учений в вопросах и ответах. Учебно-
методическое пособие. М., 2002
 


113 
7 - Мавзу. Ҳозирги замон иқтисодий таълимотларининг асосий 
йўналишлари (2 соат) 
 
Режа 
 
1.
Ҳозирги 
замон 
иқтисодий 
таълимотлари 
шаклланиши 
ва 
ривожланишининг асосий хусусиятлари 
2.
Институционализм йўналиши 
3.
Номукаммал бозор таълимотлари 
4.
Монетаризм ва неолиберализм эволюцияси 
1.
 
ҲОЗИРГИ ЗАМОН ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАРИ 
ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ 
ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Биринчи навбатда «ҳозирги замон» тушунчасига аниқлик киритиш 
керак. Баъзи иқтисодчиларнинг фикрича, XIX аср охирларида вужудга 
келган иқтисодий ғоя, таълимот ва концепциялар ҳозирги замонники деб тан 
олинади. 
Бу изоҳда мантиқ бор, албатта, чунки ўша даврда юзага келган 
иқтисодий ғоялар кейинги иқтисодий қарашлар учун таянч, асос ролини 
ўйнайди. Аммо бу изоҳнинг чекланганлигини ҳам айтиш керак, негаки ХХ 
асрнинг ўрталари, айниқса иккинчи Жаҳон урушидан кейин иқтисодий 
таълимотлар бир қанча янги қараш, ғоя, концепция ва назариялар билан 
бойиди, уларни ҳам албатта «ҳозирги замон» иқтисодий ғояларига киритиш 
табиийдир, аммо уларнинг эволюцияси рўй берган. 
Шу ерда шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, иқтисодий 
таълимотларнинг пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожи доимо тарихан 
диалектик равишда рўй бермоқда. Тарихнинг гувоҳлик беришича, маълум 
даврда юзага келган у ѐки бу таълимот вақт ва шароит тақозоси билан доим 
эволюцияда, ривожланишда бўлади. Масалан, XVIII асрнинг иккинчи 
ярмида тўла шаклланган классик иқтисодий мактаб бозор иқтисодиѐтининг 
асосий хусусиятларини таърифлаб берган, аммо бу мактабнинг асосий 
қоидалари, умумий йўналиши сақланган ҳолда, уларнинг амалда намоѐн 
бўлиши турли давр ва давлатларда ниҳоятда хилма-хилдир. 
ХХ асрнинг 50-60- йиллари, айниқса кейинги пайтларда жаҳондаги 
бир қанча аввалдан ривожланган мамлакатлар (АҚШ, Буюк Британия, ГФР, 
Франция, Италия, Канада ва бошқа Европа И
ттифоқи
давлатлари...) 
қаторига янги-янги давлатлар келиб қўшилмоқда, айниқса Япония, Туркия 
ва янги индустриал мамлакатлар (ЯИМ) «тўрт аждаҳо»: Корея Республикаси, 
Тайвань, Сингапур ва Гонконг (Сянган) ҳамда шулар ривожига 
яқинлашаѐтган Малайзия, Филиппин, Таиланд каби давлатлар сони ортиб 
бормоқда. 
Илгарилари дам-бадам бўлиб турадиган инқирозлар сони ва кўлами 
кескин камайди. Аммо йўқолган эмас, бу нисбийютуқлар бир томондан 


114 
илмий 
техника 
инқилоби 
натижаларидан 
омилкорлик 
билан 
фойдаланилганлиги ва иккинчидан аҳоли ижтимоий талабларини тўлароқ 
қондириш билан боғлиқ бўлган таълимотлар қўлланилаѐтганлигидир, 
оқибатда кўпчилик мамлакатларда иқтисодий ва ижтимоий барқарорлик 
ҳукм сурмоқда. Аммо капитализм йўлини танлаб олган, бозор 
иқтисодиѐтидан фойдаланаѐтган юзлаб қолоқ давлатлар борлигини ҳам 
инкор этиш мумкин эмас. Демак, иқтисодий ривожланишнинг яна бошқа 
омиллари ҳам бўлса керакки (иқтисодий концепция, сиѐсат...), улардан 
самарали фойдаланаѐтган давлатлар (уларнинг сони 20-25 та) жаҳон 
иқтисодиѐтида ютуқларга эришмоқдалар. Шу тажрибани ўрганиш ва 
амалиѐтда фойдаланиш ҳаѐтий заруриятга айланди. 
Кўриниб турибдики, ҳозирги замон иқтисодий таълимотлари тобора 
чуқурлашиб, назарий масалалар ҳаѐт билан чамбарчас боғлиқ бўлиб 
бормоқда. 
Худди шунингдек, иқтисодиѐт фани учун иқтисодий жараѐнларни 
математик моделлаштириш, программалаштириш ва моделлаштириш, 
электрон-ҳисоб машиналар, компьютерлар, информатика ва кибернетикадан 
фойдаланиш асосида кенг шакллантириш иқтисодий сиѐсат масалаларига 
тобора яқинлашиб бормоқда ва ҳозирги давр ишлаб чиқаришни бошқариш 
тизимларида уларнинг аҳамияти кескин ўсиб бормоқда, шунга оид 
иқтисодий тадқиқот ва таълимотлар ҳам кўпайиб бормоқда. 
Биз юқорида келтирган иқтисодий таълимотлар доимо ривожланишда 
бўлиб, уларнинг ҳеч бири соф ҳолда бирор бир мамлакатда қўлланилмайди. 
Амалиѐтда бу мавжуд иқтисодий таълимотлар, уларнинг турли оқимлари, 
мактабларнинг қоришмалари қўлланилади. 
Ҳозирги замон иқтисодий таълимотларининг асосан уч йўналишини 
ажратиш мумкин: 
1. Неоклассик (янги классик). 
2. Ижтимоий-институционал. 
3. Кейнсчилик.
 
Иқтисодиѐтда бир қанча офатлар, хусусан, оммавий ишсизлик ва 
инфляция ижтимоий-иқтисодий ривожланишда асосий муаммолардан бири 
бўлиб қолмоқда. Қандай қилиб аҳолонинг мўътадил ва тўла бандлигини, 
реал даромадлар Ўсишини таъминлаш мумкин деган саволлар ҳаммани, 
иқтисодиѐт фани ноѐндоларини ҳам қизиқтириб келмоқда. Айниқса 
инқирозсиз иқтисодий циклнинг сирлари нимани муҳимдир. 
Бу ва бошқа масалалар билан неоклассик синтез йўналиши 
шуғулланиб, унда классик иқтисодий таълимот томонидан илгари 
аниқланган ҳақиқат ва қоидалар ҳозирги даврдаги даромадлар шаклланиши 
назариялари билан синтез қилинади. Бу соҳада баракали ижод этган 
П.Самуэльсон фикрича, «неоклассик синтез» - бу аслида ҳозирги некейнс ва 
неолиберал қоида ва «ҳақиқат» ларнинг илк неоклассик ғоялар билан, 
шунингдек классик мактабнинг айрим постўлатлари ва аввало ҳозирги 
давридаги даромадлар шаклланиши назариялари билан бирлаштириб 
қарашидир. 


115 
Бу янги ғоянинг пайдо бўлиши билан иқтисодий таҳлилда аралаш 
шаклдаги қарашлар устундир, иқтисодиѐтни тартибга солишнинг турли 
шакллари таклиф этилади. Ҳозирги даврда иқтисодиѐтни макроиқтисодий 
тартибга солишда асосан учта таълимот қарашлари ситбиозм (қаришмаси) 
иштирок этади. Булар 1) турли модификациядаги кейнсчилик таълимотлари, 
2) таклиф иқтисодиѐти назариялари ва 3) монетаризм. Кейнсчилик 
қарашларида асосан давлатнинг иқтисодиѐтга фаол иштироки кенг тарғиб 
этилади. Бунда конъюнктуранинг ўзгариши билан ишлаб чиқаришнинг 
юқори даражасини таъминлаш, иш билан бандлик, циклик ривожланишни 
юмшатиш асос қилиб олинади. Бунда асосий эътибор давлат бьджетига 
қаратилади, шу йўл билан тўлов имкониятларига талаб тўғридан- тўғри 
тартибга солинади. Монетаристлар фикрича эса иқтисодий ҳаѐтга умуман 
аралашмаслик принципи қўллаб-қувватланади. 
Айрим фикрлар бўйича неоклассик синтез фақат иқтисодиѐтни давлат 
томонидан тартибга солишнигина эмас, балки умумий иқтисодий 
мувозанатни моделлаштиришни ҳам ўз ичига олади. Айрим олимларнинг 
айтишича (А.Б.Аникин) Самуэльсоннинг неклассик синтези аввало классик 
микроиқтисодиѐтни янги макроиқтисодиѐт билан қўшилиши деб қаралади. 
Юқорида келтирилган қарашларни уч қисмга бўлиш мумкин: уларнинг 
биринчиси иқтисодиѐтда тўла бандликни таъминлаш ва бу принципини 
эркин бозор иқтисодиѐти элементлари билан биргаликда (иқтисодий 
либерализм) шунингдек, эркин бозор стихиясини чегароловчи Кейнсчилик 
концепцияси элементлари ҳам қўлланилиши мумкин. Айниқса, давлат 
сиѐсатида Фискал ва пул-кредит тизимлари ҳамда «ишсизликнинг табиий 
нормаси» (М.Фридмен) концепциясидаги антиинфляцион имкониятлар, 
ҳамда Эрҳард-Рѐпкеларнинг «Ижтимоий бозор хўжалиги» принциплари 
биргаликда ҳаракат қилади. Иккинчи қарашларда Х1Х асрнинг охирида 
неоклассиклар томонидан илгари сурилган қиймат (қиммат) назариясида 
эски ва янги қиймат назариялари ѐтади, ѐки ҳаражат назарияси ва энг юқори 
фойдалилик назарияси ѐтади. Бу ерда маржиналистларнинг иккинчи тўлқини 
вакили А. Маршалл илгари сурган ѐндашув системаси тўғрисида гап 
бормоқда. Бу ерда В. Паретто ва бошқаларнинг баҳо, талаб ва таклиф ҳамда 
умумий иқтисодий мувозанат масалалари кўзда тутилади. 
Учинчи қараш бўйича умумий иқтисодий мувозанатнинг ҳозирги 
модели бир вақтнинг ўзида макро ва микро иқтисодий тадқиқотларга 
асосланади. Бу тадқиқотларда аввалги соф иқтисодий назария ва мукаммал 
рақобат қарашлардан воз кечилади, ишлаб чиқариш ва истеъмол соҳаларини 
бир-бирига қарама- қарши қўйилмайди. Бу қарашларда Кейнснинг 
«Психологик қонуни» яъни, даромадларнинг истеъмолга нисбатан тезроқ 
ўсиши, «Веблен Эффекти» ва бошқа ноиқтисодий омиларнинг таъсири ҳам 
ҳисобга олинади.
Шуни эслатиб ўтмоқчимизки, 1901 йилдан бошлаб физика, кимѐ, 
медийина (биология), адабиѐт ва тинчликни сақлаш соҳаларида Нобель 
мукофоти берилиб келади. 1968 йили Швециядаги Риксбанкнинг 300 
йиллиги муносабати билан ва албатта иқтисодиѐт фанининг инсоният 


116 
ҳаѐтидаги юксак ролини тан олиш ва рағбатлантириш мақсадида иқтисодиѐт 
бўйича (олтинчи) Нобель мукофоти жорий этилди ва 1969 йилдан буѐн ҳар 
йили бериб келинмоқда. Биринчи бўлиб бу мукофот иқтисодчи - математик 
олимлар голландиялик Ян.Тинберген ва норвегиялик Рагнар Фришга 
«иқтисодий жараѐнларни математик таҳлил этишда динамик моделларни 
ривожлантириш ва қўллаш бўйича тадқиқотлари учун» берилди (бошқа 
Нобель мукофотлари тўғрисидаги маълумотни А.Раззоқовнинг 2004 й. чоп 
этилган китобидан олиш мумкин).
1970 йилда (иккинчи бўлиб) Нобель мукофоти П.Самуэльсонга 
«статик ва динамик иқтисодий назарияни ривожлантирилгани ва шу билан 
иқтисодиѐт фани таҳлилини янада юқорироқ поғонага кўтаришга ҳисса 
қўшган илмий иши учун» берилди. Қуйида шу иқтисодчининг иқтисодий 
ғоялари тўғрисида фикр юритилади. 
Пол Антони Самуэльсон (1915) Чикаго университетида таълим олган 
(1932-1935) 
Гарвард 
олий 
мактабида 
А.Хансен, 
В.Леонтъев, 
Й.Шумперетлардан илм ўрганди. 1941 йилдан Массачусетс технологик 
институтида ишлай бошлади (дастлаб профессор ассистенти). Америка 
иқтисодий ассоциацияси (1961), Эконометрик жамият (1951). Ҳалқаро 
иқтисодий ассоциация (1965-1968) президенти бўлиб сайланган. Олим 
назариѐтчи бўлиш билан бирга, АҚШ президенти ѐрдамчи, «Newsweek» 
журналида фаол иштирок ҳам эди. Биз бу олимни асосан «Экономикс» 
китоби муаллифи сифатида яхши таниймиз. Самуэльсоннинг бу китоби 
дастлаб 1948 йили чоп этилди ва 14 марта қайта нашр этилиб, ҳозирги 
иқтисодий таълимотларнинг асосий йўналишларидан бирини ташкил этади. 
1992 йилда бу китоб Вильям Нордхаус билан ҳаммуалифликда нашр 
этилди. «Экономикс» китоби «Экономика» номи билан рус тилига 
ағдарилди. 
Маълумки, ҳозирги замон (ХХ аср) иқтисодий таълимотларида уч 
асосий: 1)неоклассик; 2) кейнсчилик ва 3) институционал йўналишлар 
мавжуд бўлиб, Самуэльсон шулардан биринчисининг вакили сифатида ижод 
этган. 
Классик (мумтоз) мактаб иқтисодчилари аллақачонлар (ХVIII асрда) 
давлат хусусий тадбиркорлар кириша олмайдиган ѐки киришни 
хохламайдиган айрим таварларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни 
(масалан, миллий мудофаа соҳасига тааллуқли) унинг ўзи зиммасига олиш 
керак деган фикрга рози бўлганлар. Лекин шу билан бирга улар бундай 
иштирок жуда кам даражада бўлиши керак деб, ҳисоблар эдилар. 
Самуэльсон ҳал қилишни мумтоз мактаб бозор ихтиѐрига қолдиришни 
истаган ҳаддан ташқари кўп муаммоларга бозорнинг таъсири унчалик 
ўтабермаслигини сезди. Қўшмча оқибатлар, соғлиқни сақлаш, таълим , 
саноатнинг ифлослантириши муаммоларига талаб ва таклиф қонуни таъсир 
этмайди. Бинобарин, давлат иқтисодиѐт учун мақсадларни аниқлашни ўз 
зиммасига олиши ва бу мақсадларга эришиш учун ўз кучидан фойдаланиши 
керак. Самуэльсон энг кам иш ҳақи тўғрисидаги қонуни даромадлар 
пилопоясининг энг пастида турган ишчиларга ѐрдам бериш усули деб 


117 
ҳисоблайди; у давлатнинг уй-жой қурилиш дастурларини молиялаштиришни 
ва озиқ- овқат ѐрдамини қашоқликни камайтириш усули сифатида қўллаб-
қувватлайди. «Экономикс» асарида тарихий- иқтисодий экскурс мавжуд 
бўлиб, ХVIIi аср охиридаги Мальтуснинг аҳоли нуфуси назарияси эсланада; 
А. Смитнинг «Кўринмас қўл» ҳақидаги ғоялар таҳлил этилади. Асарда ўтган 
даврдаги деярли барча доктриналар қараб чиқилади (булар тўғрисида 
юқорида ўқишингиз мумкин). 
Унинг фикрича, ҳозирги давр иқтисодчилари «неоклассик синтез»га 
эришиш учун самарали кредит-пул ва фискал сиѐсатни Смит ва 
Маршаллнинг 
классик микроиқтисодиѐтини ҳозирги даромаднинг 
даражасини аниқлаш бўйича мавжуд макроиқтисодиѐт билан бирлаштириш, 
иккала ѐндошувдаги барча соғлом фикирларни жамлаштиришга ҳаракат 
қилмоқдалар.
Китобнинг дастлабки бобларида А.Смит дан ҳозирги давргача бўлган 
иқтисодий таълимотлар моҳияти тарихий-иқтисодий жиҳатдан қараб 
чиқилади. Айниқса А.Смит, Т.Мальтос, Д.Рекардо асарлари Ҳар томонлама 
таҳлил этилган.
Унинг фикрича 1820-1870 йиллар - 50 йил давомида иқтисодчилар ва 
сиѐсатчилар гипноз ҳолатида бўлган, бунга асосий сабаб «саноат инқилоби» 
бўлиб, бир қанча ғоялар, айниқса Т.Мальтус, Д.Рикардоларнинг аҳоли ўсиши 
билан даромадлар пасайиши тўғрисидаги фикрлар чиппакка чиқди. 
Неоклассик иқтисодиѐт тўгрисида фикр юритиб ХХ асрнинг 70-
йиллари иқтисодий қарашларда икки йўналиш пайдо бўлганлиги қайд 
этилади: 1) Кейнс ва кейнсчилик; 2) Маркс ғоялари. Айниқса неоклассик 
йўналишда математик усулларнинг кенг қўлланилиши, талаб, фойдалилик, 
умумий иқтисодий мувозанат масалаларининг янгича таҳлили янада 
илмийроқ бўлиб қолди. А.Маршалл, Ж.Б.Кларк, У.Жевонс, Л.Вальрас, 
В.Паретто тадқиқотларида математик элементлар «иқтисодий таҳлилнинг 
нозик методлари» га олиб келди. Ж.М.Кейнснинг тадқиқоти юқори 
баҳоланади, «Сэй қонуни» га эҳтиѐж қолмади, деб ѐзади П.Самуэльсон. 
Кейнс ва Кейнсчилар таъсирида «

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish