Ўткир шамоллашда қуйидаги гиёҳлар дамламаси ёрдам беради:
Мажнунтол пўстлоғи (Ива, кора) – 5 грамм
Арғувон ёки Жўка дарахти гули (Липа, цветки) – 10 грамм
Ялпиз барглари (Мята, листья) – 10 грамм
Чойўт гиёҳи (Зверобой продырявленный, трава) – 5 грамм
Эман дарахти пўстлоғи (Дуб, кора) – 10 грамм
Барча гиёҳлар майдаланиб, яхшилаб аралаштирилади ва унинг 20
граммига 200 мл қайноқ сув қуйиб, 3-4 соат давомида дамланади ва
ишлатишдан олдин дамламага 3-5 томчи пихта (Оққарағай) ёғи қўшилади. Бу
дорини суткасига 3-4 мартадан 6-8 томчидан қабул қилинади ёки ингаляция
қилинади (5 дақиқали ингаляциялардан 3-4 таси олинади).
Тери касалликларида гиёҳлардан фойдаланиш
Қароқчими, ё саидми, хўжами,
Ё соқийми, ё шаробми, ё жомми,
Ё йилмисан, ё кундузми, кечами,
Ё оймисан, ё кунмисан, намасан?
Махтумқули
Халқ табобатида тери касалликларини даволаш учун турли хил доривор
гиёҳлардан жуда қадим замонлардан буён фойдаланиб келинади. Кўпинча
тери касалликлари ички органлар касалликларининг ташқи кўриниши бўлиб,
уларни даволаш учун аввало ички органларни: жигар, буйрак, ўпка, ўт қопи
ва ошқозон-ичак касалликларини даволаш зарур. Доривор гиёҳлар таркиби
ҳам худди шу ғояга асосланиб танланган.
Фурункулезда қуйидаги доривор гиёҳлар фойда беради:
Ўрмон қулупнайи ёки Ертут барглари, гуллаган пайтда тайёрланган
(Земляника, листья, заготовленная в период цветения) – 3 қисм
Себарга гиёҳи гуллари (Клевер луговой, цветки) – 2 қисм
Газандаўт ёки Қичитқиўт барглари (Крапива двухдомная, листья) – 2
қисм
Do’stlar, qadrdonlar va farzandlar uchun
Professor Ayupov Ravshan Xamdam og’lidan tuhfa
81
Пахмоқ қариқиз илдизи (Лопух большой или паутинистый, корень) – 4
қисм
Найзасимон недоспелка барглари (Недоспелка копьевидная, листья) – 3
қисм
Чойўт гиёҳи (Зверобой продырявленный, трава) – 3 қисм
Оқ қайин барглари, баҳорда тайёрланган (Береза повыслая, листья,
заготовка весной) – 3 қисм
Оддий нивянка гуллари (Нивянка обыкновенная, цветки) – 4 қисм
Тирноқгул гиёҳи гуллари (Ноготки лекарственные, цветки) - 2 қисм
Чакамуғ гиёҳи (Подмаренник цепкий, трава) – 6 қисм
Зуптурум гиёҳи барглари (Подорожник большой, листья) – 2 қисм
Аломат чой (ҳалила, сариқ ҳалила) гиёҳи (Репейник волосистый, трава)
– 2 қисм
Бўйимодарон гиёҳи гуллари (Тысячелистник азиатский, цветки) – 2
қисм
Капалакгул гиёҳи (Фиалка полевая или трехцветная, трава) – 4 қисм
Қирқбўғим гиёҳи (Хвощ полевой, трава) – 3 қисм
Наъматак мевалари (Шиповник коричний, плоды) – 4 қисм
Бу гиёҳлар яхшилаб майдаланиб, аралаштирилади ва ундан 2 ош
қошиғини термосдаги 0,5 литр қайноқ сувга солиб 4-6 соат дамланади ва
сўнгра фильтрланади. Тайёр дамламани овқатдан бир соат олдин кунига 4
маҳал ярим стакандан 2-3 ой давомида ичилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |